Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг баёноти

2011 йил 23-24 майида Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги муносабати билан

Кеча Озодлик, ББС радиостанцияларининг ўзбек бўлимлари орқали 23-24 май кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар берилди.
Хабардан иқтибос: “24 май куни Берлинда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг қурултойи ўз ишини якунлади. Қурултойда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.

Эрк партияси¸ Андижон адолат ва тикланиш ташкилоти ва Таянч жамияти тузган бу ҳаракатга яна уч ташкилот қўшилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти¸Озод деҳқонлар партияси¸ Ўзбекистон демократик кучлар форуми бу ҳаракатнинг муассислари қаторидан ўрин олди”. Иқтибос тугади.
ЎИҲЖ баёнот берадики, Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис курултойида жамиятнинг биронта вакили қатнашмаган, агарда кимдир яширин, адашиб ёки меҳмон сифатида қатнашган бўлса ҳам, ЎИҲЖ номидан сўзга чиқишига ҳеч қандай ҳуқуқ берилмаган. Шу сабабли, ЎИҲЖи Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг муассислари қаторидан ўрин олди деган маълумот мутлақо нотўғри, ёлғондир. Шу каби хабарнинг тарқатилишини ЎИҲЖ Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг янги сайланган раиси Мухаммад Солиҳнинг ножиддийлигидан, масъулиятини суистеъмол қилиши деб бахолайди.

ЎИҲЖ яна қуйидагиларни қўшимча қилишни лозим топади:

1.ЎИҲЖ Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовни диктатор деб ҳисоблайди;
2. “Бирлик”ҳалқ ҳаракати партияси ва Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатини демократик ташкилотлар деб ҳисобламайди. Бу ташкилотларнинг лидерлари Абдураҳим Пўлатов ва Мухаммад Солиҳ демократик лидерлар эмас;
3.ЎИҲЖ Ўзбекистонда эркин ва демократик жамият қурувчи ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
4.ЎИҲЖ фуқаровий бўйсунмаслик кампаниясида фаол қатнашади.

25-май,2011 йил.
Абдужалил БойматовЎзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares