“Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби,
Тарвузким ёз ойи жонга ҳаловат,
Чанқаган одамга беради роҳат.
Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
Танани совутар, сўнар ҳарорат.
Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабуйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шарқий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб экилади.
Ривожланиши…
Тарвуз ер бағирлаб ўсади, унинг палаги 3-4 метр атрофида бўлади. Илдиз ўқ илдиз, барги узун бандли,бўлакли, унинг гули икки жинсли, эркак гуллари палакда Ғуж, тўп-тўп Урғовчилари аксарият якка холда жойлашган бўлади. Аввал эркак сўнг урғочи гуллар, кейинчалик хар иккаласи баравар очилади. Кеч тушгач гултожи барглар ёпилади. Тарвузнинг гуллари хашоратлар ёрдамида чангланади.
Тарвузнинг маданий навлари республикамизда ёз ойларидан то кеч кузга қадар пишади.
Таркиби…
Тарвуз ўта хушхур,шифобахш неъмат. Тарвузнинг таркибида 11% га қадар қанд, витамин В1, В2, С, жумладан, фолат кислотаси, лектин кабилар мавжуд. Булардан ташқари тарвуз шарбатида фосфор, кальций, магний, темир, калий тузлари хам бор.
Ҳалқ табобатида…
Ҳалқ табобатида тарвуз водянка сариқ касаллиги билан оғриган беморларга тавсия қилинади.Ундан ўт ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида фойдаланилади.Тарвузнинг қуритилган пўчоқларидан дамламалар йўғон ичакнинг яллиғланишига қарши восита сифатида ишлатилади. Семиз одамни озишга ёрдам беради. Паришонхотирлик давоси сифатида хам қадрланади.
Тарвуз шарбати ўт пуфаги, буйрак хамда қовуқдаги майда тош ва қумларни нуратиш ва организмдан чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Тарвуз қанд фруктоза кўринишида бўлганлиги сабабли, уни диабет билан оғриган беморлар истеъмол қилишлари мумкин. Юрак хамда буйрак касалликлари билан оғриган беморланинг шишганда тарвуз тавсия қилинади. Тарвуз шарбати жигар тўқималарининг енгил хазм бўладиган қандлар билан таъминлайди. Тарвуз таркибидаги фолат кислотаси Унинг шифобахшлигини янада оширади. Холин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, ёғ алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
Тарвуз уруғи…
Ҳалқ табобатида тарвуз уруғидан хам фойдаланилади. Унинг уруғлари сут билан яхшилаб аралаштириб истеъмол этилса, бачадондан қон кетишни тўхтатади. Тарвуз уруғининг мағизлари гижжа хайдовчи омиллардандир.
Илмий тиббиётда…
Илмий тиббиётда тарвуз шарбати подагра ва артритга даво сифатида тавсия этилади. Тарвузнинг қуритилган пўчоқлари билан болаларда учрайдиган калит касаллигини даволашда фойдаланилади. Тарвуз склерозга ва камқонлик касаллигига дармон бағишловчи омил сифатида истеъмол қилинади. Шунингдек ўт, сийдик йўлларида тошдан тозалашда кўплаб истеъмол қилиш буюрилади.
Тайёрлаш…
100г қуритилган тарвуз пўчоғи ярим литр қайноқ сув билан дамлаб, совутилади. Сўнгра дамлама шарбатидан ярим стакан миқдорида кунига 4-5 махал ичилади. Бундай муолажа ўткир ва суринкали йўғон ичак яллиғланишида фойдали хисобланади.
Тарвуз навлари…
Республикамизда тарвузнинг “Мармар”, “Хаит қора”, “Кубо қроли”, “Кўзибой”, “Ўзбекистон 452″ каби кўплаб навлари етиштирилмоқда. Бундан ташқари яна бир қатор тарвуз навлари борки улар чорвачиликда озуқа сифатида фойдаланилади.
“Ўзбекистон-452″
“Ўзбекистон 452″ – тезпишар нав, серхосил, меваси ўртача катталикда, юмалоқ бўлиб, ранги оч яшил, тўқ яшил белбоғ йўл бор. Тарвузнинг эти пушти, сершарбат, ширин уруғлари заъфарон сариқ 4 рангли, бу нав тарвузнинг сақланиш муддати ўртача. Тарвуз этида 8-9 фоиз қанд моддаси бор. Мазкур нав замбуруғли касалликларга, хамда шўрхок ерларга чидамли. Унинг ўртача оғирлиги 3-5 кг атрофида бўлади.
“Мармар” Нави…
“Мармар” нави ўртапишарлиги, серхосиллиги ва яхши сақланиши билан ажралиб туради. Меваси думалоқ, шарсимон, ўртача вазни 4 кг атрофида бўлади. Сирти яшил бўлиб оч яшил доғ учрайди. Эти юмшоқ бўлиб, оч қизғиш рангли уруғи бор. Маззаси ширин, ундаги қанд миқдори 8-8,5 фоизни ташкил этади.
“Хаит қора” нави…
“Хаит қора” нави кечпишар бўлиб, жуда яхши сақланадаган сафарбо навлардан хисобланади. Бир дона тарвуз вазни 7-кг 8-кг 15-16 кг гача бўлади. Тарвузнинг кўриниши юмалоқ, тўқ яшил бўлиб, пўсти қалин, сершарбат, ундаги қанд миқдори 10 % га боради. Мева уруғлари йирик, оқ ёки оч сариқ рангда бўлади. Тарвузнинг бу нави қурғочиликка анча чидамли бўлиб, серхосилдир.
“Чавкари” нави.
“Чавкари”-тезпишар нав бўлиб, пўстини ранги оч яшил, доғлар бор. Унинг меваси ширин, сершарбат, уруғи қора ва йирикдир.
“Қўзибой” нави…
“Қўзибой”- ўртапишар, сер хосил, яшил сақланиши ва сафарбоблиги билан ажралиб турадиган навдир. Меваси йирик, 5-8 кг атрофида, кўриниши юмалоқ, пўсти тўқ яшил, сершарбат, ширин, ундаги қанд миқдори 8,6-9, 7% бўлиб уруғлари йирик, оқ рангли. Мазкур нав қургғоқчиликка анчагина чидамли бўлиши билан бирга ун-шудринг ва фузароиз касалликларига хам бардошли.
“Йўлдош” нави…
“Йўлдош”-ўртапишар сафарбоп, декабр-январ ойларигача сақланадиган навдир. Мазкур нав Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган бўлиб, Америка оқ тарвузи ва “Қўзибой” нави чачиштириш йўли билан яратилган. Унинг кўриниши юмалоқ, вазни 5 кг атрофида, қўнғура-элептик шаклда, пўсти тўқ яшил рангли ва тўқ яшил белбоғи бўлади. У қурғоқчиликка чидамлидир.
Сафро ва пешоб.
Тарвузким сафро ва пешобни сўндирар хар дам,
Пешоб хайдар ундан еганда одам.
Суюқ қонлар пайдо бўлади ундан,
Вужудингга хўллик ато қилар хам.
Мижозни ўзгартириш.
Сафро билан тўлса меъдаю жигар,
Мижоз қизиб, дам бўлганида логар,
Бу ёмон мижозни ўзгартиришга
Тарвуздан яхшироқ даво йўқ ўтар.
Куйган сафро.
Тарвузга қўшилса искажубин хам,
Ичилса, ярақон топади бархам.
Куйган сафро хилтин қувиб чиқарар,
Овқат хазми учун берар ёрдам.
Тошларни хайдаш
Исканжубин қўшиб ичилса, эй инсон,
Сийдикни танангда айлайди равон.
Вужудинга тошлар ўрнаган бўлса,
Тошларни майдалаб чиқарар осон.
Тарвуз ейиш вақти
Тарвуз ейиш учун энг яхши замон,
Хар икки овқатнинг ўртаси, ёрон.
Биринчи овқатинг меъдадан ўтса,
Тарвуни тўхтатмай еявер равон.
Зарар юз бериши.
Овқатнинг устидан ейилса хар чоғ,
Овқат хазм бўлмай туради узоқ,
Нахорда ейилса зарар қилади,
Хусусан, дим хаво хукм сурган чоғ.
Уриғи ва тош.
Хўл-совуқ бўлади уруғда мижоз,
Моддалар қўзғалса, унга қарши соз.
Ичими беш дирам, тошни қувишда,
Овқатнинг хазмида марғубу мумтоз.
Пўчоқ муроббоси.
Тарвузнинг пўчоғин солиб асалга
Мураббо қилсангу берсан касалга,
Барсан билан вас-вас қувилар ундан,
Хазмга куч берар ўзгармас салга




