2011 йилнинг январ-май ойлари ичида 2600 нафарга якин фукаро мавсумий
иш даври мобайнида хорижга ишга урнашолмай, Хоразмга кайтиб келган.
Уларнинг кайтишига мухожирлик хужжатларини расмийлаштириш
мураккабликлари, иш бозорининг арзонлашгани, йул харажатларини
нихоятда кимматлашгани ва чегарадан утиш кийинчиликлари сабаб
булмокда.
Россиянинг турли минтакаларида хоразмлик 18 нафар ишчи мигрантга
нисбатан жиноий иш кузгатилган. Битта улим холати юз берган. Узгалар
кулида зурлик билан кулга айланган ишчи мухожирлар сони ортиб
бормокда.
Фукаро Раъно Жуманиёзованинг айтишича, турмуш уртоги Бахром Бобоев
2008 йилнинг 18 октябридан буён хозирги кунгача Россия
Федератциясининг Волгоград вилояти Средная Волжская районида иш
берувчи Аруз Баюкишии огли Ягубов кули остида уйга кайтмасдан
ишламокда, иш берувчи эса турли бахона ва куркитишлар билан Бахромни
уйга юбормаётир.
Аруз Баюкишии огли Ягубов кулида яна 100 га якин Узбекистон фукароси
кулларча мехнат килаётган, бу мухожирлар вакти-вакти билан телефонда
сузлашишларига карамасдан, Аруз уларни уйга куйиб юбормаётган,
мехнаткаши куллар жуда ёмон шароитда яшаётган экан.
Манбанинг сузига караганда, мазкур жойлардаги сабзавотчилик билан
шугулланилаётган майдонларда юзлаган узбекистонлик мехнат мухожирлари
ватанига кайта олмасдан кулларча мехнат килаётир, уларни назорат
килувчи идоралар, хатто милиция хам, иш берувчи тарафида булиб,
кулликда сакланаётганларни турли йуллар билан куркитаётир. Ушбу экин
зонасида хоразмлик 33 нафар фукаро булиб, улар узларининг тезрок озод
килинишлари учун ёрдам сураб хукук химоячиларига телефон оркали
мурожаат килишган.




