“ОБИ ХУДОЙИ”

ЁХУД БОЙСУН ТУМАНИДA ИЧИМЛИК СУВ МУАММОСИ

“ОБИ ХУДОЙИ!!!” Мен бу сўз биркикмасининг маъносини узоқ
ўйладим. Оҳири бир фикрга келиб, мақола ёзишга қарор қилдим. Ҳар сафар
беғубор ёшлик хотираларига эрк берганимда бозор расталари оралаб,
чанқоқларга ҳаёт ато этиувчи нажоткор, “Оби Худойи!”дейиладиган овоз
ҳозирда ҳам, бутун вужудумни зиғирдек эритиб, қулоғимга мойдек ёқади.
Шу беғубор ҳаёллар оғушида эркаланаман. Олам яратилгандан бери ер,
қуёш, ҳаво, ҳайвонот ва наботот-мулкларининг сувдан ташқари
бирортасига бунчалик сахийлик билан Оллоҳ сўзи қўшиб ишлатилмайди.
Чунки, қолган унсурларга уруғ, эллат, ҳалқ, давлат томонидан эгалик
бор. Бошқача қилиб айтганда, сув-умумҳалқ мулки ҳисобланади.
Сув-Оллоҳнинг улуғ бир неъмати. Ундан унумли фойдаланиш эса, ҳар бир
инсон учун, ҳам фарз, ҳам қарз…
Келин яхшиси, Бойсун туманидаги истеъмол қилувчи ичимлик сув
тўғрисида ва унинг бугунги кундаги глобал муаммолари ҳақида озгина
баҳс ва мунозаралар юритсак мақсадга мувофиқ бўлармиди деб ўйлайман.
Айнан масалани жумоғини ечиш учун, мозийга қайтсак. Собиқ Бухоро
амирлигининг, шарқий Бухоро ҳудудининг дарвозасига жойлашган, Бойсун
беклиги: Бойсун тоғларидан бошлаб, Бандихон, Қумқўрғон, Етимқум,
Лалмикор, Жарқўрғон орқали Амударёгача бўлган ерларнинг ҳамма-ҳаммаси
Бойсун беклигига қараган. Сув йўналиши бўйлаб ҳудудланган бошқа
бекликлар олдида сув, яйлов, ер, экин майдонлари борасида муаммо
бўлмаган. Ўнлаб кичкина ҳудудларни ҳисобламаганда, вертикал йўналишда
1300 метр чуқурликдаги Бойбулоқ, горизонтал йўналишида эса, 13
километрлик ҳудудга эга бўлган. Айни кундаги мавзуга қайтадиган
бўлсак, Мачай ва Дарбанд қишлоқ зилол сувлари Шеробод туманидаги шўр
сувга қўшилиб, оқмоқда. “Хўжақушқорота” ғорларидан чиқадиган сув
билан, туман аҳолисини таъминлаш мумкин. Аммо.. Қизиғи шундаки, бу
сувларни Бойсун туманига келтирадиган “Фарход” топилмаяпти-да. Бугунги
кунга келиб, Бойсун тумани ҳудудининг 80 фоизи лалмикор ерларига
айланиб бўлган. Бойсун туманида суғориш у ёқда турсин, ичимлик сувига
бўлган эҳтиёж кундан-кун ортиб бормоқда. Туманда яшовчи аҳолининг сони
эса, йилдан-йилга ошмоқда. Иқтисодчилар сўзи билан айтганидек,
“таклифдан кўра, талаб кўпаймоқда”. Собиқ Иттифоқ даврида, яъни
70-йиллар сув қувурлари “водапровод” орқали йўналтирилган. Энг муҳими,
сув жойнинг табиий пастлиги оқибатида булоқ бошида ўрнатилган қувурдан
ўзи оқиб келадиган холда бўлган. Қувурнинг хажми, 70-йилларда туман
аҳолисининг сонига мўлжалланиб ётқизилган. Ўша вақтда қувурнинг хажми
ва катталиги жиҳатидан, 325 миллиметрдан иборат бўлган. Бизнинг
замонимизга келиб, яъни “Мустақил”ликка эришганимиздан сўнг, Бойсун
туманинг аҳолиси 91 минг кишига етди. Шу 20 йил ичида туманда бир
метр бўлса ҳам, сув қувури ўтқазилмади. Собиқ Бойсун туман хокими
Эркин Бойниёзов, “сув “проблема”сини ўзимиз ҳал қиламиз!”деб,
тумандаги чириб, томон бўлган қувурларни қоздириб, ўзи туғилиб ўсган,
ота юрти, “Тиллокамар” қишлоғига сувни ўтқазиб юборди. Юқори
ташкилотларга:“Бойсун тумани 100% ичимлик сув билан таъминланди” деб
маълумотлар берган. Бойсунликлар бундай “тадбиркор” хокимга кўп
офаринлар айтиб, у кишини кўкларга кўтариб, “роса мақташди”лар… Айни
кунга келиб, Бойсун туманида 22 минг хўжалик рўйҳатга олинган. Бу
кўрсатгич, қувурга бўлган талабни янада орттирмоқда. Сўнгги, 40 йил
давомида “ҳизмат вазифасини ўтаб бўлган” қувурлар ер остида чириб,
«каррозия»га учраб ҳам бўлди. Буни устида бош қотирадиган, мутасадди
раҳбарни кундуз куни чироқ ёқиб бўлса ҳам, тополмайсиз.. Бу орада
сувга, “хўжайин”лар ҳам топилиб қолди. Нима эмиш? Энди кимнинг ёнида
пули бўлса, сув ўшаники! Ҳар бир “ВОДАВОЗ”машина сувининг нарҳи, 20
минг сўм. Доно ҳалқимиз айтганидек, “Сув келтирган ҳор-у, кўза
синдирган азиз” мфқола асосида иш кўрилмоқда. Унинг устига шунча
кўргиликлар етмаганидек, яна сувни миқдорини аҳоли жон бошига куб
метрда ҳисоб-китоб қилиниб, табиий равишда оқоётган сувдан ҳақ
олмоқдалар. Ваҳоланки, бойсунликлар 40 йил мобайнида ётқизилган
қувурлар учун, бир неча баробарига ҳақ тўлаб бўлганлар. Буниси ҳам
майли, Чор-чинор маҳалласи ҳудидида жойлашган 5 минг тонналик сув
заҳираси учун, қурулган бино ва хўжалик иморатлари бузиб ташланди.
Битон ва ғиштлари эса, сотиб юборилди. Давлат иҳтиёрида бўлган бутун
бир бошли иморат ўз-ўзидан йўқотилди. Туман хокими П.Тангриев ва туман
прокурори Ш.Мавлоновлар бу “воқеа”дан хабарлари бормикан?! Бу ёғини
раҳбарлар иҳтиёрига қолдирсак… Биз бу муаммони кўтариб чиқмоқчи
эмасдик. Лекин… Ватанпарвар деган тушунча кишини виждонни
қийнайди. Шу ўринда бир сўзни қўшимча қилсак хато бўлмасди. “Ватан
равнақи йўлида ҳизмат қилиш, ҳар бир мусулмон фарзанди учун,
фарз..”деган фикр ҳам мавжуд.. Сув тўғрисида шеър битган, китоблар
ёзган инсонлар жуда кўп. Мен бу борада бойсунлик ҳамқишлоғим, Зар
Собировнинг қўйидаги тўртлик мисираларини Сиз муҳтарам инсонларга
тақдим этмоқчиман…

Ясаб бериб унга бошқасини,

Олсам эди мен Мусонинг ҳассасин

Қанча дарё бундан оқарди,

Оллоҳга ҳам бу ишим ёқарди.

Чўкса Исо дарёларнинг лабига,

Солса Худо мурувватни қалбига,

Пуркаб турса сувларини юртимга,

Кўз тегмасди барака-ю қутимга.

Чақирртириб Иборҳиму Исмоилни ҳашарга,

Қурдирардим келтириб Қаъбани бунда.

Таъзимга келарди одаму оламлар шунда,

Оллоҳнинг жамолини кўрарди ҳар бир кунда.

Сулаймоннинг тахти тахт эмас,

Бор оламнинг бахти бахт эмас.

Мен шундайин жаннат қурардим,

Иқболим ҳақ, бошқалари ҳақ эмас!
Фахриддин Тиллаев
Сурхондарё вилояти!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares