Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти баёноти

2011- йилнинг 25- май куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамияти томонидан тарқатилган баёнотда ЎИҲЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қўшилгани ҳақидаги иддаолар асоссиз эканлиги, ЎХҲ қурултойига биздан ҳеч ким вакил қилиб юборилмагани маълум қилинган эди. ЎХҲнинг 23-24 май кунлари бўлиб ўтган Қурултойида таниқли мухолифатчи, ҳуқуқ фаоли Ҳазратқул Худойбердининг жамиятимиз номидан қатнашиб чиқиш қилгани кейинчалик бизга маълум бўлди.
Биз ЎИҲЖ аъзолари яна таъкидлаб айтмокчимизки, Ҳазратқул Худойбердига жамият номидан ЎXҲи Қурултойида қатнашишига ҳеч қандай ваколат берилмаган. Ҳазратқул Худойберди 2009- йилнинг 6- майида бўлиб ўтган ЎИҲЖнинг Қурултойида қатнашмаган ва қурултойдан кейинги икки йил давомида жамиятда ҳеч қандай фаолият кўрсатмаган. Шу сабабли, Ҳазратқул Худойбердининг ЎХҲ қурултойида ЎИҲЖ номидан ваколат олдим дейишини биз жамиятимизга нисбатан фитна деб ҳисоблаймиз.
ЎИҲЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қўшилгани ҳақидаги барча хабарлар бундан кейин асоссиз деб ҳисобланишини сўраймиз.
ЎИҲЖ аъзолари:
Абдужалил Бойматов.
Юсуф Расулов.
Башорат Ешова.
Гулшан Қораева.
Нодир Ахатов.

Изоҳ. Нодир Ахатов фитна сўзини олиб ташласаларинг қўшиламан деди, лекин биз фитна сўзини олиб ташламадик,бунинг учун Нодир Ахатов бизни тушунар деб ўйлаймиз.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares