Мен, Сирдарё вилояти Ховос тумани «Гулбахор» Кишлок Фукаролар Йигини «Чамбил» махалласида яшовчи, 1959 йилда тугилган, икки фарзанд отаси, миллати узбек, маълумоти урта – махсус, Тошкент Молия технукумининг иктисодчи – молиячи булимини битирган шахс Суюнов Исмоил шу куннинг холатига Сирдарё вилояти Халк таълими бошкармаси ва Ширин шахар халк таълими булими томонидан мехнат шартномасини бекор килинмай, огохлантириш хатига асосан Узбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 78, 97, 98, 100 – моддаси 2 – кисми 1,2,6 -бандлари ва 103 – моддаси курсатмаларига амал килмаган холда 2007 йилда ишдан бушатишлари сабабли утган муддат ичида куплаб идоралар эшигида саргайиб туришимга тугри келди.
Кизиги шундаким, Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги «Халк таълими муоссасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тугрисида»ги ПФ – 3857 – сонли Фармонига биноан Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги тизими тулик тугатилмай, бевосита Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги тизимига буйсинганлиги ва Давлат корхонаси булганлиги учун марказлаштирилган хисобхоналар Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги тизилмаларига кушиб юборилиб ва уларнинг негизида халк таълими муоссасаларини молиялаштириш булимлари ташкил этилган булсада, жойлардаги рахбарлар ушбу Фармон курсатмасига риоя килмаган холда, уз хохиш – истакларига биноан, мехнат низолари буйича касаба уюшмалари хулосасини олмаган холда мехнат шартномасини бир томонлама бекор килиб, штат кискартирилиши муносабати билан ишсиз колган мутахассисларни уз вактида иш билан таъминламай туриб, амалдаги конунларимизни купол равишда билвосита бузилишини юзага келтириб, йиллаб сарсон – саргардон килиб куйишди.
Ушбу холат юзасидан, уз хак – хукукимни талаб килиб, судга 2008 йилда даъво ариза такдим килганимда, фукаролик ишлари буйича Сирдарё вилоят суди судлов раиси Т.З.Каримов томонидан курилган фукаролик иши жараёнида Узбекистон Республикаси амалдаги Конунлари, Фармонлари ва Олий Суд Пленуми Карорлари курсатмаларига риоя килмаган холда, далилий асосларга хукукий бахо берилмай туриб, даъво рад килинмокда, кейинги боскичлар биринчи боскич хал килув карорини куллаб – кувватлаб келмокда ва хеч кандай суд процесси утказилмай, даъвогар ва унинг адвокати иштирокисиз ажрим кабул килинган.
Киссада хисса шуким, жавобгар томонлар уз айбига икрор булган холда ишга такроран тиклашга розилигини маълум килишига карамай, суд «оркага кайтган номард» деган маколга асосан иш юритиб, адолатли карор кабул килишни хохлашмаяпти (суд деганда Узбекистон Республикаси Олий суди фукаролик ишлари буйича судлов хайъати Х.Б.Ёдгоровга кадар барча инстанциялар назарда тутилган), вахоланки даъвони суд томонидан янги холат билан куриб чикилиши Узбекистон Республикаси Фукаролик Процессуал Кодексида белгилаб берилган булишига карамасдан рад жавоби берилмокда.
Мухтаррам Президент И.Каримов Хоразм вилоятидаги навбатдан ташкари 2008 йил 16 феврал кунги булиб утган сессиясидаги нуткида « ХАР БИР ШАХС, У КИМ БУЛИШИДАН КАТТИЙ НАЗАР, ХОХ У ОДДИЙ ФУКАРОМИ, ХОХ У МАНСАБДОР ШАХСМИ, КОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРИШИ ЛОЗИМ» деб катъий таъкидлашига карамай, мансабдор шахсларнинг содир этаётган хатти – харакатлари окибатида менга ухшаган оддий фукаролар жабрини тортиб, сарсон – саргардон, идорама – идора «борди – келди Болтавой» булиб юришга мажбур булмокдамиз.
Ушбу масала интернет оркали кутарилса, балким шундай холатларни содир этаётган мансабдор шахслар, жумладан судлов раислари узларига бириктирилган масъулиятни сал булсада хис этиб, конунга якинрок тарзда менга ухшаган фукароларга адолат назари билан бокармикан деган умидда дилимдаги, аммо далилий хужжатларга асосланган холатни ёритишга жазм килдим.
Узбекистон фукароси, сарсон – саргардон, «борди – келди Болтавой» булиб юрган Исмоил Суюнов.



