ФОЖИА – МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИ

Ботир Норбой, Филология фанлари доктори

18-январ куни Жиззах вилояти, Фориш туманига карашли Амангелди кишлогида фожеа юз берган: шу кишлокдаги 52 сонли мактабнинг директори Рахимжон Жаметов ва унинг таниши Жайнар исмли таниши Узбекистон чегара хизмати аскарлари томонидан уласи килиб калтакланган, улардан бири вафот этган, иккинчиси хали хам касалхонада…
Вокеанинг кискача тавсилоти куйидагича: рахматлик Рахимжон Жаметов ва хозирда касалхонада ётган Жайнар уша куни кишлокдаги дуконга киришганида чегара хизмати аскарлари спиртли ичимликлар ичаётганини куришган… Гувохлар, аскарлар ва овул тургунлари орасида миллий туйгуларга тегиб кетадиган гаплар булганлигини айтишмокда…
Афтидан, жанжал ёмон окибатларга айланиб кетишидан хавотирланган Рахимжон ва Жайнар ташкарига кочишган. Аммо гувохларнинг маълум килишича, аскарлар уларнинг оркасидан етиб бориб, Рахимжоннинг бошига бутилка-шиша билан уришган. Жайнарни хам уриб ковургаларигача шикаст етказишган. Узбекистон чегара хизмати аскари була туриб, шу мамлакат конунларини хам кардошлик удумларини хам менсимасдан, юртимиз фукароларини уласи килиб калтаклашган. Хар иккиси бехуш холда кишлок касалхонасига етказилган. Кишлок врачи кулидан келган муолажаларни бажариш давомида Фориш касалхонасига хам телефон килиб, маъмуриятдан малакали хирургларни юборишларини сурашган. Аммо калтак зарби каттик булганлиги, туман ва вилоятдан ёрдам вактида етиб келмаганлиги туфайли мактаб директори вафот этган…
Амангелди кишлоги – Козогистоннинг Жеттисой, Чардара туманларига кушни. Илгари бу ерда чегара пости булган. Амангелди кишлогида СССР парчаланишидан олдин купчилиги козок миллатига мансуб булган 300дан ортик оила яшаган. Козогистондаги иктисодий ахволнинг юксаклиги ва Козогистон хукуматининг барча миллатдошларни уз юртига кайтишини таклиф килганлиги учун кишлок кишиларининг аксарияти уйларини сотиб, баъзилари ховлиларини бузиб, курилиш материалларини олиб Козогистонга кучишган. Бугунги кунда козок миллатига мансуб оилалардан 10 фоизигина шу кишлокда истикомат килаётгани, уларнинг хам аксарияти кучиш илинжида эканлиги айтилмокда. Нима сабабдандир (козок миллатига мансуб оилаларининг бутунлай кучишини бартараф этиш максадидами, ёки бошка илинждами), фожиа юз беришидан бир оз олдин чегара пости ёпилган…
Хозирда, 3-4 киши орасида булиб утган, фожиали тугаган бу вокеадан Амангелди овули тургунлари (мархумнинг якинларидан айримлари касос олишга харакат килиб, янги курбонлар пайдо булмаслиги учун) хавотирдалар. Кишлок зиёлилари бу вокеа газак олиб кетмаслиги тарафдори, улар Рахимжон Жаметов котиллари конуний жазоларини олишларини талаб этишмокда…
Ботир Норбой.
«Бирдамлик» сайти тахририятидан: Биз Рахимжон Жаметовнинг оила аъзоларига, якинларига уз таъзиямизни билдирамиз. Бу хил нохуш фожиалар такрорланмаслиги учун, пагонлари була туриб безорилик килган котиллар конун асосида каттик жазоланишлари, хар икки оилага етказилган моддий ва маънавий зарарлар копланиши керак…
Шу билан бирга (гарчи мавриди булмасада, Рахимжон Жаметов ва Жайнар огамизнинг якинларидан кечирим сураган холда) хар икки халк вакилларига айтадиган бир огиз гапимиз бор: козок ва узбек кадимдан бир худудда тинч-тотув яшаб келади. Хар икки кардош халкнинг аксарият кисми миллатчилик касалидан бегона. Аммо, яширишнинг кераги йук, Юкоридаги маколачадан хам куриниб турганидек, кейинги пайтларда, (худди чегара хизмати аскарлари каби) маънавияти калок, кардошлик конунларини билмайдиган унсурлар, афсуски, пайдо була бошлади. Бу хил кишиларнинг кучи икки кардош халк орасини бузиш даражасида эмаслиги аник, аммо фожиа газак олиб кетмаслиги учун, кайси миллатга мансублигидан катъий назар, кунглида миллатчилик туйгуси бор кабих кишилар хушларини йигиб олишлари, халкларимиз илгаригидай тинч-тотув яшашлари керак. Бу хил фожиалардан кейин Киргизистондагига ухшаган вокеалар бошланиб кетмаслиги учун хушимизни йигиб олайлик. Чунки кардош халкларнинг орасини бузишга интиладиган кучлар бор. Улар содда одамларнинг миллий туйгулари билан уйнашиб учкундан аланган чикаришга интилишади…
Бу хил кучларнинг кули баланд булмаслиги учун хам бизга колса, козок биродарларимиз Узбекистондан кучмасликлари,Узбекистон хукумати эса, уларга Козогистондагидан хам яхширок шароит яратиб беришга интилиши керак. Зеро, хар икки мамлакат президентлари Туркистон – умумий уйимиз, бозоримиз хам, мозоримиз хам бирдир, деб айтиб келишади. Козогистон президенти: «Куп миллатлилигимиз, бизнинг камчилигимиз эмас, ютугимиз», деб куп бора айтган ва миллатлараро муносабатларда илгор, демократик усулларни куллаб келади. Кадимдан истикомат килиб келаётган барча кардош халкларнинг Узбекистонда ва Козогистонда яшашга бир хил хаклари бор. Узбекистон хам хеч булмаса, миллатлараро муносабатларда Козогистон каби, нисбатан демократик мамлакат рахбарларидан урнак олиб, халклар уртасидаги муносабатларни яхшилаш йулидан боришига, чегараларда гох-гох юз бериб турадиган нохуш вокеаларни олдини олишига ишонгимиз келади…

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares