ҚАРДОШЛАРИМИЗНИНГ ОБРЎСИГА ОБРЎ ҚЎШИЛАВЕРСИН!

Ҳурматли Нурсултон Абишевич!

 
Аввало, Сизни ва Сиз орқали бутун Қозоғистон халқини “Ўзбекистон Бирдамлик ҳаракати” номидан Мустақиллик байрамларингиз билан мубаракбод этаман! Мустақиллик Қозоғистонга ва унинг кўпмиллатли аҳолисига ҳақиқатан ҳам бахт олиб келди. Бутун дунёдаги қозоқ миллатига мансуб кишилар мамлакатингизга оқиб кела бошлади. Ўтган 19 йил давомида Козогистонда миллий мажоролар бўлмаганлиги, тинчликнинг сақлаб турилиши Сиз ва Сиз бошқараётган ҳукуматнинг хизматидир. Қозоғистон қўшни мамлакатлардан фарқли ўлароқ, иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан гуллаб яшнади. Шунинг учун ҳам қўшни давлатларнинг ишсизлари мамлакатингиздан паноҳ топиб, иш билан таъминланмоқдалар. Шу давр мобайнида пойтахт Алматидан Астанага кучирилиб, шаҳар бутунлай қайта қурилиб, чинакамига пойтахтга айланди. Кейинги йилларда бўлиб ўтган халқаро анжуманлар, мамлакатингизда ўзтказилган ОБСЕнинг Саммити Козогистоннинг жаҳондаги обрўсига обрў қўшди. Яна бир бор Мустақиллик байламларингиз билан қутлаб,

 
“Ўзбекистон Бирдамлик ҳаракати” етакчиси Баходир Чориев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares