Дадахон Хасан
Шоир эмас, бугунги “халқ шоир”лари
Маддохизм мохирлари.
ххх
ххх
Сиз эй, башанг кийинганлар тўйганлар
Туркистонни ёвга бериб қўйганлар
Ғаним қолиб, бир-бировин албатта,
Кўзларини ўйганлар!
ххх
Кўхна дунё пайдо бўлгандан буён
Фақат қириласан топмайсан омон
Хашорот бўлсанг сен мен нима қилай
қирғин бўласанда хар кун хар замон.
ххх
Аёли кўчада эркаги бебурд
Шунақа бўлади эгаси йўқ юрт
ххх.
Полвон рақибин аввал кўтариб турар
Сўнг ерга урар.
х х х
Умрингда бир бор худо деганмисан
Ёки фақат кўмир еганмисан.
х х х
Ўзбекларим, тарихда хам қирилгансиз
Дўззах азобини рохат деб билгансиз.
Барча уқубатни худодан деб билиб
Хурофот ботқоғини макон қилгансиз.
х х х
“Сабр таги олтин” деб чалғитдингиз мани
Минг йил сабр қилдим аммо олтин қани.
Х х х
Армонлар йиғилиб дунё яралди.
Х х х
Ўзбек Ўзбекка хақ бермас.
Х х х
Ўзбекнинг қорни тўйгани подшо бўлгани.
Х х х
Қўрқоқ эдим соғ эдим
Х х х
Ёри мардикор кетиб тул қолса келинчаклар
Начора кўча-куйда қул бўлса келинчаклар
Куйиб, куйиб нихоят кул бўлса келинчаклар
Йигит бўлсанг ор-номус виждонинг қийналмайдими?
Йигит деганда ор-номус виждон бўлар эди,
Томирларида қайнаган қон бўлар эди,
2
Кўзларида олов янглиқ жон бўлар эди,
Йигит бўлсанг ор-номус виждонинг қийналмайдими?
То хануз уйғонмасанг умр бўйи уҳласанг,
Хорижга кетаверсанг она юртга сиғмасанг
Ўзга юртларда сарсон зору гирён йиғласанг
Йигит бўлсанг ор-номус виждонинг қийналмайдими?
Қирғизга
Сен макен деб билган Ватан сеникимас, меники
Сен вайрон этган боғ-чаман сеникимас, меники
Қорли чўққилар безаги, кўрки лочин бургутлар,
Даърада кишнаган саман сеникимас, меники
Мен барибир бир кун сендан қасос олурман.
Бошингга ит кунин солурман…
Х х х
Мен бу бузуқ дунёга тупурганман,
Аллақачонлар!
Х х х
қадр-қимматингни қачон биласан ўзбек!
Х х х
Сенинг муборак миллатинг борми,
Бу юрт маним деган журъатинг борми,
Ору, номус, шаъну шавкатинг борми,
Сен ҳам бир кун миллат бўлармикансан
Шаъну шарафингни ёқлайсан қачон
Фарзандлик бурчингни оқлайсан қачон
Юртингни ёвлардан сақлайсан қачон
Сен ҳам бир кун миллат бўлармикансан
ххх
Маййит миллат кўмилмоғи шарт.
хххи
Худо деган кишан бор қўл оёғимда
ххх.
Мухолифат тўнин кийиб,
Хорижга кетган лўлилар.
Хуржунингиз у юртларда .
Албатта торлиқ қилар
х х х
Варрак гўзал учади бироқ
Унинг хунук тушмоғига боқ.
х х х
Ватан эмас пул–пул деган нафси офатсан
Фақат ёлғондан иборат мухолифатсан
х х х
Полвон рақибин




