Хоразм вилояти мисолида бугунги матбуотга назар ташлайдиган булсак, у худди корамол ёки от каби нухталанган, тез-тез нухтасидан тортиб-тортиб, эркин харакат килишга мутлако йул куйилмайдиган, хатто туткун холдаги кулларча харакати хам каттик назорат остида ушлаб туриладиган ожиз ва махзун бир матбуотдир.
Вилоятда 30 га якин номдаги газета ва журналлар чоп килинади. Улар асосан вилоят хокимлиги хамда туман ва шахар хокимликларига карашли давлат нашрлари, тармок нашрлари ва номига хусусий, аслида эса давлат нашрларидан фарки булмаган нашрлардир.
«Хоразм хакикати» газетасини вилоятнинг «отахон» газетаси деб атайдилар. «Отахон» газета собик шуро давридаги услубда ишлайди. Уша-уша тунга навбатчилик, нашрда хатодан хам кура бирор «доно фикр» утиб кетмасин деб, цензорларча кайта-кайта укиб, текшириш, журналистлар жойларда маълумот туплаб, эл кезиш урнига, эрталабдан кечгача редакциядан чикмай утириши хам бор.
Узгариш хозир факат газета уша вактлардагидек купрок танкид куроли булмай, купиртирилган мактов куролига айланганида. Танкид камдан-кам булади. У хам булса майда гаплар, жамиятга, хокимликларга тил теккизилмайди, кандайдир бир айбдор топилиб, магзава айнан уша одам устига тукилади. Ёки аллакачон суди булиб, куп йилга камалган амалдор, у хам булса хукук-тартибот идораси тавсияси билан яхшилаб сукилади. Мактов эса хар доим бор. Ким газета хисоб ракамига пул утказса ёки «мехмон»га борганида мухбирнинг чунтагига акча солиб юборса уша макталади.
Яна бир холат, маколаларнинг савияси пастлигидир. Журналистлар кул учида ишлайдилар. Чунки ойлик маошлари жуда кам. У хам муддатидан 2-3 ой кейин берилади. Хозир вилоятда энг кам хак оладиган фукаролар айнан газеталар ходимларидир, десак хам янглишмасак керак. Улар бирор жойга макола ёзмокчи булиб борсалар, уларга худди садака сураб борган одамдек карашади.
«Отахон» газетанинг яна бир хусусияти, унда купинча сахифалар кора чапланиб ёки окариб, суратлар таниб булмайдиган даражада узгариб чоп килинади. Негаки, у «Вилоят босмахонаси» МЧЖ да чоп килинади. Бошка газеталар асосан бошка хусусий босмахоналарда чоп килинмокда. Уларда сифат бироз чидаса буладиган. «Хоразм хакикати» сахифаларининг хажми у босмахоналарда ишлайдиган техникага катталик килади. Газетанинг тиражи зурга ушлаб турилибди. Ошиб борса, 4-5 минг нусхага зурга етади.
Туман ва шахар газеталари бундан хам афтодахолдир. Уларда укийдиган нарсанинг узи йук. Асосан обунадан кун куради, реклама кам. Сотувда хеч ким олмайди. Укилмайдиган газетага обуна хам кийин. Хар бир туман газетасининг тиражи 500-1000 нусхадан ошмайди. Ходимларига ойлик тулашга, чоп килинадиган газета учун босмахонага маблаг тополмай, тошбакадек судралиб кун курадилар. Бир оёги гурда, бир оёги ерда, дейиш мумкин. Факат Хива, Богот туман ва Урганч шахар хокимлиги муассислигидаги газеталар кандайдир йулларини топиб, маблаг билан таъминланиб юрибдилар.
Тармок газеталарига келсак, Урганч давлат университетига карашли «Хоразм ёшлари», вилоят халк таълими бошкармасига карашли «Хоразм зиёкори», вилоят урта махсус, касб-хунар таълими худудий бошкармасига карашли «Хоразм истеъдоди» газеталари талабалар, укувчилар, укитувчилар эхтиёжига караб иш тутиб келмокдалар. Вилоят прокуратураси, ички ишлар бошкармаси ва солик бошкармаси муассислигидаги газеталарнинг йуриги бошка. Уларга куйи идоралар «хурмат юзасидан» дарров обуна буладилар. Шунинг учун айримлари марказ Тошкентда рангли босмада чоп килиб келтирилади.
Бундан ташкари, битта-яримта хусусий газеталар хам бор. Айримларининг умри беш-олти ойдан утмайди. Масалан, «Кеч ёктилик», «Тужжор» номли газеталар узини-узи таъминлай олмай, нашрдан тухтаб колдилар. «S-IQBOL» телевидениесининг «Икбол-шоу» газетаси хам фойда курмагани учун тухтатилди. Хозир «8TV» телевидениеси муассислигидаги «Гурунг» газетаси амаллаб кун кураяпти. Аммо шу-шу дизайни сифатсиз, куримсиз, сахифаларида щкувчини кизиктирадиган ёки дардига шерик буладиган, жамиятни оркага сураётган яширин хакикатни очиб берадиган хеч вако йук.
Бошка нашрлар хам шундай забун ахволда. Бунга асосий сабаб уларга эркин харакатга, туртинчи хокимият сифатида хеч булмаганда салгина бош кутаришга йул куйилмаслиги, шунингдек, мухаррир ва мухбирлар онгида узига хос цензор вазифасини утайдиган куркув хукмронлигидир. ОАВни мониторинг килувчи давлат ташкилотининг вилоят булимида ишлайдиган ходим камчилик ва хатоларни топиш учун хар куни газета титкилайди. Газеталарни айнан у битта харфини хам колдирмай укийди.
Имло хатоси, сиёсий хато, охирги бетдаги адад, босилиш вакти нотугри берилиши, икки сонни кушиб битта сон газета чикарилгани, порнографик хусусият каби хатолар чукур изланади. Босмахона газетани сифатсиз босса хам у редакциянинг камчилигига айланади. Шуни айтиш керакки, мониторинг ходими ишим шу экан деб, хатони кандай булмасин йук жойдан топади. Ютук хеч качон курсатилмайди. Масалан, газета Валентин (севишганлар) кунига багишланган бирон маколани ёритса бу хам айб. «Ёшлар йили», «Баркамол авлод», «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» йилига багишланган рукн очмаган булса (хатто макола ёритса хам) бу хам хато. Хусусий газеталардан хам шу тартиб талаб килинади.
Кейин вилоят матбуот бошкармаси йигилишида газеталарнинг пустаги кокилади. Мухаррирларга «Айбингни ювиб, тезда жавоб кайтармасанг, бундан хам ёмон булади» каби мазмунда дук-пуписадан иборат такдимнома такдим этилади. Хусусий газеталарни вилоятда иложи борича руйхатдан утказмасликка уринилади. Турли тусиклар куйилади. Шунинг учун вилоятда чоп килинадиган газеталар сони хеч качон 30 дан ошмайди.




