Ўзбекистон ОАВ-да ҳалқни кенг мушохадага чорловчи дастурлар
берилмалиги ҳақида аввалги мақолаларимизнинг бирида ёзган эдик.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон телевидениеси орқали доимо ечими енгил бўлган,
мазмун-мохияти саёз, умуман олганда, одамларни фикр – мушохадага
чорламайдиган кўрсатувлар ва боши-охири йўқ сериаллар берилиши,
анъанага айланиб кетган. Бунинг оқибатида одамлар чуқур мушохадали
фикрларни қабул қила олмайдиган ҳолга келиб колаётганларини кузатиб,
афсусланасан киши.
Икки нафар ўғлимни мен 2008 йили тенг тўй қилиб, уйлантирган эдим.
Келинларим қишлоқдан. Улар ахлоқли, одобли, меҳнаткаш. Лекин улар
кўпроқ Ўзбекистон телевидениесининг кўрсатувларини томоаш қилишади.
Уларни қандай кўрсатувларни кўришига аралашмайман.
Лекин баъзан, ўйланиб қоламан. Келинларим «Озодлик» радиосини эшитиб
ўтириб, унда берилаётган фикрларни тушунмай, менга, “муҳожир нима
дегани?”, “зулм дегани нимаси?”, “газ, сув йўқлигини гапирсаям
бўладими?”, “инсон ҳуқуқлари дегани нимаси?”, ва бошқа шунга ўҳшаш
саволлар беришади. Оиламизда хур фикрлик мухити мавжудлиги сабаб,
келинларимнинг дунёқараши кенгайиб, бундай саволларни беришлари анча
камайди. Мен бу холатни кузатиб, бошқа оилалардаги турмуш тарзини
тасаввур этишга харакат қиламан.
Тўғри, ҳозир вазият жамиятимзда анча ўзгарган. Лекин бир хилда эмас.
Яна кўп жойларда ҳуқуқий билимсизлик, ижтимоий итоаткорлик холатларини
20-22 га тўлган ёшлар орасида учратиш мумкин. Бундай асосий сабаб,
биринчидан юқорида айтиб ўтганимиздек, ОАВ-да берилаётган материаллар
бўлса, иккинчидан, тарғиб килинаётган миллилийкдан йироқ шоу кўрсатув
ва эшиттиришлар. Буларнинг натижасида, аҳолимиз, айниқса ёшлар, фикр
доирасини торайтириб, бачкана, енгил-елпи, уйин кулгига уч
манкуртларга айланиб бораётганлиги жуда ачинарлидир.
Ўтган асримизнинг бошларида Бехбудий, Чўлпон, Фитрат сингари зиёлий
Ватандошларимиз ҳалқни, айнан, фикрлашга чорлаганлар. Бундан чўчиб
кетган коммунистлар, катагон уюштириб, минглаб зиёлиларимизни йўқотиб
юборганлар. Улар яҳши билардиларки, фикри теран халқ ҳамма нарсага
қодир бўлади. Буни хозирда ҳалқни фикрлашдан йироқлаштираётган
матбуотни сиқувда ушлаб турган «коммунистик» ўтмишимизни қодиқлари
бўлмиш шаҳслар яҳши билишса керак.
Мана шундай шаҳслардан бири, хозирда Наманган вилояти маориф сохасини
бошқармоқда. У мустакилликача Наманган вилояти хокимлигида (у пайтлар
обком деб аталарди) идиология (мафқура) бўйича котиб лавозимида
ишлаяпти. Шу шаҳс ўша пайтлар биз, муҳолифчилар “коммунист” кўчасини,
Амир Темур номига алмаштиришни таклиф килсак, бизга ”Давлат тилини”
дедиларинг, индамадик, “мустакиллик” деб бақирдиларинг, индамадик,
“орол қурияпти”, деб дод дедиларинг индамадик, энди бир жаллодни
номини оқламоқчимисизлар”, деб ўшқирган эди.
Шу раҳбар ўша пайтда вилоят телевиденияси бошлиғига “шўх-шўх”
ашулаларни қўйинглар. Одамларни ўйлантадиган, муаммоларни
кўрсатманглар, одамлар ишдан чарчаб келиб, ўйланмасинлар, дам олишсин»
деган эди. Ўша амалдор хозирга қадар ҳам катта-катта лавозимларда
ишлаб келмоқда. Юқори лавозимларда шундай рахбарлар ишлаб турар
эканлар, ҳалқимизнинг фикри теранлашиб бориши ўрнига, бунинг акси
бўлаверади.




