Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани Сил касалликларига қарши кураш диспансерида ноқонуний хатти-ҳаракатлар давом этаётганига анча бўлди. Аммо буни кўпчилик раҳбарлар билиб билмаганга олишмоқда.
Диспансерга давлат тамонидан ажратилган керакли анжомлар ўз-ўзидан қаергадир ғойиб бўлмокда. Диспансер бош врачи Кувондиков Жулбек диспансерни худди отасидан қолган кошонадек ҳисоблаб хонларча иш юритмоқда. Айтайлик, диспансерда бор – йўғи 5-6 та бемор даволанади, аммо 66-киши ойлик маошни қуптдай санаб олади.
Олиб борилган мониторинг натижаси шуни кўрсатмокдаки, диспансерга ким иш сўраб келса, ўзаро олди-бердисини амалга ошириб ўша кимсани ишга олишаверади.
Агар иш топаолмасдан юрган бўлсангиз, марҳамат ҳурматли Кувондиковга мурожаат килсангиз сизни ҳам бир зумда ишга жойлайди куяди. Аммо чўнтагингизга 4-5 сўм солиб бориш ёдингиздан кўтарилмасин. Йўқса Кувондиков саломингизга алик ҳам олмайди. Хохласангиз ишламасдан ҳам ҳар ойда маош олишингиз мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу муаммонинг ечими факат Кувондиковга учрашганингизда маълум бўлади. Ҳар ойда маош чўнтакда деб хисоблайверинг. Мисол келтиришимиз мумкин: диспансерда ишлаётган Комилова Гулчеҳранинг 2010 йил Октябр-ноябр ойларида тўйи бўлди ва ўшандан кейин ишга чиқмади. Аммо Комиловага иш ҳақи мунтазам равишда чикиб турибди. Комилованинг ўз номига чиқиб турган иш хакидан умуман хабари ҳам йўқ… Ундай бўлса, Комиловага хар ойда чикиб турган маошни ким қўл куйиб олиб юрибди, деб сўрарсиз? Бу саволга диспансернинг бош хисобчиси –ю кассири биздан кўра тўлиқроқ жавоб беради. Ҳеч нарсадан ҳайиқмасдан шунча ноқонуний ишларни бемалол ими-жимида қилаётган Қувондиковга «қойил қолиш» керак. Балки бир вактлар Жиззах Вилояти хокими бўлиб ишлаган тоғаси Мусо Тўраевга суяниб шу хил қинғир ишларни амалга ошираётгандир? Ҳар кимнинг ҳам шундай қудратли тоғаси булсин экан. Бу қилмиши билан Қувондиқов давлат ва жамоат манфаатларига кўп микдорда зиён етказмоқда. Бу ноқонуний ишга Қувондиқовнинг қўл урганига анча булди. Диспансерда 66-киши бекордан бекор ойлик олмаётган бўлса керак. Улар кимларнинг чўнтагига тушаўтганини ким билади, дейсиз…
Нафс ботқоғига ботган бундай кимсалар қонун олдида жавоб беришармикан?! Бу ҳолга тегишли ташкилотлар нуқта қўяолармикан?! Бу ёғини вақт кўрсатади.
Жиззах Г. Бердиева.



