АЛЛЕРГИК ТУМОВ

Абдуқодир Сатторов

Бисмиллахир рохманир рохийм.
Манна бахор фасли хам аста – секин кириб келди. Бахорни мухаббат ва гузаллик рамзи дейишади. Хозирги паллада бутун мавжудотга жон кириб Айни хаёт кайнайдиган пала. Ана шундай янгиланиш жараёнини кимларгадир қувонч, севинч бағишласа, яна кимларгадир хафагарчилик ва кийинчилик олиб келади. Бунга сабаб нима ? Сабаб – аллергик тумов яъни ренит касаллигидир. Хасталикнинг Айни шу дамда кўпайиб кетиши бунга мисол бўла олади. Аниқланишича, ер шари ахолисининг хар бешдан бир қисмида аллергия мавжуд экан. Бу касаллик ўн йил ичида икки баробар кўпайди. Аллергия – организмдаги ташки мухитнинг баъзи таъсирларига(аллерген)Ларга шиддатли жавоб реакциясидир. Масалан, озиқ – овқат махсулотлари(тухум, шокалад, қулупнай, Шўр балиқ), цитрус мевалар (лимон, апельсин), зиравор ва аччик таомлар ёқмаганида терига эшакем тошиши, бронхиал астмада бош қаттиқ оғриши, ёки доимий оғриши,(мигьрен) терига тошма тошганда(экзема) аллергия натижасида шишлар пайдо бўлганда, турли ўсимликлар ва дарахтлар гуллаган Айни хозирги пайтда юзага келади. Касаллик белгилари умумий ва жойли гурухларга бўлинади.
Умумий белгиларга бош оғриши, қорин ва юрак атрофидаги оғрик, иштахасизлик, уйкусизлик, кўнгил айниш, бош айланиши, қулок битиб чириллаши, дармонсизлик киради. Кўпинча бундай беморлар кўз атрофида кўкариш аломати «кўз ойнак синдроми» пайдо бўлади. Юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг барчаси ўсимлик чанги Билан заҳарланиш аломатидир.
Жойли белгиларга бурун шиллик қаватида содир бўлиб, хуружли тез – тез аксириш, қичиниш, нафас олишнинг қийинлашуви, тикилиши, сувсимон – шилликли суюкликларнинг бурундан келиши, баъзида бурун қонаши каби холатлар хам бўлиб, одатда бундай беморлар чунтакларида бир эмас бир неча даструмол олиб юрадилар. Бундай беморлар ўз вактида шифокор – аллерголог мутахассисга учрамасалар, касаллик пастки нафас йулларига тарқалиб, юқоридаги аломатларга йўтал, Томоқ қичишиши қўшилади. Бундай нафас қисиши, яъни атопик бронхиал астма хасталиги, бу аллергик тумовга қўшилиши хавфи содир бўлади Бундай беморлар узок вакт бурун-томок, бурун (ЛОР) вазаматор ренит бурун бўшлиғи полипи, бурун суягининг эгри – бугрилиги каби ташхислар билан даволаниб, натижаси яхши бўлмаганидан сўнгина бизнинг «Малхам» табобат марказининг аллерголог шифокорларига мурожаат этадилар. Кўпчилик беморлар орасида аллергик хасталикларни, жумладан, аллергик тумовни ҳам даволаб, ката ютукларга эришилмокда.
Даволаш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
1. Дорисиз (кимёвий дориларсиз) даволашнинг шарқона усули.
2. Гомипатик табиий дорилар қўллаш.
3. Иммун сезгирликни камайтириш – бу усулда бемор хасталиги сабабчиси аллергенни аниқлаб, мазкур аллерган организмга аста – секин киргизилади. Яъни :ўзиники – ўзига: кабилида иш юритилади.
Юкорида айтганимиздек, аллергия ўсимлик чанги, мева – сабзавотлар, озиқ – овқат махсулотлари, уй хайвонлари мўйи ҳамда дори воситаларига нисбатан бўлиши мумкин Олимларимиз энг таркалган ва хавфли аллерген сифатида «уй чанги» ни эътироф этадилар. Унинг таркибида замбуруғлар, одам ва уй хайвонлари терисининг пўст қолдиқлари, уй хашоратлари (кичик каналар), тана қолдиклари, тухумлари, нажаси, бактериялар, ўсимликлар чанги ва хаказолар мавжуд бўлади.
Уларнинг энг кучлилари тушак каналари бўлиб, улар учун чанг табиий яшаш мухити хисобланади. Каналар уйга ёзда очик деразалар, уй хайвонлари орқали кириб ёстик, курпа, юмшок мебеллар жилдлари, гилам, полосларда тўпланади. Инсон организмига каналар асосан хаво томчи йўли орқали ўтади. Шахар уйларига қараганда қишлок уйларида чанг кам. Шунингдек, ваннахонада ётокхонага нисбатан чанг камрок бўлади. Ётокхонадаги тушакларда эса полга нисбатан каналар микдори кўпрок: тушакдаги бир грамм чанг таркибида 3000 дан 14000 нафаргача каналар борлигини тиббиётимиз олимлари аниқлашган. Кечаси ухлаганда тушак тана харорати сабабли 20 – 30 даражага исиб канна ва турли замбуругларнинг фаоллашуви учун замин яратади. Биз юкоридагиларни хисобга олиб куйидагиларга амал килсак, касалликнинг олди олинган бўлади:
1. Аллергенлардан йироқ бўлиш
2. Китобларни фақат ёпиқ жавонларда сақлаш
3. Мебелларни хар уч – тўрт кунда нам латта Билан артиш
4. Уйдаги хайвонлар , парандалар ва аквариум балиқлардан воз кечиш
5. Ётоқхона ва тушакларни хар куни шамоллатиб туриш ва уни хафтада бир – икки маротаба тоза хавога олиб чиқиб қоқиш
6. Хафтада бир маротаба уйни нам, тоза латта Билан артиш, хонани шамоллатиш
7. Чойшабни хафтада бир марта алмаштириш
8. Чанг кўтарадиган дарпардаларни камайтириш
9. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилсангиз касаллик сиздан қочади.
Аллергик тумовда дори воситаларидан димидрол, супрастин, тавегил, дипразин, диозалин, фенкарол кабиларни факат шифокор тавсияси Билан кабул килган маъкул. Халк табобати усуллари Билан даволашга келсак, албатта бемор куёшдан химояловчи кўзойнак тақиш , оғиз ва бурун бўшликларини ўсимлик чангидан тозалаш мақсадида хар куни ювиш, яъни илик сувда муттасил тахорат қилишга одатланиш, аллергия чақирувчи озиқ – овқатлардан воз кечиш, аллергик чақирувчи гулларни камрок хидлаш кирса, уй шароитида бемор ярим литр кайнаб совуган сувга бир ошкошик тузни солиб, аралаштириб бир кунда 5 – 6 махал бурун чайқаб турилса, касалликка шифо бўлади. Уйингизда асалнинг сақичи бўлса, сиз уни чайнаб юрсангиз аллергиянгизга фойдаси бор. Бу хам бўлмаса икки бош саримсоқпиёзни олиб, унга қирғичдан ўтказилган лимонник қўшиб бир литр қайнаган иссиқ сувни қуйиб қоронгу жойда уч кун сақлайсиз ва тайёр бўлган малҳамни оч қоринга бир ошқошиқдан ичасиз ва дардингизга малҳам топасиз. Уй шароитида махсус Сурма дори тайёрлаб сурсангиз тумов, грипп олди олиниб ренитга фойдаси бўлади. Алоэ ёки семизакгул (каланхоэ) сувини сиқиб вазелин Билан аралаштиринг ва тайёр малҳамни суртмасини бурун катакларига суртинг. Уйингизда зиғир уруғи бўлса уни сирли идишда қиздириб, икки қошнинг ўртасида беш – ўн дақиқа ушлаб турсангиз, сиздан тумов чекинади. Мабодо зиғир уруғи бўлмаса ўрнига Ош тузидан фойдаланса бўлаверади.
Шоир тили Билан айтганда:
Тумов аломатин қилайин баён
Назла хилти оқар оғизга томон
Бурундан оқса у дерлар «тумов»
Иложин бир оқил айтмишдир тамом
Оғизга бир дирам қоқула олгин
Ва унга тенг ярим қалампирмунчоқ солгин
Яна седанадан хидласанг такрор
Тумов вайрон бўлиб топар жон ором
Мабодо одамда иссиқ тумов бўлса унда бемор қуйидагини қилсин:
Иссиқ тумов Билан оғриса киши
Нилуфар шаробин лозим ичиши
Шарбатдан сунг Яна АРПА-ю мошдан
Овкат қили беса соз бўлур иши
Агарда сизда совуқли тумов бўлса, унда сиз қуйидагига амал килинг
Совуқ тумовлигин билгач билимдон
Хиссоп (иссоп) шарбатидан ичмоғи аён
Овқатга нўхатнинг шўрвасин ичса
Наф топиб тузалиб кетар бегумон
Фикримизни бир масал Билан якунлаймиз: Ит ва эшаклар хайвонлар тоифасига мансуб бўлишига қарамай, борди-ю касал бўлиб қолса, то тузалмагунча хеч нарса емайди. Аммо баъзи инсонлар инсон деган номга эга бўлла туриб, зарар келтирувчи овқатлардан табиб уни маън этса хам барибир еяверадилар. Улар аввало ялиниб – ёлвориб сўраб ейдилар, бу Билан бўлмаса дўқ қилишга ўтадилар.Бундан хам Бирон иш чиқмаса, хеч Ким йўқ пайтда хилватда ўғирлаб ейдилар.
Азиз дўстлар ! Қиссадан ҳисса шуки, бу касаллик доим тузалгунча пархез ушлайдиган касалликдир. Сиз касалликни енгишингиз учун албатта табиб ва шифокор айтган маслахатларга амал килинг. Албатта касални берган Оллох шифосини хам бергандир. Аммо кимдир сабабчидир.

Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov
Абдуқодир Сатторов
“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares