ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚИНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?!

Ачилов Рустам Камилович- 2010 йилнинг 19 сентябрь куни ўзининг ихтиёрида бўлган, “ВАЗ-2101” русумли автомашинаси билан, Бойсун туманида яшовчи фуқаро Дилмурод Сафаровга қарашли шаҳсий 75 М 464 АА русумли “Нексия” енгил автомашинасига келиб урилган. Натижада, “Нексия” ичида бўлган жабирланувчи, Баҳтиёр Мирзаевга катта тан жарохати етқазган. Ҳусусан, Термиз шаҳри Голованов кўчаси 12-уй, Шеробод туманлараро СТЭ бўлимининг 05. 11. 2010 йилдаги суд тиббий экспертизасининг 804-сонли хулосасига кўра, “Баҳтиёр Мирзаев- аралаш трамва, бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалаши, ўнг сон суягининг ўрта учлигидан ёпиқ синиши ва йиртилган жароҳат, чап ёноқ соҳасида, ўнг тирсак соҳасида трамватик шокнинг 2 даражаси ўтмас предмет таъсирида олган…” деб қайд қилинган бўлса-да, 2011 йилнинг 17 январь куни Бойсун тумани “жиноят ишлари бўйича суди”нинг судьяси А.Юлдашев, Бойсун туман прокурори ёрдамчиси А.Болтаевлар иштирокида 1-9-сонли жиноий иш кўриб чиқилди.

 Туман жиноят ишлари бўйича судининг хукмига кўра, Рустам Ачиловга нисбатан “Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 266 моддасининг 1-қисмига асосан Жк 45-моддасини қўллаб, 2 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 25 фоиз миқдори давлат даромади ҳисобига ундирилган ҳолда, 3(уч) йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаш” белгиланган. “Иш бўйича Рустам Ачилов Камилович томонидан Баҳтиёр Мирзаевга етқазилган моддий ва маънавий зарарларни ўндириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин…”деб кўрсатилган. Бундан ташқари, “Хукм қонуний кучга киргач Рустам Ачиловдан жабирланувчи, Дилмурод Сафаров фойдасига 7.069.942 сўм ўндирилсин” деб 2011 йилнинг 17 январдаги Бойсун туман “жиноят ишлари бўйича суди”нинг 1-9сонли хукмида кўрсатилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Суднинг хукмига кўра,“Нексия” “машинасининг эгаси, жабирланувчи Дилмурод Сафаров фойдасига 7 069.942 сўм миқдоридаги сумма Рустам Ачилов Қобилович ҳисобидан ўндирилсин…”деб хукм чиқармоқда. Яна бир жабридийда, фуқаро Баҳтиёр Мирзаев Ҳусановичга етқазилган зарарни ким тўлайди?! Автомашина, инсондан ҳам устун турадими?! Айнан мана шу савол билан биз жабирланувчи, фуқаро Баҳтиёр Мирзаев Ҳасанович билан учрашдик ва унинг ҳозирги аҳволи юзасидан суҳбатлар олиб бордик. Унинг сўзига қараганда: “Мен шу бир йилга яқин автоавариядан сўнг, катта моддий ва маънавий зарарларни кўрдим. Бойсун туманидаги “Неотлошка” бўлимида 2 кун ва Сурхондарё вилояти шифохонасининг “Трамваталогия” бўлимида 12 кун даволаним чиқдим. Жавобгар- Рустам Ачилов менга бирон марта ҳам, дори-дармонлар олиб берган эмас. Мен бошимга катта трамва олганлигим туфайли, руҳий азоблар чекдим. Жавобгарим- Рустам Ачилов менга ёрдам кўрсатиш ўрнида, автоавриядан кейин, Россия давлатига қочиб кетди.

 

                Бутун оғирликлар ойиламиз бошига тушди. Бу автоавриядан сўнг, менинг оилам ва яқин қариндошларим катта талофатларни бошларидан ўтқазди. Мен орқам билан 6-ой ётдим. Хатто-ки, оғир операциядан сўнг, оёқимға қўйилган тиббий симларни олдирган эмасаман. Ҳозиргача шу холатда оқсоқланиб юрибман. Термиз-Бойсун йўл ҳаражатларим ҳам, оилам бошига тушди. Ўзимнинг яқин-қариндошларимнинг автоуловларига ҳар куни, 20 минг сўмдан ёнидан нақд пул тўлаб, турмуш ўртоғим Термиз шаҳрига қатнаган. Бундан ташқари, мен 2011 йилнинг 16-26 май кунлари Сурхондарё вилояти Марказий шифохонасига дори-дармонларга кетган ҳаражатларни олиш мақсадида, Термиз шаҳрига икки марта бордим. Марказий шифохонанинг шифокари, Аҳмад Дўстбоев мен даволаниб чиқан, тиббий хужжатларни бермадилар. У кишининг топшириғига кўра, мен “Шеробод туманлараро, “Фуқаролик ишлари бўйича суди”дан тегишли хат олиб келишим” керак экан.. Ўзим ҳеч жойга ишламайман. Бекорчиман. Бир бурда нонга зор бўлиб турганим етмаганидек, буларнинг маш-машаси жонимни ҳалқумига келтирди . Мен Шеробод туманлараро “Фуқаролик ишлари бўйича суди”га моддий ва маънавий зарарларни ўндириб олиш учун, даъво ариза киритаман. Агар суд ўндириб бермаса, унда Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 46 моддасига асосланиб, жавобгар-Ачилов Рустам Қобиловични устидан шикоят қилиб, Бойсун туман прокурори Шуҳрат Мавлонов номига ариза билан мурожаат қиламан. Чунки, менинг қўлимда жавобгар, Рустам Ачиловнинг- “Агар мен барча суд кўрсатмаларини бажармасам, озодлик ўрнини, қамоққа алмаштиришга розилик билдираман- деб берган тил-хати мавжуд…”

Фахриддин Тиллаев

Сурхондарё вилояти!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares