БОЙСУН ТУМАНИГА ҚАРАШЛИ МАКТАБДА, «ВЕТЕРИНАРИЯ АПТЕКАСИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Ҳалқ таълимига қарашли 47-сонли мактаб ер майдони атрофида молларни даволаш учун, “ветеринария аптека”си очилди. Мактаб директори Шавкат Жумаев Раҳмонқуловичнинг укаси, мол шифокори,Фурқат Раҳмонқуловни шаҳсан ташаббуси билан амалга оширилди.

Витнария дорихонасини, очилишидан норози бўлган, 47-сонли мактаб ўқутувчилари Бойсун туман Ҳалқ таълимига мурожаат қилганлар. Аммо… “Мактабимиз территориясига ва аҳолиси кўп яшайдиган жойда, моллар учун, қурилган шифохона ноқонуний ташкил этилган. Чунки, мактаб ўқутувчи ва ўқувчилари хамда аҳоли юрадиган жойда қурилган. Унга яқин бўлган жойда эса, хожатхона, мактаб ошхонаси, Хокимият, туман Молия идораларининг бинолари бор. Бундан ташқари, шаҳсий гигенага мутлоқа тўғри келмайди. Кунлар иссиқ бўлиб, ёз кунлари келгандан сўнг, бу ерлардан юриш ҳожати ҳам, йўқ деб ўйлаймиз. Эртага, нима бўлишини ёлғиз Оллоҳ билади! Мол ва моллардан тарқалган турли ҳил, ҳашоратлар инфекция касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Бунга мактаб маъмурияти ва ҳеч ким каффолат беролмайди. Наҳотки, шунга ҳам, ақиллари этмаса. Қандай қилиб, зиё ва эзгулик тарқатидан жойда, шундай нарсани ташкил қилиш мумкин?! Туман Хокими Панжи Тангриев Қобилович, ва туман Сеъзд ташкилотининг бошлиғи Ҳолиқ Рўзиевлар дорихонани ва молларни даволаш учун,ташкил этилган хоналарни олдиндан яхшилаб, кўришлари керак эди. Биз бир гуруҳ ўқутувчилар билан каелишиб, туман ҳалқ таълими ва туман Хокимияти органларига мактабимиз директори Шавкат Жумаев ва укаси Фурқат Раҳмонқуловлар устидан шикоятлар қилиб мурожаат қилгандик. Аризамизни ўрганиб чиққан,туман Ҳалқ таълимининг бошлиғи, Алишер Пардаев, “Молларни даволавчи шифохона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосланиб, ташкил этилган. Ушбу қарорга асосланиб, туман Хокими П.Тангриевнинг тегишли қарори чиқарилган ва дорихона қурилган…” деган мазмунда биз жавобни олдик. Хўш, яхши. Шу ўринда савол туғилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва туман Хокимлигининг тегишли қарорларида-“Мактаб территорясида молларни даволаш учун, дорихона қурилсин!” деб кўрсатилганми? Шу жумлалардан иборат бўлган қарорлари бўлса, марҳамат, унда бизга кўрсатсинлар!

Туман хокими П.Қ.Тангриев,келиб-келиб шу жойни кўрсатгани кишини ўйлантиради. Фақатгина, маънавияти ва савияси паст бўлган, инсон шуишни қилиши мумкин…” дейди биз билан суҳбатлашган бир гуруҳ 47-сонли мактабнинг ўқутувчилари.

Фахриддин Тиллаев!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares