1. Тахмис
2. Қўшиқ
3. Таржима
3. Бағишлов
***
НОДИРА БЕГИМ
ғазалига таҳмис *
Дўстлар, арз айласам асрорсиз,
Мунча бефарқу беэътиборсиз,
Кучгали осон мурод хушторсиз;
Ёрнинг васли эмас озорсиз,
Гулшан ичра гул топилмас хорсиз.
Ҳасратим қилгали гаҳи ошкор,
Топмадим рауф бир унсу ғамғусор,
Найлайин, гар деса рақиб фитнакор;
Ҳар кишини бир муносиб ёри бор,
Мен ўшал оворадурман ёрсиз.
Кўриб илк узорини гулшан аро,
Ёрнинг ошиқи бўлдим бедаво,
Ҳар тарафдин қилдилар лек инзиво,
Ул париваш васлидин бўлдим жудо,
Роҳати дил қолмади дилдорсиз.
Сўйди Ўшни ғаним ошуб кўп ҳади,
Қанда элимнинг Умархон асади,
Тўсди йўлумни шўронин сарҳади,
Тан бузулди, энди роҳат қолмади,
Соя пайдо бўлмагай деворсиз.
Лек бузулди ялпи даҳр инсон тугул,
Ҳар гўша бозори мол, бозори қул,
Ҳусниға мос ҳар сулув нозик кўнгул,
Оразин кўр бўлма зулфидин маълул,
Бу жаҳонда ганж йўқдур морсиз.
Бобуру Фурқат кетуб диёрдин,
Куйди, мехри юртиға бисёрдин,
Айни кун ҳам қочур эл дайёрдин,
Ор қилмас таънаи ағёрдин,
Ошиқи содиқни дерлар орсиз.
Эй Равоний, санг аро эрмас қўлунг,
Ҳар қадам арчи ҳатар ўнгу сўлунг,
Моҳларойим мушкул он аюр йўлунг;
Нодира аҳволидин огоҳ ўлунг,
Эй мусоҳибларки, менким ёрсиз.
***
ҲЎП ДЕ *
(ёшлик дафтаридан)
Эй пари рухсор, ишқ этай изхор,
Тинглагил, инкор айлама “хўп” де.
Ман сани суюб, ҳижронда куюб,
Кетдим-ку тўюб, бўлдим-ку чўпде.
Саркаш ўта сан, боқмай ўтасан,
“Ошиқ каби сан, э, манга кўп”, де?!
Қошингға сани келсунчи, қани,
Биронта бани, уччади тўпде!
Аё маликам, шўҳ нозли эркам,
Бўлса сўзим кам, “қўлимни ўп”, де.
Равоний, етар, жавобни кутар,
Икки кабутар бўлайли, “хўп”, де.
***
КЕЧКИ ЖАРАНГ *
Томас Мур (1779 – 1852)
Кечки жаранг, кечки жаранг,
Солур ўйлар мунча бу занг;
Диёримда, ёшлик чоғда
Севганим ва уйим ҳақда,
Ундан мангу кетар он, жим,
Охангни бу тинглаганим.
Кунларини энди рўшно
Баҳоримнинг кўрмам асло.
Ерда ётур қанча ёрон
Ул кез қувноқ ва навқирон.
Улар ухлар уйқуда санг,
Эшитилмай кечки жаранг.
Мени ҳам ер олгай бир кун,
Тинмас лек бу оханг уйғун.
Ўзга ҳофиз, водий бўлаб,
Кезгай мендек, ҳазин куйлаб.
Менга эса ул чоғ, аттанг,
Эшитилмас кечки жаранг.
***
Андижон
3 05 2011
spravoniy@gmail.com
– – – –
*… Тахмис – қайта ишланган. Рамал баҳри: фоилотун, фоилотун, фоилун
*… Ҳўп де – арузда қайта ишланди. Мутақориб баҳри: фаълун, фаулун, фаълун, фаулун.
*… Кечки жаранг – рус шоири И.Козлов инглизчадан “Вечерний звон” деб қилган таржимасидан таржима қилинди. Орегиналнинг электрон таржимасидан ҳам файдаланилди.
***



