1. Таржима
2. Бағишлов
3. Тахмис
***
1. ТЎНТАРИШ ТАРАФДОРЛАРИГА
Роберт Бёрнс (1759 – 1796)
Ҳой, кимсиз кутганлар тўнтариш, кутганлар уруш,
Ҳой, кимсиз кутганлар тўнтариш, уруш?!
Ким бўлманг, фарқи йўқ,
Кўнглингиз бўлсин тўқ,
Каззобсиз, урманг дўқ –
Билар эл-улус!
Тўҳтатинг бефойда гап-сўзни ким ҳақ, ким ноҳақ,
Тўҳтатинг гап-сўзни ким ҳақ, ким ноҳақ!
Ҳам бурун, ҳам бугун,
Шамшири бор узун,
Ким кучли, ким устун –
Ҳақ доим мутлақ!
Билинг-ки, шон-шуҳрат қозониш мумкинмас, зинхор,
Шон-шуҳрат қозониш мункинмас, зинхор,
Тиғ бериб қотилга –
Ўғилни юрт-элга,
Падарни ўғилга
Килиб ёв хунхор!
Офтобдан баҳр олиб, тинч юринг, тузманг шум режа,
Гангитманг ҳалқни сиз кундуз ва кеча!
Халқнинг бор ўз кўзи,
Халқнинг бор ўз сўзи –
Яшасин халқ ўзи
Истаганича!
***
2. ПРОГОН*
Юсуф Жумага
Не болей мужик, э, чикасан бир кун,
Ман биламан сани хаммадан яхши.
Сан страдат қиляпсан низашто учун,
А так, масса учун бокяпсан фши.
Ҳеч нимани, ҳеч ким билмайди дема,
Ман в қурсе нима харч, нима бур голяк.
Шизога ташлашса, баланда ема,
Депенка шимига қилади дальняк.
А так, сен курсе бўл, тачкованийсан,
Вес дунё тачковка қилган сани, да!
Отвечаю, мужик, за сказаний, сан
Турасан Обама бир кун ёнида!
Қурбақалар, а так, море, в натуре,
Енг ваққиллоқлари сакраган баттан.
Ваққиллашар, вақ, вақ, тўри, натўри,
Чиқасан, кўрасан! Не болей, братан!
***
3. ШЕРМУҲАММАД МУНИС ХОРАЗМИЙ
ғазалига тахмис *
Кўруб юзингни, тинчим йўқолди,
Бўлди гузарим эшикинг олди,
Кўзим туну кун кўйингда толди,
То дарди ишқинг ақлимни олди,
Турлук балолар бошимға солди.
Етмоқни билмон васлингға қандоқ,
Ман учун ўзинг хуббул-ватандоқ,
Бормукан илло ишвали сандоқ,
Ёғдурди ишқинг ғам тошин андоқ,
Ким узву узвим бир-бир ушолди.
Эй паривашим, қадди диловез,
Чаманда жилва сан айлаган кез,
Андалиб учди ёнгинанга тез,
Гул узра бўлди шабнам арақрез,
Гўёки хуснинг кўргач уёлди.
Бисёр эрур лек манға на заҳринг,
Қўзғодим айбим қай бирла қаҳринг,
Кўнглум батамом бўлса-да маҳринг,
Кўпдин бериким кам бўлди меҳринг,
Ўксулди сабрим, қайғум қўполди.
Билмам, эшитғон илиқ сўзинг, ким,
Кўрғон рауфлиқ чоғи кўзинг, ким,
Лек хурмисан ё башар, ўзинг ким,
Ҳайратфизодур андоқ юзингким,
Ҳар қимки кўрди ҳайратға қолди.
Комға Равоний қандай етушди,
Ким ёв деб ани, банди этушди,
Ёронлари бахридин ўтушди,
То, эй париваш, ишқингға тушди,
Мунис асиринг мажнун атолди.
***
Андижон
20 05 2011
– – –
* … Прогон – аристонча шевада, 2009 йили ёзилган
* … Тахмис – мутақориб баҳри, фаълун, фаулун, фаълун, фаулун



