ёки демократик ислохатларга ким тускинлик килмокда.
Узбекистонда катта ислохатлар амалга оширилмокда, шу жумладан Узбекистон Республикаси Конституциясининг 105 – моддаси ва «Фукаролар йигини раиси (оксоколи) ва унинг маслахатчилари сайлови тугрисида»ги 29.04.2004 йилдаги № 609-11 – сонли Узбекистон Республикаси Конунининг 6 – моддасига мувофик мамлакатимизда фукароларнинг узини – узи бошкариш органларига навбатдаги сайловни утказиш юзасидан тайёргарлик кизгин олиб борилмокда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 31 марда булиб утган кенгайтирилган мажлисида фукаролар йигини раислари (оксоколлари) ва уларнинг маслахатчилари сайлови тугрисидаги масала мухокама килинган булиб, асосий мавзу «Мустакиллик йилларида мамлакатимизда фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятининг хукукий асосларини мустахкамлаш ва ривожлантириш, ушбу институтни жамият сиёсий, иктисодий ва маънавий хаётнинг ажралмас кисми, кудратли бунёдкорлик салохиятига эга булган хамда «кучли давлатдан – кучли жамият сари» принципини изчил амалга оширишга ёрдам берадиган ижтимоий узини узи бошкаришнинг гоят мухим бирламчи бугини сифатида кучайтириш борасида тизимли хамда изчил чора – тадбирлар курилган эди.
Ушбу Кенгаш йигилишида, 2011 йилнинг май-июнь ойларида бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинганлигининг йигирма йиллик байрамини нишонлаш арафасида сифат жиҳатидан янги, давлат ва жамият қурилишининг ҳамма томонларини демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнлари чуқурлашиб бораётганлиги билан ажралиб турадиган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитда ўтади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “ Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ” маърузасида кўрсатиб ўтилганидек, аҳолининг ижтимоий фаоллиги, унинг сиёсий ва фуқаролик онги анча ўсганлиги қайд этилмоқда, фуқаролар мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишни чуқурлаштириш йўлидан олға боришни кенг қўллаб-қувватламоқдалар. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоат назоратини таъминлаш, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва бошқа вазифаларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти ошиб боришини таъминлаш муҳимдир. Масалани муҳокама қилиш жараёнида таъкидланганидек, сайловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ҳамда мақсадли вазифалар – жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳаллаларни) шакллантириш жараёнида фуқароларнинг кенг иштирок этиш борасидаги конституциявий ҳуқуқлари тўла амалга оширилиши учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловнинг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилишидан иборат. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари юксак ишчанлик ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, аҳоли ишонч билдирган ва қўллаб-қувватлаган обрўли фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш муҳимдир. Бунинг учун аҳолига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини атрофлича тушунтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ғоят муҳим омили сифатида ошкоралик ва очиқ-ойдинлик принциплари асосида ташкил этиш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, шунингдек, сайлов жараёнига аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин- қизларни фаол жалб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун ҳамма зарур шарт- шароитларни яратиш керак.
Масалани муҳокама қилиш якунлари бўйича олдинги сайловларнинг тажрибасини ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда Кенгаш “ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида ” қарор қабул қилди деб маълум килинмокда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашда масала тугри кутарилиб, “ Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида ” қарор қабул килинган. Энди ушбу карорнинг ижросини жойларда таъминлаш ишлари кандай кечмокда деган савол тугилади. Сирдарё вилояти Гулистон шахарида сайловга тайёрганлик коникарли даражада эмас, асос: Биринчидан: Фукаролар йигини раислари (оксоколлари) ва уларнинг маслахатчилари сайлови тугрисида»ги конунига биноан сайловни мувофиклаштириш ва утказишда кумаклашиш комиссияси ишини олиб бориш Гулистон шахар «Махалла» жамгармаси раисга топширилган булишига карамай, жамгарма раиси уз ваколатини суистемол килган холда, амалдаги конунларимизга зид холатда, узларига манзур шахсларни олдиндан булиб утадиган сайлов жараёнига «тайинлаган» номзодларни турли ноконуний йуллар билан белгилаб беришга харакат килишмокда.
Мисол: Гулистон шахар «Мукимий» махалла фукаролари 2006 йилдан узларига манзур булган оксоколни махалла раиси этиб сайлай олмай, сарсон – саргардон булишмокда, хар сайловда умид билан катнашиб, узлари курсатган номзодни куллаб – куватлаб, сайлов олди жараёнида жамоа тарзда мурожаат килишларига карамай, сайлов жараёнида бириктирилган рахбарлардан узлари талаб килган номзодни сайлай олмай,рад жавобини олиб, «тарвуз»лари култигидан тушиб, умидсиз ахволга тушиб колишмокда, охир – окибатда сайловда катнашиш иштиёклари хам суниб бормокда. Иккинчидан: Гулистон шахар «Мукимий» махалла фукароларининг хохиш – иродасига биноан, мукаддам 2004 – 2006 йилларда «Мукимий» махалла ахолисининг бир овоздан куллаб – кувватлаши натижасида махалла фукаролари йигини раиси (оксоколи) этиб сайланган шу махаллада яшовчи Карим Базарбаев утган икки йил мобайнида олиб борган хайрли ишлари, талабчанлиги, тугри сузлиги амалдаги конунларга каътий риоя килиган холда махалла фаравонлиги, фукароларнинг ижтимоий – иктисодий сохасига катта хисса кушганлиги махалла ахлига манзур булсада, шахар микёсидаги рахбар ходимларга ёкмаганлиги сабабли кейинги сайлов жараёнида турли бухтон ва игволар билан четлатилиши ва шу кунга кадар, мансабдор шахслар томонидан фукароларнинг мурожаатлари инобатга олинмай, унинг номзодлигини четлатишлари махалла фукароларининг норозилигини келтириб чикармокда.
Узбекистон Республикаси «Хунарманд» Уюшмаси Сирдарё вилояти бошкармаси Хукукий булими бошлиги: К.Базарбаев.



