Жадид боболарим сиз кутган авлод булмадик.
Гумрохлик балосидан харгиз озод бўлмадик.
ххх
Мен англаган кўрган, билган зиёли қани
Сочи узун – узун шарму хаёли қани
Мўмин мусулмон иболи кўрки бир дунё
Ўзбегимнинг гўзал қадди – камоли қани
ххх
Бу юртнинг эгаси ойдан тушармиш
Бу тўп – тўп поданинг бошин кўшармиш
Бизим боғларда хам гуллар ўсармиш
Бизларга сен ўзинг рахм айла тангрим !
ххх
Зиёлиси белин боғлаб хизматда
Подшосига қуллик қилар албатта
Эл йиғлайди шоирлари рохатда
Бу юртлардан бошим олиб кетарман
ххх
Ўзбегим, сен қафасдаги қушга ўхшайсан
Фақат кўкка қараб орзу билан яшайсан
ххх
Хамма қўшик айтилди, аммо –
Айтилмади Ватан қўшиғи
Гўё жунун даштида юрган
Ошиқларнинг йўқми мошиғи
ххх
Англамадинг мен сени – да ўзим деб уйлагандим
Қора соч, қора қошим, қора кўзим, деб уйлагандим
Шаъним, шарафим,шавкатим, юзим деб уйлагандим
Қора кунларда мен ичган тузим деб ўйлагандим
Қўшиғим, чеккан ох – вохим сўзим деб ўйлагандим
Бу не жумбоқ масалдир, бу қандайин муаммо
Адашдимми адашдим менга алам аламмо
Тасмалардами қолди маним чеккан ох зорим
Гул очмади нетайин, қайда қолди бохорим.
ххх
Мусулмонликни дўстларим,
Номусулмондан ўрганинг!
ххх
Дунёда бир ўлка бор жаннатмакондир
Афсонавий мўжизадир ороми жондир
Эгасини тополмай юм-юм йиғлаган
Талонда қолган бу юрт Ўзбекистондир
ххх
Тонг отажак, олам нурга тўлажак,
Ғаним енгилажак, душман ўлажак
Хамма шод бахтиёр уйнаб кўлажак
Ўзбегим учун качон байрам бўлажак.
ххх
Чўлпон Қодирийлар халқим деди
Афсус улар нодон эди.
ххх
Қаро битиклар бор экан пешонада
Умр ўтиб борадур қамоқхонада
ххх
Ўзбекка айлансанг тўъфон бўласан
Ёнабошласанг гар ўрмон бўласан
ххх
Осмондаги хаводан нафас олсам майлими?
Озгина ел чикарсам уят бўлмайдими.
ххх
Бичилганларда ор номус виждон на қилсин
ххх
Харакатсиз мухолифат
Сомон тикилган қопдир
Қурашмоқ жасорати эса ноёбдир.
ххх
Юртини тарк этганлар
Ёхуд ёвга сотганлар
Ўзи билмаган холда
Бу дунёдан “ўтганлар”
ххх
“Озодлик” хам Прагага келган кунидан
Оқ Сарой раққосларининг макони бўлди
Ака – ука мўлтони нафс бандалари
Бузуқ аёлнинг еб тўймас иштони бўлди.
ххх
Шоирлари бичилгандир,
Подшосига қул булгандир,
Қул – да қулдан тугилгандир,
Ўзбегистон деган юртда.
ххх
Бугун дунё кўчада хурлик истаб дод этар
Майдонларни тулдириб қон бағрини шод этар
Золимлардан қурталиб озодлик бунёд этар
Сен эса хали хануз мудраб ётибсан ўзбегим.
ххх




