(шеърлар)
***
1. Диалог
2. Қўшиқ
3. Ҳажв
***
1. ЁШЛИК
– Кани қалин тим кора сочим,
Қани бастим, бургут қулочим?
– Қаро сочинг мозийда қолди,
Қувватингни авосит олди.
– Бўлиб бир ҳур кўйимда пайдо,
Бўлдим жунун ошиқи шайдо.
– Кечмишдан бу бўлмағил ҳижил,
Ҳар ким бўлур жуфтиға таъжил.
– Берилдим гоҳ айшу тарабга,
Эгмадим бош панду талабга.
– Талаб, зеро бу ёшлиқ эрди,
Рисолада бебошлиқ эрди,
– Вале афсус чекурмен жуда,
Ки ёшлиғим ўтди бехуда.
– Ёшлигини, қилгил хулоса,
Йўқотар ким ошиқ ўлмаса!
– Илло муни қандоқ биламен?
– Мана, ахир, сенинг ила мен!
***
2. СЕНГА ЭСА БАРИ-БИР
(ёшлик дафтаридан)
Эртаю кеч ишқингда ёнурман, эй барно қиз,
Ҳар қайда ҳар иш узра, сени ўйлайман ёлғиз,
Етишмоқдан васлинга ўзга орзум йўқ харгиз,
Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир,
Сенга эса бари-бир, севмайсан мени, аҳир.
Учраб қолармикин деб, ҳиёбонлар кезаман,
Номинга шеърлар битиб, тунларни ўткизаман,
Сенингсиз мен ўзимни чунон ёлғиз сезаман,
Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир,
Сенга эса бири-бир, севмайсан мени, аҳир.
Учрашсак ҳам гоҳ ногоҳ, ўтгайсан солмай нигоҳ,
Этарман хис, қургайсан ўзга бирлан сен никоҳ,
Шунда ҳам ёдинг менга умрбод бўлур ҳамроҳ,
Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир,
Сенга эса бири-бир, севмайсан мени, аҳир.
***
3. ЧЭПЭ
(қонуннинг ахволи ҳақида)
Соғувчилиқ бўлди анъана
Қонун ила, мисол бир, мана:
Афт-ангорда ўт олган шашлиқ,
Терговчини чақирди бошлиқ:
– Хоким манга қилди қўнғироқ,
Жиянини қамабсан, аҳмоқ!
Уришётса икки маст пиян
Ажратипти кафеда жиян.
Сен ландавур, уни қамабсан,
Тўртинчи час разбой ямабсан?!
Терговчижон қолди қалтираб,
Бошлиғига деди мўлтираб:
– Урушганлар крахабўр экан.
Ажратганда ферма бор экан…
Устолга мушт урди бошлиқ, ғарс:
– Сайратдингми сен уни, галварс?!
– Ўртоқ бошлиқ, сал-пал… унчамас…
Оперларга айтувдим… ҳуллас…
– Дармаедлар, қайда кўзларинг?!
Бўлишасан фермер ўзларинг!
***
Андижон
14 05 2011



