Бунинг сабабларини хар ким ҳар хил тушунтиради. Тушунтиришлардан бизга маълум бўлишича, бир пайтлар Қашқадарёда автобус кўп тоннали асвальт босадиган тракторга урилиб жуда катта фалокат содир бўлгандан кейин «Юқори»нинг буйруғи билан Ўзбекистондаги барач автобусларга тунда ҳаракатланиш таъқиқлаб қўйилган. Хоразмнинг Урганч, Хива шаҳарларидан 18-20 орасида йўлга тушадиган автобуслар Бухорога етар-етмас тўхтатиладиган, эрталаб олтигача йўловчилар (асосан мардикорлар ва савдогарлар) дуч келган манзилларда, очин тўқин, шароити бўлмаган жойларда «дам оладиган» бўлишган. Бу хил аҳволдан безиган Хорзмлик ва Қорақолпоғистонлик мардикорлар, савдогарлар ва бошқа йўловчилар поездларга чиқишни одат қилишган. Аммо ўша пайтлари ҳар куни битта иккитадан автобус юриб турган. Вақт ўтиб бу хил автобусларга юриш бутунлай таъқиқлаб қўйилган. Баъзилар бунинг сабабини Г. Каримова қаердандир олиб келаётган, вилоятлараро одам ташийдиган Икарус автобусларига боғлашади… Аммо шу кунгача бу хил автобуслардан дарак йўқ. Хоразмлик йўловчилар анча киммат булса ҳам Тошкентга асосан поездларда (Купе 70 минг, пласкарт 45 минг сўм), Газел ёки Дамасларда (45 минг атрофида) Никсея русумли енгил машиналарда (70-80 минг сўм) қатнамоқда. Нукус ва Макнғит шахарларидан автобуслар кам бўлсада қатнамоқда. Аммо Амударёнинг қуйи оқимидаги шахарларга 300-400км қолганда машиналар юриши қийин бўлган йўл бошланади. 3-4 йилдан бери йўллар ремонт қилинаётгани ва янги йўл қурилаётгани боис (бу йўл қурилиши 5-6 йилга чўзиладиганга ўхшайди) енгил машиналарг ҳам, Қорақолпоғистондан Тошкентга онда сонда бўлсада, қатнаётган автобусларга ҳам юриш ниҳоятда машаққатли. Йўлларнинг нобоплиги, бу жойларда машиналарнинг соатига 20-30 км тезликда юришга мажбурлиги йўловчиларни ташвишга солмоқда. Тошкентдан 8 соатга Газлига етиб келган Нексия қолган 300 кмни олти соатда (агар автобуслар юриб қолса саккиз соатда) босиб ўтади. Шу сабаблар туфайли йўловчилар ўзларини поездларга уришмоқда. Аммо поездда юришга ҳамманинг ҳам иқтисодий қуввати етмайди.
Саид АЗИМ.



