Сабзи олиб, сувга солиб, қайнатиб сўнгра уни
Ким асал бирла еса бўлғай уни тоза қони.
Қон лимфа ва тўқима суюқлиги билан бирга организимнинг ички мухитини
ташкил қилувчи тўқимадир.
Қон харакатчан мухит бўлиб, таркиби доимо ўзгариб туради. У дунёдаги
энг мураккаб суюқликдир. Қон таркибининг
ўзгариши бетартиб жараён бўлмай, балки малум функсионал холат ёки
касаллика мос равишда юз беради.
Қон организмнинг ойнаси бўлиб, унда азо ва тўқималарда бўладиган хар
хил ўзгаришлар ўз аксини топади.
Қон вазифасига кўра қуйидаги ишларни бажаради: а ) ташувчилик вазифаси
– унда ўпкадан кислородни олиб
азолардан корбанат ангитритни олиб келади; б) трофик вазифа – меда ва
ичакда сўрилган ва организм учун
мухим бўлган турли озиқ моддаларини тўқималарга етказиб беради; в )
химоя ва вазифаси асосан оққон
таначалари томонидан бажарилади ва организмга тушган микроблар,
захарли заррачаларни фагоцитоз қилишдан иборат бўлади. Бу вазифа
организмга тушган бегона оқсиллар, микробларга қарши махсус оқсил
моддалар ишлаб
чиқаради; г ) организмнинг ички мухити доимийлигини таьминлаш
вазифаси – бунда қон орқали хар хил аьзо
ва тизимларнинг бажаришда иштирок этадиган гармон ва турли хил
моддалар ташилади.
Қон суюқ ҳужайралараро модда – плазмадан ва унда муаллақ
жойлашган шаклли элементлардан иборат.
Уларнинг соғлом одамдаги нисбати 55:45 фоиздир. Қон плазмаси тиниқ
суюқлик бўлиб, 90 – 92 фоизини сув ва
8 – 10 фоизини қуруқ моддадан тузилганлигини кўпчилиги яхши билади.
Қоннинг шаклли элементларига; а ) қизил
қон таначалари – эритроцитлар; б ) оқ қон таначалари – лейкоцитлар; в
) қон пластинкалари – тромбоцитлардан
иборатдир.
Қон яратувчи аъзолари асосн икки вазифани бажаради. Биринчидан, қон
шакли элементларини яратса иккинчидан,оргаизмни ташки ва ички
антигенлардан химоя қилади.Бу тизимга кирувчи барча аъзоларни:1)
марказий; 2)периферик қуйи аъзоларига ажратиш мумкин.Қизил суяк кўмиги
ва айрисимон без тимус ёки бўқоқ бези марказий аъзоларига кирса,
уларни вазифасига қараб қуйидагича фарклаймиз. Қизил суяк кўмагида Т
лимфоцидларни ишлаб берувчи узак хужайралар бўлади.Булардан ташқари бу
кўмик эритроцитлар гланулоцитлар,В лимфоцитлар, тромбоцитлар хосил
бўлади ва такомиллашади. Етук организмда сариқ ва қизил суяк кўмиги
фарқланади.Шуни эсдан чиқармаслик керакки фақат қизил суяк қўмиги қон
яратиш хусусиятига эга.Сариқ суяк кўмиги таркибин асосан ёғ тўқималар
ташкил этади.Лимфа тугунини бу вазифасини ўзига хос биологик фильтр,
сифатида қараш мумкин. Талоқ эса қон яратувчи ва иммун химоя
тизимининг периферик аьзосидир. Талоқда Т – ва В – лимфоцитлар
кўпаяди. Талоқда яшаш мухити тугаган эритроцитлар ва қон пластинкалари
парчаланади. Талоқда биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилади. Талоқ
тоқ аьзо бўлиб, шакли чўзиқ, қонга тўлиб туриши туфайли ранги тўқ
қизил.
Бизнинг » Малҳам» халқ табобати маркази 15 – йилдан буён беморлардан
қон олиб беморлар дардига » малҳам » бўлиб келаётирлар. Ходимларимиз
қон олиш мумкин бўлмаган пайтларда беморларимизга табиий зулуклардан
қўйишади. Биз доим беморларимизга таькитлаб айтамизки: Киши қон
олдиришдан бир кеча – кундиз олдин аёлига яқинлик қилмаслиги лозим,
шунингдек кейин хам. Агар эртасига қон олдиришни хоҳласа, кечки
овқатни асл пайтида емоғи мустахаб бўлади. Чунки у фойдалироқдир. Ўша
кунлари ҳаммомга тушиши дуруст эмасдир», деган Абу Лаис Самарқандий.
Қон олдиргандан сўнг шўр нарса ейилмайди, чунки бунда яра чиқиш хавфи
бордир. Аммо таомга сирка қўшиб истеъмол қилиш мустахаб. Сўнг иложи
борича шўрва ичсинлар ва бирор ширинлик тановул қилсинлар. Ўша куни
соғилган сут, қатиқ шунга ўхшаш нарсани ейиши дуруст емас ва сувни
камроқ ичсинлар, Қаттиқ иссиқда ва совуқ холларда хам қон олиш мумкин
емас. Қон олдиришнинг енг яхши пайти бахорда, ойнинг бошларида ва
охирларида. ой туғилганда қон олишни боболаримиз макрух етганлар,
Айтадиларки, иккита елканинг орасидан қон олдириш фойдали. Бўйин
коваги, гардандан қон олдириш макрух, чунки бу паришонхотирликни
келтириб чиқаради. Бошнинг ўртасидан ҳам қон олдириш фойдали. Бакр ибн
Абдуллохдан ривоят қилинади: «Ақра ибн Хобиз кирганларида Расулуллох
бошларининг ўртасидан қон олдираётган эдилар, шунда у зотга:
«Бошингиздан қон олдиряпсизми?» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Эй ибн
Хобис, албатта бу қон олдириш бош ҳамда тиш оғриққа алахсиришга,
мохов, оқсим ва тэлбалик касалига фойдалидир», дедилар. аммо давомли
қон олдириш мумкин эмас, чунки зарар бўлади. Аллоҳ билгувчидир.
Анисибн Молик ( р.а.) дан ривоят қилинади: » Пайғамбаримиз ( с.а.в.)
айтганлар: Мен мерожга кўтарилганимда унинг ҳамма даражаларида менга:
Эй Муҳаммад, умматингга қон олдиришни буюр » дейилади.
Олимлар қон олдиришни тўқ қоринга амалга оширишни ман қилганлар. Чунки
бунда овқат ҳазм бўлмай, айниқса овқат оғир, ёғли бўлса ичакларда
озиқнинг ўтмай қолиши ёки кучли оғриқ юзага келиши мумкин. Шунинг учун
махсус аппаратлар ёрдамида бизнинг табибларимиз беморлар ахволларига
қараб уларни оғриқсиз аппаратлар ёрдамида » ҳаром» қонларни олишиб
қўйишади.
Қуйидаги усуллар билан ўзингиз уй шароитида қон томирларингизда ўтириб
қолган чиқинди ва ёғ тузларини аста секинлик билан тозалашингиз
мумкин. Тозалаш томирларини, умуман танани ёшартиради. Уларни
эгилувчан, юмшоқ миокард инфаркт фалажи, бош оғриқ касалликларининг
олдини олиш, эшитиш, кўриш қобилятини яхшилайди. Сиз икки ош қошиқ
валериана ўсимлиги томирини олиб унга бир стакан укроп уриғи ва икки
стакан асал қўшиб икки литрли термосга жойлайсиз. Сув термос тўлгинча
қайноқ сув қўясиз ва уни бир сутка сақлайсиз, сўнгра даво учун тайёр
бўлган » малҳам » доридан бир ош қошиқдан кунига уч махалдан овқатдан
ярим соат олдин ичилади. Ёки бўлмаса 350 гр тозаланган саримсоқ майда
туйилиб ёғоч ёки тош чинни хованчада эзилади. Шу бўтқа тагининг
шарбатли жойидан 200мг тоза тиббий 96 фоизли спирт солинади. Идиш
оғзини беркитиб салқин қоронғу жойда ўн кун сақланади, кейин оқсурп
матодан сузиб сиқиб олинади, яна икки уч кун қоронғу салқин жойда
сақланади. Тайёр настойка қуйидагича овқатдан ярим соат олдин 50гр сут
қатиқ ёки сув билан ичилади:
Шундан сўнг 25 томчидан қабул қилиш иложи борича уч ойгача
давом этилади. Охирги кунларда хар гал иложи борича бир томчидан
камайтириб бориб ичиб тамомланади. Беш олти йилдан кейин такрор қабул
қилиш мумкин. Рус олими Д.Гарднер » Қон ва лимфанинг тозалашда энг
қулай усул ўсимлик махсулотларидан фойдаланиш яхшидир «, деган.
Жумладан, қизил махсулотлар, қизилча, олча, маймунжон, узум, клюква
махсулотлари олинади. Шулардан клюквага шарбатини биринчи ҳафтада 1
стакан 3 махал, иккинчи ҳафтада 1 стакандан икки махал, учинчи ҳафтада
1 стакандан бир махал ичилади. Шарбат ичмасликка қарши касалликлар:
ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касалликлари, организмда кислотали
ишқорли мухитни бузилиши, кислотани ошқозон остида ошиши, бор
беморларга мумкин эмас.
Қонни тозаловчи йиғма ўт таркибига қуйидагилар киради: 6 стакан сувни
қайнатиб унга 2 чой қошиқ қариқиз илдизи ва 2 чой қошиқ эхинопанакс
илдизпояси солиб ўн дақиқа паст оловда қайнатилади, кейин икки чой
қошиқ чаёнўт солиб яна ўн дақиқа қайнатилади, сўнгра оловдан олиб икки
чой қошиқ бузина гуллари ва қалампир ялпиз соласиз. Қопқоғи ёпилиб беш
дақиқа дамлаб, сўнгра асал қўшиб тайёр малхам доридан истемол
қилинади. В. Востоков усули бўйича қон томирларни тозалаш усули
тиббиётда лейкозни даволашда ҳам кенг қўлланилади: 100г. ромашка
(мойчечак) гуллари, 100г зверобой (сарик чой), 100г бессмертник
(бузноч яъни хазон бўлмайдиган гул), 100г земляника (ёввойи қулпнай)
ва оқ қайин пўстлоғини олиб хаммасини аралаштириб сирли идишга солиб
кўямиз ва керак пайитида 2 ош қошиғини 400мл қайнаган сув қуйиб
термосга 8 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра уни икки юз граммдан овқатдан
олдин истеъмол қилинади.
Уй шароитида қон томирларни тозалаш стаканга 60 м.л. сут устидан
дамланган аччиқ чой қуясиз. Бу аралашмага момақаймоқ илдизидан қўшиш
мумкин. Бу дамламани олти кун давомида истеъмол қилиш мумкин.
Эриталабдан кундуз соат 15 гача чой ва сут бир чимдим туз қабул қилиб
15 соатдан сўнг шакар ва асал қўшиш мумкин. Бир кундан сўнг эса клизма
(ҳуқна) қилинади.
Халқ табобатида қуйидагича даво қўлланилади: газанда ўт гуллари ва
баргларидан олиб 10-15 дақиқа қайнатилади. Бу дамлама қонни тозалаш
билан бирга буйрак ялиғланишида, ичбуруғда, тери ва талоқ
касалликларида, камқонликда, қон кетишда, аёлларда ойлик хайз
тутилишида,эркакларда сийшни қийинлашишида хам қўлланилади.Иккинчи
гиёхимиз эса аччиқ шувоқ бўлиб бу мўъжизакор ўсимлик қонни тозалаш
билан бирга ошқозон – ичак трактини тозаловчи ҳамдир. Бу гиёх
аёлларимизда ҳайз циклини меъёрлаштириб оғриқ қолдириш хусусиятига
эгадир. Ўсимликдан бир чимдим олиб 1 стакан сувга 3-5 дақиқа
дамланади.
Учинчи ўсимлигимиз лавр япроғидир. Бу ўсимлик жуда қадимдан фойдаланиб
келинади. 5г.лавр баргини 300 мл сувга солиб 5 дақиқа давомида паст
оловда қайнатиб ичилади. Кўрсатма фақат уч кун. Икки ҳафтадан сўнг
яна қайтариш мумкин. Ҳомиладор аёлларга ва қиз жувонларга мумкин
эмас, сабаб, ҳайзқонини тутилишига олиб келиши мумкин.
Тўртинчи ўсимлигимиз, қариқиз дамламасидан тайёрланган ичимлик бўлиб,
бу модда алмашинувининг бузилишида ва тери касаликларида ишлатилади. 3
ош қошиқ ўсимликдан олиб 05 л қайноқ сувга солиб дамланади. Дамламани
3- 4 соат дамлаб 3-5 махал кун давомида ярим бир стакандан ичиш
мумкин.
Бешинчи махсулотимиз прополис бўлиб, уни олиб тоза холатда ёққа,
асалга, сутга ёки спиртга аралаштирса, кучли қон тозаловчи
ҳисобланади. Қон томирлари деворидаги шлакларни ювишда хам ишлатилади.
Биринчи усулда тоза прополисни 3-4 махал овқатдан олдин яхшилаб чайнаб
ютиш керак ёки нонга 20-30 гр прополис ёғини (прополиснинг ёғга
аралашмаси ) 3-4 махал овқатдан олдин истемол қилинади.
Баданда зиёда бўлса агар қон,
Бемаза бўлғуси оғиз ногохон.
Томирлар тўла-ю бош оғир бўлар,
Бесабаб чарчашлик хам зохир бўлар.
Оғиз билан томоқ доим қуриқшар,
Баданнинг териси тинмай қичишар.
Қизилликка мойил бўлади пешоб,
Юзу кўзлар билан бирлашиб шу тоб.
Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли
«Малҳам » халқ табобати маркази раҳбари,ҳалқ табиби.




