ТАФАККУР ДУРДОНАЛАРИ

Носир Зокир

Мени доим бир савол қийнаб келади. Бундан бир неча аср олдин алломаларда ижод қил килиши учун, ҳозиргидагидек имконият бўлмаган. Электр чироғи, сифатли қоғозлар бўлмаган, ёзув қуроллари бўлмаган. Лекин улар шундай асарлар яратганларки, ҳозиргача уларни яратган асарлари ўз қадрини йўқотмаган, ҳозиргача бизларни хайратга солиб, тафаккуримизни ўсишига ҳизмат қилиб келмоқда. Нега? Келинг бу саволга ҳозиргача ҳар биримиз жавоб топишга ҳаракат қилайлик-да, аллома-файласуфларнинг тафаккур дурдоналаридан баҳраманд бўлайлик.

«Ноҳақиқат нарса буюк бўлолмайди»

«Энг ёвуз зўравон, конун соясига бурканиб, адолат байроғи остида иш кўради»

(Г.Лессинг)

«Яшаб туриб, дунёда ўзини борлигини билдира олмаслик, менга даҳшат бўлиб туюлади»

(Николай Гоголь)

«Сталинни ўзи турган сиёсатга ўлгунча ўзига қарши ишлади»
(ОРТ телеканали орқали рус олими айтган фикр)

«Қурқув гоҳ оёққа қанот беради, гоҳо ерга михлаб қўяди»

(Ф.Лорашфуно)

«Кимки хушомадга учса ҳимоясиз қолади»

(А.Граф)

«Умид билан қурқувдан ортиқ ёв йўқ инсонга, улар ўт билан сувдан баттар офатдир жаҳонга»

(Гёте)

«Ҳа, зулм бор, ҳақсизлик бор бу барчага аёндур,
Аммо буни зинхор-зинхор айтиб бўлмас замондур
Ҳамма билан инсон яшаши шарт фоидор
Биз ҳам айтсак булар, лекин бола-чақа бор»

(Эркин Воҳидов)

«Очиқлик, холислик инсонят тараққиётининг ягона омилидир”.

(Дейл Карнели)

“Қарама-қарши фикрлар оқибатида ҳақиқат пайдо бўлади”.

(Жадидлар ғояси)

“Дилинг куймасин ноумидлик билан, ёруғ кун туғилгай қаро кечалан”.

(Шайх Саъдий)

“Мухтож одам ҳар бир нарсадан хожатини чиқаришни ўйлайди”

(Маҳмуд Қашғорий)

Ҳа, бу коммунистлар Қашғорийни биздан олдин ўқиган экан. Одамларни мухтож қилиб қўйсанг, бундай одамлар хоҳлаган йўлинга юради. Давлатни бошқариш осонлашади. Мухтож одамни қўлига озгина пул беринг бас, керак бўлса қариндош уруғини, хатто, энг яқин дўстларини сотиши мумкин. Бундай мухтожлар кўп мамлакатда ҳамма нарса пул билан ўлчанади. Пул билан битади. Мамлакатни қонун эмас, пул бошқаради, мухтожлар кўмагида.

Омон бўлинг!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares