Саломатлик – туман бойлик

Жиззах вилояти буйича Оналикни ва болаликни мухофаза килиш бўйича жуда «катта» ишлар амалга оширилмокда
К.В.П – кишлок врачлик пунктларида аёллар куриги врачи хамда хамширалари хонадонма-хонадон кириб тугиш ёшидаги аёлларни И.Ж.К. (Ихтиёрий жинсий кесерова)- килдиришга мажбур қилишмокда. Бунга ўз ҳаётларини хатарга қўйиб ушбу операцияни ўз бошидан ўтказган юзлаб аёлларни мисол келтиришимиз мумкин.
Мабода гинеколог врачнинг назарига тушиб қолсангиз борми эшигингизни тешик қилиб юборишади. Сизга қоп-қоп ваъдалар беришади, операция бепуллигини айтишиб ишончингизга киришади. Қандай ўз оёғингиз билан касалхонага кириб борганингизни сезмай қоласиз. Бечора аёллар операциядан кейин ярим жон бўлиб қолишини қаердан билсин.Масалан Жиззах вилояти Галлаорол тумани Й.Охунбобоев кўчасида яшовчи тўрт фарзанднинг онаси Бегбўтаева Гуландом ушбу И.Ж.К. операциясидан кейин соғлигини йўқотиб қўйди… Аёллар бу операциядан кейин туғиш «хавфи»дан йироқда бўлар экан. Нодирова Мехринсо ва Юсупова Муҳайёлар ҳам бу операцияни зўравонлик орқасида қилдиришди. Врачларнинг айтишича, уларга ҳам юқоридагилар тинчлик беришмаётган экан.
Ўзбекистон бўйича вилоят ва туман поликлиникаларига Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тамонидан аелларнинг туғишини камайтириш тўғрисида буйруқ келган экан. Ҳар ойда гинеколог врачлар ва хамшираларга аёлларни туғмасликка тарғиб қилиш ўтказилади. Агар куйилган нормани бажара олмаса, улар иш ҳақини ололмайдилар. Ҳаттоки. ишдан ўз ҳоҳишига биноан бўшаш тўгрисида буйруқ Марказий шифохона бош врачи столи устида тайер турганлигини кўрганлар бор. Айтмоқчимизки аёлларимиз кўзларини каттароқ очишса, фойдаси йўқ операцияга рухсат бермасалар ўзларининг ярим жон бўлиб қолишларига ўзлари сабабкор бўлмасалар.

Жиззах. Г.Бердиева.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares