ХАТОЛАРИМИЗНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ЎЙЛАЙЛИК

Носир Зокир
Ривоят: Алишер Навоий хазратлари вазир бўлган чоғлари куйидаги сатрларни битган эканлар:

Ғазаб тиғин чиқарса подшоҳлар,
Жиноятчи бўлур бегуноҳлар.
Азизлар боши ҳамиша ерда
Итни боши мистабокда.

Зеро, ана шундай замонлар эдики, хазрат Навоий жамийки сайру томошаларни мозорда ўтказиш ҳақида фармойиш бердилар. Мақсад – одамлар мозорга бориб, фикр юритсинлар-ки, охири «бизнинг ҳам ҳолимиз шу бўлур эканда” деб яқинларини қабрини обод килсин, инсофга келсин. Ушбу фармон Навоий ўйлаганларидек мева бера бошлади. Одамлар қабристонларга бориб, обод қила бошладилар.

Шу пайт ҳалққа кўп захмат етказган, Навоий хазрат вазир бўлгач, амалдан кетган икки шахс ҳам мозорга боришибди. Улардан бири иккинчисига: «Дўстим, биз билан бирга ишлаган, бир дастурхондан нон туз еган, кал хожини қабрини йўқлаб қўяйлик «, дебди.

Қабр ёнига боришса, кал хожининг қабри чўкиб кетган, унда шўра қамишлар ўсиб ётган эмиш. Ҳаммани қабрини атрофини тозалаётган ҳалқ қал ҳожининг қабрига қиё ҳам боқмас эмиш. Шунда халиги икки собиқ амалдорлардан бири шундай дебди: «Эй оғайни, мана, ҳалққа зулм ўтказган, уни талаган кал ҳожини оқибати.
Эртага биз ҳам бу дунёдан ўтсак, ундан беш баттар бўлишимиз мумкин. Одамлар қабримизни тепкилайди, бизни қарғайди. Келинг қолган умримизни ҳалққа халол хизмат қилиб ўтказайлик. Шунда шояд ҳалқ бизни кечирса», дебди. Ана ўшандан бошлаб ҳалқимизда «Хаддингдан ошсанг мозорга бор» деган нақл пайдо бўлган экан.

Яқинда бозорда илгари юқори лавозимда ишлаган Хабибулло ака Абдухамидовни кўриб қолдим. Қучоқ очиб кўришдик. Бир зумда Хабибулло аканинг атрофини одам ўраб олдилар. Ҳамма ҳол, ахвол сўрашар, ўтган дамларни эслаб, унга миннатдорчилик сўзларини айтардилар. Чунки, у амалдор бўлган чоғида ҳаммага ёрдам берган эди. Бизга ўхшаган кишиларни ҳам ҳатто кўнглимизни топган, бизларга ёмонлик қилмаган эди.

Афсуски ҳозир кичкина амални эгаллаган рахбарчалар ҳам ишни ҳалққа зулм ўтказишдан бошламоқда. Ана ушанақа катта – кичик амалдорлар ўзларига тегишли хулоса чиқарсалар яҳши бўларди. Зеро, Алишер Навоий хазратлари яна айтадурларки:

Тенгридин раҳм агар тамаъ қилсанг,
Аввал этмоқ кераксен элға раҳим.
Ҳар кишиким улусқа раҳм этмас,
Анга раҳм айламас раҳими карим.
***
Саломат бўлинг!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares