Қўқонлик дўстимиз, “Бирлик” ҲҲП Фаргона водийсида раис ўринбосари Ҳамдам Сулаймонов тўсатдан оғир бетоб бўлиб қолди. Дўстимиздан ҳабар олиб келишни таклиф этганим пайт, бир укамиз “У Абдураҳим Пўлатовни одами-ку”, бораверамизми, дегандек гап қилиб қолди.
Мен, бу укамизнинг ёшлик қилиб айтган гапидан, аввал асибийлашиб кетдим. Кейин ўзимни қўлга олиб, “Пулатовни одами бўлса нима? Аҳир, Ҳамдамжон шу ҳалқимизнинг равнақи йўлида фаолият олиб боради. Бу йўлда қамоқхоналарда ётиб чиқди. Биз дўстимизни Ватан олдидаги меҳнатларини, шунингдек ўзини халол инсон сифатида хурмат қиламиз, қолаверса, 80 йиллар охирида, 90 – чи йиллар бошида Пулатовни хатоларини очиқ юзига айта олган ҳам Ҳамдамжон эди”, дедим.
Пировард, бошқа бир, кўпни кўрган, укахонимиз билан Ҳамдамжондан ҳабар олиб келдик. Қанчалик ҳурсанд бўлганини тасвирлаш ҳам қийин. Биз боргунга қадар, тўшакдан бош қўтармаган дўстимиз, кайфияти кўтарилиб, ёнбошлаб ўтира олди. Биз билан шерик бўлиб, чой ичди. Соғлиғи кўз ўнгимизда янада яҳшилана бошлади. Қайтишда ўзимиз ҳам ниҳоятда ҳурсанд бўлиб қайтдик.
Шу ўринда қуйидаги ҳалқаро доирада бўлиб ўтган сиёсий вокеалар эсимга тушди: 1996 йили Россияда президентлик учун сайлов-олди жараёнлар ўтаётган пайт, номзодлар орасида Борис Ельцинга мухолифатчи Вларимир Жереновский ҳам бор эди.
Ўша пайтларда Европа Иттифоқи парламентига Россия ҳам аъзо бўлишга интиларди. Иттифоқ йигилишида масала мухокама қилинаётган вақт, Жереновский, “Агар Россияни парламент аъзоси сифатида қабул қилмасаларинг, нима қилиб бўлса ҳам мен президент бўлиб сайланаман”, деган мазмунда чиқиш қилиб, ЕИга ўз таъсирини ўтказди.
Маълумки, Жериновскийни миллатчи сифатида, Гарб сиёсатчилари ёқтирмайдилар ва Россия президенти бўлишини мутлақо исташмайди. Шу боис, Жериновсикий ўша чиқиши билан Россияни Европа Иттифоки парламентига сайланишида мухим роль ўйнади. Агар, Жерененовский ватанининг эмас, балки, Ельциннинг мухолифи сифатида ундан ўч олиши мақсади бўлганда, бундай йўл тутмас эди.
Умуман, мухолифат шундай бўлиши керакки, хукумат сиёсатини танқид қилиб турса ҳам Ватан манфаати йўлида ҳар қандай кучлар билан, хатто давлат амалдорлари билан ҳам бирлашиши керак. Бунинг учун, албатта, мухолифатда ҳам бирлик бўлиши керак. Яъни, мухолифатчиларни ҳам бирлаштирувчи куч – бу Ватан ва ҳалқ манфаати бўлиши керак.
Хозирча холат шундайки, Ўзбекистондаги давлат амалдорларининг аксарияти, мухолифатчиларни душман сифатида кўрадилар. Мухолифатчилар эса, хатто, хорижда юриб ҳам бир-бирларига бўлган шаҳсий адоватни биринчи ўринга қўядилар. Ватан ва ҳалқ учун қўлидан келганча харакат қилаётган шаҳсларни ўзлари ёмон кўрсалар, интерент тармоқлари орқали ўша шаҳсларни шаънини булғовчи, шундай мақолалар ёзишадиларки, ўкиб ёкангни ушлайсан киши.
Мен уларга шундай мурожаат қилмоқчиман: Ўзларинг ҳалк учун ҳеч нарса қила олмас экансизлар, ҳеч бўлмаса, ишлаётганларни тинч қўйинглар. Улар ўзга юртларда юриб, ўзлари ишлаб, пул топиб, бу ердаги фаолият юритишларига кўмаклашмоқдалар. У унинг одами, бу бошқанинг одами, демайлик. Келинглар, Ватан ва ҳалқ манфаатлари йўлида бирлашайлик!
***




