РАХБАРЛАР САЛ МЕҲРИБОН БЎЛИШСА

Носир Зокир

Дунё мамлакатлари яна бир диктаторни асл қиёфасини кўрди. Бу Сурия
раҳбари Башар Асаддур. Интернет орқали таркатилган видео лавхаларда
Асад армияси одамларга қарата ўқ узганлиги, одамлар жасадлари
ётганини намоиш этди. Бундан олдин бўлиб ўтган Каддафий ўзини халқни
озодлиги учун, демократия учун курашувчи қилиб кўрсатаётябди. Башар
Асад эса ҳудди коммунистлардек ўзининг режимига қарши курашаётганларни
«террорчилар» деб атаб, ўзини ўз юртида демократияни асраб қолишига
курашувчи қилиб кўрсатмокда.

МДХга кирувчи, лекин хамон Россиянинг маълум даражада назоратида
бўлган давлатларни темасида 20-25 йилдан буён турган комунистлар хам
доимо, демократик ислохотларни чуқурлаштириш хақида кўп гапирадилар.
Вахоланки, ўша малакатларда демократик тизимни бирор бир элементи хам
йўқ. Ахир демократик ислохотлар амалга оширилаётган бўлса, лоақал,
биргина муаллиф партия рўйхатга олинмасмиди? Агар демократик
ислохотлар амалга оширилаётган бўлса, матбуотда 20 йил давомида бир
огизгина хукумат сиёсатини танкид килувчи сўз янграмасмиди?

Нима, хукумат тепасида турганлар Худомиди 20 йил давомида бирор бир
хатога йўл кўймаган бўлсалар. Ха, улар узларини худо деб биладилар.
Уларга факат хокмият ва буни ортидан келадиган бойлик керак. Шунинг
учун 20 йил хокимият тепасида турганлар хокимиятни узокрок саклаб
колиш максадида, демократия хакида, ислохотлар хакида гапирадилар-у,
амалда бу ислохотларга тиш-тирноклари билан қаршилик қиладилар. Турли
партияларни уюштириб ва турли ташкилотларни ўзлари тузиб, айбни
мухолифларига, диндорларга тўнкайдилар. Бу оркали, биринчидан ўзлари
хукмронлик килаётган мамлакат ахолисини юрагида кўркув ўйготсалар,
иккинчидан, халкаро жамоатчиликни чалғитадилар. Бу бугунги
диктаторларни найранглари. Аввалги диқтаторларнинг ҳам хозиргилардан
фарки бўлмаган. Испаниялик тариҳчи Маркос Гарсияни ёзишича, Испания
диктатори Франко, хар кандай диктатор сингари, хамма нарсани
марказлаштиришга уринарган. Ҳамма нарса унинг кул остида булиши шарт
эди. Уннга бўйин сунмаганларни эса, хар кандай йўл билан синдирарди.

Франко хатто ўз мустакиллиги учун курашаётган Каталонияликларга таъсир
ўтказиш учун, яъни, уларни манавий синдириш учун машхур футбол
жамоаси, «Реал»ни «кирол клуби»деб эълон қилиб, Каталонияликлар фахри
бўлган «Барселона»га қарши кўяди. Кирол кубоги учун уйинда Каталония
клуби 2:0 хисобида «Реал»ни ютаётганда, танафусда Испания хавсизлик
хизмати рахбари «Борселона» ўйинчиларининг олдига кириб шундай дейди:
«Бугун галаба қозонмайсизлар, ўзингизни ўйламайсангиз хам бола-
чақангизни ўйланг. Бугунги ўйин фаолиятингиздаги сўнгиси бўлишини
хохламайман». Шундай килиб «Реал» 2-чи таймда «Барселона» дарвозасига
2-та гол уради. Кўшимча вактда эса ғалаба топини киритади.
Кўрдингизми, диктаторни таъсири хатто футболда хам намоён бўлмокда. У
кайси жамоани хохласа, ўша чемпион бўлади.

Хозир Интернет сайтларини кўрдим. Нато кучлари бомбардимони натижасида
Каддафийни ўғли ва уч нафар набираси халок булибди. Ха, “қайтар
дунёдаги” барча диктаторларни бир ўзи эмас, хатто, оила аъзоларининг
такдири ҳам фожеали нихоясига етмоқда-ки, биз оддий инсонлар уларнинг
ёвузликларини унутиб, уларга раҳмимиз келеиб, сидқи-дилдан уларга
ачинамиз. Қанийди, амалдаги рахбарлар ҳам вазиятни шундай
бешафқатликлар содир бўлишигача олиб келишмаса эди! Бунинг учун кўп
нарса керакмас. Рахбарлар ўз ҳалқига бир оз меҳрибон бўлишса, шунинг
ўзи етади!
***

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares