ЛИВИЯ: ЗУЛМГА ЖАВОБ

Носир Зокир

Қайсики шоҳ юртни барбот айлагай,
Ҳусравий парвез янглиғ бўлғуси беоқибат.
(А.Навоий)

АҚШ кино ижодкорлари томонидан яратилган бир фильмни Россиянинг «Премьера» телеканали орқали томоша қилдим. 10 нафаргача махбус, турмабошлиғи раҳбарлигида махбуслар шундай кийноққа солинадики, полиция махбусларни бирини осиб қўйиб урса, бирини бошини хождатхона унитазига тиқишади. Яна шундай ғайриинсоний йўллар билан қийнаб, ўзига бўй сундиришга харакат қилади. Охири, имконият туғилганда, 2 нафар махбус бир полиция ходимини ўлдиришиб, турма хоналарни калитини олиб ҳамма махбусларни озод этишади. Ва махбуслар турма штабига хужум қилишиб, ҳамма полиция ходимларини дўппослашиб, хуморидан чиқишади. Кейин турмани катта эшиги очилиб, полиция ходимлари ва махбуслар ташқарига чиқишади. Маълум булишича, турма ходимларини ҳам устидан турганлар ва улардан ҳам юкорида турувчи золимлар, махбусларни қийнашга қаратилган режимни яратиб турар эканлар.

Махбусларни бирлашиб, зулмга қарши харакати оқибатида махбуслар билан бирга полиция ходимлари ҳам зулмдан озод бўлишади. Фильмни кўриб бўлгач «Россия24» телеканалига олсам, Ливияни 40 йилдан бери бошқариб келаётган золим Муамар Каддафини одамлари ўзлари қайта қўлга киритган жойларда, ўзларига қарши бош кўтараётган кишилардан бир гуруҳини қўлини боғлаб , ерга кёткизиб қўйиб, қийнаётган холатини кўрсатётган экан. Ҳа, золимни миллати бўлмайди.

Хозирда БМТ, АҚШ Каддафийга қарши армия олиб киришини режалаётгани ҳақида ҳабарлар тарқалмоқда. Агар Каддафий куч билан хокимиятни сақлаб қолса, бу демократик ғояларни диктатурадан мағлубияти сифатида талқин қилинади ва дунёдаги бошқа диктаторлар ҳам «Демак, армия ва бошқа куч ишлатар тузумлар билан хокимиятни ушлаб қолиш мумкин экан, мен махкам бўлсам Америка ҳам, БМТси ҳам ҳеч нарса қила олмас экан», деган фикрга келадилар.

Бу катта фожеадир. Золимларнинг зулми остида азоб чекаётган ҳалқлар учун фожеадир. Шунинг учун, менимча, БМТ ва Америка каби давлатлар тезда Ливия хукумати мухолифларига ҳар томонлама ёрдам беришини тезлаштиришлари даркор. Четдан ёрдамсиз қолган Каддафий чекинишга мажбур бўлади. Гаагадаги ҳалқаро требунал ҳам тезда Каддафийни қўлга олиш учун тезрок санкция эълон қилиши керак.
Хозирги кунда дунёдаги бошқа диктаторлар ҳам ўз юрти ахолисидан Яқин Шарқдаги воқеаларни беркитишга харакат қилаётган, ўзини ҳеч нарсани кўрмасликка олаётган бўлса ҳам мен аминман, у ердаги воқеаларни юрак ховучлаб кузатиб турибдилар. Шуларни олдида демократик ғоялар , демократик кучлар зулмдан енгилмаслиги керак.
Биз ҳеч қайсимиз юртимизда уруш бўлишини, ўқ овозларини янграшини хоҳламаймиз. Урушни хокимиятни сақлаб қолиш учун золимлар уюштиради. Ҳалқни уруш хавфи билан қўрқитадилар. Дунёда шундай кимсаларни қўли баланд бўлмаслигини тилаб қоламиз.

Саломат бўлайлик!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares