Носир Зокир
1990-91 йилларда собиқ иттифоқ республикаларида мустақиллик учун кураш авж палласаига чиққан вақтлар эди. Бу борада Болтиқ бўйи давлатлари олдинда турардилар. Гуржистон, Арманистон, Молдова, Украиналарда кураш сезиларли даражада эди.
Литва ҳалқи мустақиллигини эълон қилиб ўз рахбарларини Кремлнинг рухсатизиз сайлаган эди. Янги рахбарлар Россия билан дўстона алоқаларни сақлаб қолиш хақида баёнот бергач, СССР президенти М.Горбачев ОАВлари орқали Болтиқ бўйи давлатларига қарата «Ҳеч қаерга кетмайсизлар, сизлар ўйлаган иш бўлмайди» деб дўқ қила бошлади.
1991 йил 13 январ куни Вильнюс шаҳрига совет харбийлари бостириб киради, ва биринчи бўлиб республика телевидениясининг биносига хужум қилинди. Ҳалқ ва харбийлар ўртасидаги тўқнашув оқибатида 14 нафар оддий фуқаро халок бўлади. Ушбу воқеанинг 20 йиллиги муносабати билан НТВ телеканали берган кўрсатувида, ўша пайтлари марказий телевидение сухандони бўлиб ишлаган Татьяна Митковани айтишича, ушбу воқеада литваликларни айбдор қилиб кўрсатилган матнларни ўқишга буйруқ берилган. Миткова бу материалларни ўқишдан бош тортиб, рахбарларининг қаҳрига учрайди.
Ушбу воқеалардан кейин Горбачев марказий Осиё республикалари рахбарларини етаклаб Болтиқ бўйига сафар уюштиради. Ҳеч эсимдан чиқмайди, Литвада Горбачев Марказий Осиё республикалари рахбарларини ўрнак қилиб кўрсатиб доклад қилади ва оддий ахоли билан учрашади. Ўша учрашувда бир 10 ёш чамасидаги бир кизга қарата «сенга нима керак кизим» деса кизалок «Менга Озодлик беринг» деган эди.
Болтиқ бўйи республикаларидаги воқеалар ўзбек мухолифатчиларини ҳам рухлантириб, уларни қўллаб – қувватлаб кўплаб тадбирлар уюштиришган эдилар. Ўзбекистон телевиденияси эса марказни ва Кремлни бу ердаги гумашталарини қўллаб-қувватлаб, Болтиқ бўйида бўлиб ўтган мустакиллик курашларини қоралаб, ўша йилнинг 17 март куни бўлиб ўтадиган «СССРни сақлаб қолиш» ҳақидаги умумҳалқ референдумини ўтказиш учун тарғибот ташвикот ишларини кучайтириб юборган эди.
Энг ачинарлиси ўша пайтда ҳам, хозиргача ҳам Татьяна Митковага ўхшаган сухандонлар ўзбеклар орасидан чиқмайди. Биз бугун мустақил давлатмиз. Лекин юқоридагига ўхшаган вокеаларни эслаб туриш зарар қилмайди. Зеро тарихини билмаган ҳалқнинг келажаги ҳам бўлмайди.
Омон бўлинглар!




