ХИВАДА «ПИЗА МИНОРАСИ» ПАЙДО БУЛДИ

Довуд Сyлaймон

Кадимий Хива шахрининг «Ичан калъа» музей курикхонаси худудидаги Жомъе масжиди минораси худди Пиза минорасига ухшаб бир томонга кийшайиб бормокда. Бунга сабаб минора ва масжид таг деворини термитлар кемираётгани ва ер ости сизот сувларини шимиб, ости шурхок холида емирилиб бораётганлигидир.
Хиванинг тарихий меъморий мажмуасида антик, урта аср, кейинги феодал даври ва замонавий меъморчиликнинг ноёб ёдгорликлари бир-бири билан чамбарчас богланиб кетган. Ичан калъа шахарнинг узак кисми. Шаъар ва унинг атрофида яна 100 дан зиёд меъморий ёдгорликлар жойлашган.
Шахар марказдан узок жойлашганлиги сабабли Самарканд ва Бухорога нисбатан уз вактида ёдгорликларни кайта таъмирлашдаги илмий-тажрибавий ишларни мукаммал олиб бориш имкони бирмунча чекланган. Шунингдек, Орол куриши окибатлари ёдгорликлар мухофазасини янада мураккаблаштирмокда. Атроф-мухитда шурликнинг кескин ошиши, меъморий обидаларни емирмокда.
Ер ости сувларининг ёдгорлик худудида кутарилгани боис курилмаларда намланиш ошган. Ичон калъадаги 51 та ёдгорликнинг 30 таси термитдан зарарланган. Бу эса деворларда говак пайдо булиши, обидаларнинг уз-узидан бузилиши, емирилиши ва йуколиб кетишига сабаб булаётир.
Туризм – мамлакат иктисодини кутарадиган воситага айланган, хар йили минглаб хорижий сайёхлар «эртаклар шахри»ни томоша килишга келаётган бир пайтда, Хива обидаларининг емирилиб бораётгани катта муаммодир. Хозирги кунда Хоразм Маъмун академияси олимлари ва бошка мутахассислар бу хакда бош котиришмокда, шу масалага доир халкаро конференциялар, йигилишлар утказилмокда, лекин хозирча муаммо уз ечимини топмаяпти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares