Ўзларига ўзлари мухолифат эдилар
Шунингчун-да ўзлари ўзларини едилар.
х х х
Қўрқоқ Худонинг душмани
Худонинг дўсти қани.
Х х х
Ўзбек фақат икки ишни гўзал бажарар
Ейди ейди ва …… борар.
х х х
Нахот оят хадисни ўқимадинг хануз
Қорани-қора оқни оқ демадинг хануз
Иссиқ-совуқ нимадир сезмайдими танинг
Нахот Икром Ёқубни танимадинг хануз.
Ёвни танимаганлар ўзига душман раис.
Х х х
Қаранг маним юртимда ахли нодон умр этар
Ўтда куймас, сувда чўкмас ахли шайтон умр этар.
Салкам ўттиз миллион ўйинчилар авлоди
Ёлғон сўйлаб, ёлғон куйлаб фақат ёлғон умр этар.
СОБИҚҚА
Сен эй дунёпараст, пулпараст раис,
Юрт хақда ўйлашга хақдор эмассан
Сени бу юртларга дахлинг йўқ энди
Ватанга хеч қачон даркор эмассан.
Биров эконингни намоён айлаб
Мен тузган ”Бирлик”ни барбод этдингми
Жангохни тарк этган хоин аскардай
Фақат рохат излаб қочиб кетдингми.
Хорижда тиланиб юрган экансан
Бугун фақат кўкка қараб хургинда
Мусофир итнинг думи қисиқ дейдилар
Тишни тишга қўйиб жуфтлаб юргинда.
Мунча акиллатиб “щенок”ларингни
Тинмай жириллайсан дод-вой қиласан
Подшо бўлмоқ учун курашлар фақат
Юртда кечмоғини қачон биласан.
Боши ишламаган баъзи кимсани
Азал-азал товуқ мийясан дейди.
Чунки товуқда фахм-фаросат йўқда
Ўзининг нажасин у ўзи ейди.
Эй афсус кунларинг кимларга қолди
Аввалги ёп-ёруғ осмонинг қани
Сени шарафларга буркаган ўша
9
Қадимий биз билган виждонинг қани.
Афсуски барини бой бердинг бугун
Нақадар аянчли қолдинг мосиво
Анов ака-ука шармандаларинг
Сени биздан қилдилар жудо.
Х х х
Йигирма йил кутдим сени.
Одам бўлар дедим.
Нодонлигимдан энди.
Пушаймон едим.
Х х х
Баногох инқилоб қилурман дединг
Чунки сен оми эдинг.
Х х х
Ватанда жабр кўриб юргандан кўра
Хорижда намоз ўқиш осонда раис,
Халқни деб бошни тошга ургандан кўра
Хорижда намоз ўқиш осонда раис.
Халқ дардин кўзинг билан кўргандан кўра
Хорижда намоз ўқиш осонда раис.
Эл-юртни ўйлаб хаёл сургандан кўра
Хорижда намоз ўқиш осонда раис.
Жабрли юртга қараб тургандан кўра
Хорижда намоз ўқиш осонда раис.
Бизларга қараб тун-кун хургандан кўра
Жуфтлаброқ намоз ўқиш осонда раис.
х х х
Оқ байроқни кўтариб таслим бўлмоқ осондир
Мағлублар ўз юртига фарзандлиги гумондир.
Азал азал мағлублар дайди дарбадар эрди
Азал азал мағлубнинг ранги рўйи сомондир.
х х х
Худо бизга сабр қил деб буюрган экан
Бу дунёда сабр қилмай нима қиламиз.
х х х
Қўрғошин қуйилган қулоқларига
Кўзлари ўйилган хаста ногирон
Уйини пайдар –пай ўғри урса хам
Ўғрини танимас билмас хеч қачон.
Дунёни сув босса парвои фалак
Дунёда бу қадар феъли сокин йўқ
Қидирманг топмайсиз бундай лоқайдни
Дунёда бу қадар томошабин йўқ.
Юрти ёниб хатто кул бўлганда хам
Кулдан капа тикиб умр қилади
Булар ўзларининг қадим аждоди
Одам бўлганлигин қачон билади.
х х х
Ватан меники деб кўкрак кергали
Одам мақомини олмадик хали.
Минг аср умр этиб оломон бўлдик
Қорин тўйган куни шавқларга тўлдик
Ногирон бўлсакда хастаи бемор
Авлодлар қолдирмоқ орзуимиз бор.
Бизлар ибтидоий жамоатлармиз
Хануз ўша-ўша хашоратлармиз.
х х х
Уйингни ўғри урганда хайрон бўлиб туравер
10
Лозимни хам ечиб бериб, ялло қилиб юравер.
х х х
Бу ер шарин офарин айлантирар ўрта бармоқ
Озор чекмасинлар деб мойлаб турар тўртта бармоқ.
х х х
.
Х х х
Она ватанни севмоқ жиноят бўлди хайхот
Ўз юртингда умр этмоқ жасорат бўлди хайхот
Азроил чангалидан жонни асрамоқ эса
Фавқулотда мўжиза, бахт -омад бўлди хайхот.
х х х
Бугун сенинг ниманг бордир сабрдан ўзга
Сабр аталмиш жаханнам қабрдан ўзга.
Ахир қабрдан чиқиб сен қайга борасан
Қабрдан чиқмоқчи бўлсанг бошинг ёрасан.
х х х
Ўзбекларим ўз-ўзини қирон этмоқдалар
Ўғриларим эса юртни талон этмоқдалар
Ғорат этмоқдалар тинмай вайрон этмоқдалар
Бу юртларнинг эгалари борми ёронлар.
х х х
Оташ юрагим гохида лов-лов ёнадир
Нечун юртим гохо обод гох вайронадир
Кеча жаннатмакон дея аталган бу мулк
Бугун нега қамоқхонадир?
Х х х
Бизнинг энг дилбар дилором
Мисли дилрабодир ватан
Бундай ватан хеч ерда йўқ
Дунёда танходир ватан
Фақатгина пул бўлса бас
“Чангалда шўрво”дир ватан.
Х х х
Курашмаганнинг қисмати шундай бўлар албатта
Умри ўтар зиндон ичра ғурбатда.
Х х х
Дунёда энг осон юмуш
Ўзбекни алдаш эмуш.
Х х х
Қулдан қул туғилади
Х х х
Ўзбек фақат икки ишни аъло бажарар
Ёйди, ейди ва хожатга борар.
ХХХ
Қадимда шоирлар умрин яшайолмай
Тез кунда оламдан ўтган эканку
Ажал дегани ҳам доим энг аввал
Шоир ёқасидан тутган эканку
Ёвуз аждарлар ҳам нонуштасига
Фақат шоирни еб-ютган эканку.
Демак аёндир бу кунлар дегани
Қадим кунлар билан айни экани
хххх
11
Лаганбардор ўпар қўлни ўпар оёқни
Ўпар белни, ўпар хатто ундан пастроқни.
Хххх
Кураш қила билмаган миллат
Қирилмоғи шарт!
Ххх
Ҳаяжони йўқ одамнинг девордан не фарқи бор.
Ххх
Меҳрсиз кимсадан тўнғиз афзалдир.
Хххх
Қўрқитилиб, қўрқитилиб бичилдинг эй ўзбегим.
Ххх
Чорак милён халқмиз дея
Тўғри ҳисоб қилмайсизда
Яна эллик милён миршаб,
Борлигини билмайсизда.
Ххх
Сабр таги олтин деб чалғитдингиз мани
Минг йил сабр қилдим аммо олтин қани?
Ххх
Вайроналар ичра вайрона кўнглим,
Вайрона кулбамда кўзда ёшимдир
Эркаклар йўқ юртда бугун Дилором,
Гулчеҳра опалар суҳбатдошимдир.
Ххх
УЛАР
Улар ким “Бирликни” адо қилганлар
Ҳар бир қадамида хато қилганлар
Бугун хорижларда нидо қилганлар
Уларга сен ўзинг раҳм айла тангрим.
Ватанни тарк этиб хорижда дайдиб
Бегона юртларда қўшиқлар айтиб
Улар келармикин ватанга қайтиб
Уларга сен ўзинг раҳм айла тангрим.
Кимки ситам қилиб беватан бўлди
Демакки бешараф ва бешаън бўлди
Охир оқибатда бекафан бўлди
Уларга сен ўзинг раҳм айла тангрим
Ватан инграганда талон ичинда
Улар ялло қилиб юрар дишинда
Юртни кўрадилар фақат тушинда
Уларга сен ўзинг раҳм айла тангрим.
Ххх
Халқим бор деб қувонган эдим
Бугун эса пушаймон едим
Хххх
Сени халқ деб хато қилибман
Халқ эмасингни қайдан билибман.
Хх
Халқим деганлар хор зор эканлар.
Ххх
12
Бу юртнинг эгаси ойдан тушармиш
Бу тўп тўп поданинг бошин қўшармиш




