БИР БЕМОРНИНГ КАСАЛЛИК “ТАРИХ”ИДАН БИР ЛАВҲА!

2011йилнинг 21 март куни соати 14-00да Бойсун тумани С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро Ўктам Тиллаев, турмуш ўртоғи, Мавжуда Бобоқулованинг ўнг биқини оғриётганлигини, шикоят қилиб, Бойсун туман шифохонасининг “Тез ёрдам” бўлимига мурожаат қилган. “Тез ёрдам” машинаси бошқа ёққа кетганлиги ва беморларнинг кўплиги туфайли, “тез ёрдам” машинасининг ҳайдовчиси Нормурод Мамадиев ўзининг шаҳсий “06” маркали машинаси билан Тиллаевлар хонадонига ёрдамга келишган. “Тез ёрдам” бўлимида навбатчилик вазифасини олиб борган шифокор, Шавкат ака ва «фельдшер» Алишер Нормурадовлар бемор Мавжуда Бобоқуловани кўриб, тезда туман «не отлошка» бўлимига ётқизишни маслаҳат беришган. Шундан сўнг, беморнинг турмуш ўртоғи, Ўктам Тиллаев бизга қўйидагиларни сўзлаб берди.

Унинг сўзига қараганда “Ўша куни шифокорлар турмуш ўртоғим Мавжудани кўриб, ташҳис қўйишлари жуда ҳам қийин кечди. Аввалига туман туғруқхонасининг шифокори, Ёдгор Бозоров беморни компьютер аппаратида текширувдан ўтқазиб, “бизнинг касалимиз эмас”деб, яна “не отлошка” бўлимига қайтаришди. “Не отлошка” бўлимининг бошлиғи Ҳудоёр Сайидов, «Физотерапвет» шифокори, Раъно Холмуродова ҳам, кўрсин шундан кейин, жарроҳлик столига ётқизамиз…” деб маслаҳат бердилар. Мен турмуш ўртоғимнинг оғриққа чидолмай, дод-войларига қарамасдан, Раъно Холмуродовага кўрсатиш учун, физотерапвет хонасига олиб бордим. У киши Мавжудани текширувдан ўтқазиб, «аппендицит» касаллиги билан оғриган…”деган хулосани бердилар. “Не отлошка” шифокорлари биз билан маслаҳатлашиб, “аппендицит”ни олиб ташлаймиз, cизлар шунга розимисизлар?” деб сўрашди. Аммо… Шифокорлар “не отлошкада” олиб бориладиган операция жараёнига керакли бўлган, барча дори-дормонлар ва харажатлар ёнимиздан олишимиз кераклигини ҳам, ўқтиришди. Улар фақатгина бизга “спирт” эртимасини, «случайна», свет ўчиб қолса, қўл бола “акумлатор»дан фойдаланишларини не отлошка бўлими ҳисобидан берамиз”деб туриб олдилар. Қизиғи шундаки, биз олган дори-дармонлар хатто-ки, операция хонасини “дезинфекция» қилиш учун, керакли бўлган, совун ва порошокларигача бўлган жараённи ўз ёнимиздан сотиб олишимизга қарамасдан, олинган барча дори-дармонлар, шифохонанинг ён томонида жойлашган дорихонада, номига бўлса ҳам, “ҳисобот учун”, “ҳамма дори-дармонлар “не отлошка” ҳисобидан олинди”деб, “рецепт”га расмийлаштириш учун, кирим қилиниши кераклигини ҳам, айтишди. Биз ҳамма-ҳаммасига рози бўлдик. Охири Худога шукур, операция яхши ўтди. Шу орада чироқ ҳам, ўчиб қолди.
Яна “апендицит” касаллигига чалинган, оғриғига чидолмай, эртадан-кечгача дод-вой қилиб қорнини ушлаб, касалхона атрофига югуриб юрган, асли қумқўрғонлик 8 ёшдаги болани операция столига олиб кетишди. Бизга берган шифокорларнинг “маслаҳат”лари уларга ҳам берилди. Боланинг тоғаси операция ҳаражатларини ўз бўйнига олди… Ана шундай “воқеа”, айнан 21 март 2011 йил кунига тўғри келгани кишини ажаблантиради…”

Фахриддин Тиллаев!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares