ЙЎТАЛНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

Абдуқодир Сатторов
“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.

Бисмиллохи рахмонир рохийм.
Нафас олиш системаси организм билан ташқи мухит ўртасида газ алмашинишини таъминлаш вазифасини бажаради. Бу системага бурун бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея ( кекирдак ва бронхлардан таркиб топган хаво ўтказиш йўлларидан) хамда ўпка пуфакчалари-альвеолаларидан иборат респератор бўлимларидан ташкил топган. Биз биринчи галда хиқилдоқни кўриб чиқсак , у нафас йўлининг бурурндан кейинги қисми бўлиб, овоз пайдо қилувчи апарат хамдир. Хиқилдоқ бўшлиғи қум соатига ўхшаб юқори ва пастки қисмлари кенгайган. Хиқилдоқнинг пастки кенгайган қисми аста – секин торайиб кекирдаккача давом этади. Кекирдак хиқилдоқнинг давоми бўлиб, узунлиги 9 – 11 см келадиган найдан иборат. Кекирдакнинг орқа томонидан қизил ўнгач ўтади, чап ва ўнг ёнларида бўйиннинг катта қон томирлари ва нервлар жойлашади. Кекирдак 16 – 20 та ярим халқа шаклидаги тоғайлардан тузилган. Кекирдак тўртинчи, бешинчи кўкрак умуртқалари сохасида икки бронхга бўлинади. Ўнг ўпкага кирган бронх уч бўлакка чап ўпкага кирган бронх икки бўлак бронх тармоғига бўлинади. Ўпкалар кўкрак қафаси бўшлиғида жойлашган.
Нафас аъзолари касалликларига чалинган беморлар шикоятига тўхталиб ўтсак: беморлар кўпинча кўкрак қафасидаги оғриқдан қуруқ йўтал ёки балғам кўчишидан, қон тупуриш, нафас қисиш, бўғилиш, тана хароратининг кўтарилишидан ва умумий дармонсизликдан шикоят қиладилар.
Шуларнинг ичида биз халқимизда кўп учрайдиган йутал хақида тўхталиб ўтсак. Йўтал – бу рефлектор акт бўлиб, ўпка касалларининг энг кўп учрайдиган белгиларидан биридир.
Нафас йўлларига тушган ёт нарсалар (овқат бўлаклари, тугмалар ва бошқалар) шенингдек улагда тўпланган шиллиқ йиринг ва қон йўталганда ташқарига чиқариб юборилади. Бунга чуқур нафас олиб, сўнгра кучли нафас чиқарилиб эришилади. Йўтал қуруқ ва нам бўлади. Қуруқ йўтал одатда ларингит, трахеит, бронхит,бронхиал астма каьиларда кузатилса, нам йўтал , яъни бронх йўлларининг шиллиқ қавати яллиғланиб, қийинлик билан кўчадиган балғам хосил бўлади. Бу касалликлар жумласига, яъни балғам билан келадиган касалликларга сурункали бронхит, ўткир зотилжам, ўпка сили , ўпка тўқимасининг йиринглаши каби касалликларда кузатилади. Бунда беморлар кунига 200 г дан 1000 г гача балғам ажратадилар. Овоз тирқиши зарарланганда яна сил , захм, парез кабилардан қайтувчи асаб толаси эзилиши сабабли йўтал овозсиз бўлади. Беморлар асосан қуруқ йўталдан, томоқда ва тўш сохасида қирилиш ёки оғриқдан, эт увишиши, тана хароратининг кўтарилиши, умумий холсизлик, товуш бўғилиши, тумов борлигидан нолийдилар.
Бундай беморлар касаллик аломатларини сезган захоти мен тумов ёки грипп бўлиб қолдим деб ўйлашмасдан участка шифокорига ёки яқин атрофдаги шифокорга учрашлари зарурдир. Касалликка кўпроқ уйда даво қилинади. Бемор ўзини иссиқ – совуқдан сақлаши лозим. Шамоллашга қарши, оғриқ қолдирувчи дори – дармонлардан, шифокор тавсияси билан истеъмол қилгани маъқулдир. Халқ табобати қуйидаги усуллар билан йўталга даво қилинади: бронхит, ларингит, тўхтовсиз йўталда бир стакан ёнғоқ мағзини майдалаб икки дона алоэ баргини қиймалагичдан чиқариб, бир стакан асал ва 100 гр спиртга аралаштиринг. “Малхам” дорини бир соатдан сўнг қабул қилаверасиз. Кучли йўталда хар икки соатда бир ош қошиқдан, меъёридаги йўталда бир ош қошиқдан 3 – 4 махал, болаларга эса бир чой қошиқдан берилади. Болаларга тайёрланганда спирт қўшилмайди. Ёки бўлмса пиёзни олиб қирғичдан чиқариб, унга озроқ шакар сепиб аралаштирилади, сўнгра истеъмол қилинса, сизни қийнайдиган йўтал чекинади.Агарда сиз сигарет чекиб юриб йўталга мубтало бўлган бўлсангиз, ундай пайтда ховлиларда ўсадиган гулхайридан 2 – 3 дона илдизчасини узиб, ярим литр сувда 15 дақиқа қайнатиб, тайёт бўлган дамламани кун бўйи чой ўрнига ичиб юрсангиз фойдасини тезда кўрасиз. Ёки бўлмаса уй шароитида оддий шакардан олиб, уни сирли идишга солиб, иккинчи сирли идишда бир литр сув қайнатиб биринчи идишдаги 3 – 4 қошиқ шакарни эритинг. Шакар жигарранг тусга киргандан сўнг устидан иккинчи идишдаги қайноқ сувни қуйиб аралаштирилади.
Дори сиз учун тайёр. Уни 1 кунда 3-4 махал 100гр дан хафта давомида ичинг. Ухам бўлмаса доим қизил пиёздан 1 шишага тўрғаб уни тўлдиринг. Оғзини беркитиб шиша идиш сиртига хамир суртиб духофкага қўйинг. Шиша сиртидаги хамир қизариб пишгач, оловни ўчириб шишани совишини кутинг, кейинг пишган хамирни олинг. Тайёр бўлган “Малхам”дан 1-кунда 3-4 махал овқатдан олдин қабул қилиш керак. Агар уйингизда спирт узумвиноси бўлса, ундан 200 гр олиб, унга аччиқ қалампир солиб, 20 дақиқа қайнатасиз. Кечаси ётиш олдидан бу қайнатмани илиқ холда ичиб, ўраниб ётсангиз, жуда терлайсиз, натижада йўталдан фориғ бўласиз. Ухам бўлмаса, каттароқ олмани 1 бош пиёз билан 1 соатча паст оловда қайнатасиз. Сувни сузиб тиндирасиз, илиқ холатда кунига ярим пиёладан бир неча бор ичасиз. Бу қайнатма нафас йўлларини даволаб, йўтални тўхташиш билан бирга ошқозон-ичакларни хам тозолайди. Беморни ўпкасидаги хилтларни тозалаб шамоллашни йўқатади.
Ёки бўлмаса чойнакни қайнақ сувда чайиб унга бир чой қошиғида асал ва бир чимдим мурч солиб дамлайсиз.Бу чой қошиқ ёш болаларни шамоллашда яхши наф беради.Мабода сиз тез*-тез шамоллаб турсангиз уй шароитида вуйдаги усулни қўлланг:беш олти бўлак саримсоқ пиёзни майдалаб ,бир стакан сув билан қйнатиб аралаштириб уни совутиб бир чой қошикдан бир неча маротаба истемол қилинг.Ёки беш ўн бўлак саримсоқ пиёзни икки стакан сув билан беш дақиқа қайнатинг сусгичдан ўтказиб табга кўра асал солиб,бир кунда бир неча маротаба ичинг.Уйингизда атиргул бўлса ,уни баргидан йиғиб олиб салқин жойда қуритинг,албатта бу ишни ёз пайтида қилинг,сўнгра қуритилган баргдан олиб 50 грамни о,5 ошхона сиркасига тиндириб қўйинг.Тайёр бўлган махсулотни бир қошиғини 1 стакан сувга аралаштириб, бурун ва тоиоғингизни чайиб турсангиз, касаллик умуман сизга яқинлашмайди, бундан ташқари атиргул баргларидан мураббо тайёрлаб қўйсангиз, уни қишда совуқ кунларда чой билан истеъмол қилсангиз, бу касалликнинг олдини олади. Агар уни қилишни иложи бўлмаса, 2 бош саримсоқ пиёзни ва 2 дон лимонни олиб қирғичдан ўтказиб, унга 1л. уй хароратидаги қайнатилган сув қуйиш керак. Кейин уни 3 кун қоронғу жойда сақлагач, докадан ўтказиш зарур. Тайёр бўлган малхамни хар куни эрталаб оч қоринга 1 қошиқдан ичиш керак.
Уйингизда бехи бўлса унинг ичини ўйиб, уруғларини олиб, чуқурчасига қўй думбасини жойлаштиринг. Бехинин манти қосқонда секин пиширинг. Ундан 2 – 3 кун суриб иссиқ – иссиқ есангиз, тўхтовсиз йўталдан қутиласиз. Йўтал касалига чалинган бемор доимо балғамни иложи борича чиқариб ташлашга интилиши керак. Кечаси ётганда ёнида ярим сувли идишга келган балғамни шунга туфлаб туриши керак. Касал ётган уй харорати 20 -25 даражадан ошьаслиги керак. Шуни доим эсда тутиш керакки, иссиқ овқатлар йўтални кучайтиради. Шу туфайли қовурилган ёғли овқатлар, қази, кабоб, сут, шўр, аччиқ, нарсалар тавсия этилмайди. Ёз фаслида эса бемор баданини ялонғочлаб офтобга чиқиб ётиши зарур. Сил касалига чалинган киши доим тузалгунча арпа қайнатмаси сувини ичиши, 40 кун уч махал қимизни 100 г дан ичиши керак. Фгфр касал ўпкаси шишиб, озғин ва заиф бўлса, нафаси қисса аччиқ бодом ёғини 40 кун уч махалдан овқатдан бир соат олдин икки қошиқдан ичиб турсин.Пархезга риоя қилиб, доим арпанинг қайнатмасини ичиб турса, касални кўрмагандай бўлиб кетади. Мабодо ўпкангиз иллатли бўлса, 1 л. сувга 1 қошиқ шивит ( укроп ) солиб қайнатинг, совигач докадан ўтказиб овқатдан кейин 3 қошиқдан ичинг ёки сарёғини нонга суртиб фақат ўзи ейилса хамда ёғи олинган сутга 1 қошиқ сариёғ қўшиб иссиқ холда ичилса, ўпка касаллигига шифо бўлиб, нафас ва томоқ йўллари юмшайди, ёки оқбош карам шарбатини сувда қайнатилгач докадан ўтказиб, шакар қўшиб кунига 3 – 4 махал ичилса, ўпка касалига нафи катта. Оқ карам бўлмаса оддий карамни қайнатиб, сувига асал қўшиб ичиб юрилса, ўпка касалига шифодир. Уйингизда зиғир бўлса, уни янчиб, сутга қайнатиб ичилса хам ўпка касалига шифодир. Бу хам бўлмаса, 1 дона тухум, 1 қошиқдан шакар, асал, сариёғ, ичимлик содаси қўшиб, қайнатиб истэъмол қилинса, томоқ қуриб йўталиш бархам топади. Хар куни 4 – 5 вақтдан уч кун давом эттирилсин. Оддий нўхот ва шолғом шўрвалар ўпкани балғамдан тозалайди. Агарда сизни йўтал билан нафас қисадиган бўлса арча мевасидан 30 гр янчиб уни элакдан ўтказиб, 15 гр мол ёғи қўшиб, эзилади ва кўпиги олинган асал билан хамир қилиб бир хафта ялаб юрилса , балғамдан хосил бўлган нафас қисишига даво бўлади. Олимларимизнанг айтишича:
Сутга анжир солиб,
Қайнатиб ичган замон,
Ким йўтал бўлса,
Йўталдан қолмагай зарра нишон.
Ёки уйингизда оху бўлса:
Сен охунинг ўтидан сувга томиз, ичмоқ айлагин. Шу тариқа сен йўталдан сийнани бўш айлагин.
Мана куз хам келди. Табиат ажойиб манзара касб этмоқда. Анжир пишиб етилган пайтда уни олиб қуритиб қўйсангиз, қиши билан сизга ва яқинларингизга доривор озуқа бўлади. Пишган пайтда эса тўйиб – тўйиб 2 – 4 кун истеъмол қилсангиз йўтал балғам умуман сизга яқинлашмайди.
Хар киши анжир тановул айласа,
Кўксидан балғамни хайдаб бартараф қилғай тамом.
Турп уруғин егин, тандан балғамни даф қилур,
Гар йштал бўлсанг, йўталга дори бўлгай, на қилур.
Сигир сутидан олиб уни сарёғ қилиб, уйда ўзингиз тайёрланг ва сарёғдан 1 қошиқ ёки табиатига қараб кўпроқ хам олиш мумкин. 3 кун хар куни эрталаб иситиб, ширмой нон билан еёилади. Мазкур овқат ошқозон ичини мулойимлаштиради, унга харорат бағишлайди, совуқ тер чиқаради ва кўп ўтмай йўтални қолдиради. Агар кўнгил овқат истаб қолса, ёш сигирнинг сутини қайнатиб, 41 маротаба шопириб сув қўшилмаган холда ширмой нонга қўшиб ичилади. Бу муолажани сутни совутмай қайноқ – қайноқ ичган маъқулдир. 500 г пиёзга 2 ош қошиқ асал, 400 г шакар солиб, паст оловда 1 л сувга қўшилиб, 3 соат мобайнида қайнатилади. Бу аралашьани 1 ош қошиқдан иссиқ холда 4 – 6 махал эски йўтали бор беморлар қабул қиладилар.
Давомли йўталлар учун эса қора илдиз турп олиниб, квадрат шаклида тўғраб устидан шакар сепилади. Махсулот сирли идишда бўлиши шарт. Сўнгра 10 дақиқа тказиб паст оловда 1 соат пиширилади. Хосил бўлган суюқликни хар куни чой қошиқда 3 – 4 махал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Болалар учун 1 дона картошка ва 1 бош пиёз олиниб, унга 1 дона олма қўшилиб қайнатилади. Унга 1 л сув қўшилади. Сув паст оловда қайнатилиб суви бир хисса камайгандан сўнг уни 1 чой қошиқдан 3 махал берилади ёки 50 г майизга 1 стакан қайнаган сув қуйилиб, 30 дақиқа дамланади..Сўнгра 3 қошиқ олдиндан тайёрлаб олинган пиёз шарбати аралаштирилиб , хўплаб – хўплаб кечки пайт уйқудан олдин ичилади. Агарда уйингизда турп бўлса уни шарбатини олиб, унга асал қўшиб асал миқдори бир қошиқ, шарбат миқдори бир стакан бўлиши шарт. Уни 3 хўпламдан бир неча маротаба ичиш мумкин. Янги олинган карам шарбатига шакар қўшиб йўтал пайтида ичиш хам фойдалидир.
Бобомиз Абу Али ибн Сино хансираш ва нафас қисишини қуйидагича даволаган: бу хил касаллар учун фойдали тадбирлардан бири кўкракни ва биқинларни, қўл ва ёки дағал сочиқ билан ишалашдир. Ишқалаш бемор тик турган холатда , яъни чуқур нафас олиб турган бўлса, мақсадга мувофиқдир. Ишқашни мўътадил ва ёғсиз қилиш керак.Чарчаш пайдо бўлса ёғ билан қилган маъқулдир. Беморлар суст бадантарбия қилиб туришлари керак. Ўпка касалига мубтало бўлган беморлар сақланишлари лозим бўлган нарсаларга келсак, улар мумкин қадар хаммомдан, айниқса совуққотиб хаммомга тушишдан, кундуз куни кўп ухлашдан сақланишлари керак. Овқатдан кейиноқ ухлаш бундай касал кишиларга жуда зарардир. Лекин уларда қаттиқ кучсизлик, чарчаш ва иссиқ пайдо бўлса, шу пайтда озгина ухласинлар.Яна бундай беморлар ел пайдо қиладиган хар бир дондан хох сув бўлсин, хох шароб бўлсин, суюқлик ичишлари лозим.
Агар бемор зотилжам хасталиги билан оғриётган бўлса улар ўуйидаги пархез овқатларга амал қилганлари маъқул: улар кўпроқ семизўт суви , сачратқи суви истеъмол қилиб туриш билан бирга асосий мақсадлари балғамни чиқишини тезлаштирувчи гиёхлар билан бирга ўпканинг касал томонини босиб ётишлари зарурдир. Зотилжам билан оғриганлар кучлироқ овқатлар, жумладан, истманинг кучи синган бўлса тошлоқ балиғи ейишса, шакар билан қаймоқ ва унга қўшиб нон ейишса бу балғамни етилиши ва уни тезроқ танадан чиқишига ёрдам беради. Агарда касалнинг жигарида тиқилмалар бўлса овқатдан олдин ва кейин бемор хаммомга тушиши керак. Тузалгунга қадар бемор иложини қилса ёмғир сувини ичгани маъқул.
Хурматли хамюртлар. Касални даволагандан уни олдини олган маъқулдир. Агарда касаллик аломатларини сезсангиз, яқин атрофдаги касалхонага ёки “Малхам” халқ табобати марказига мурожаат қилинг. Сиз қилган харакатингиз билан касалликнинг олдини олган бўласиз. Хар йили бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туришни унутманг. Доноларимиз айтганидек:
Дардни табибдан беркитса инсон,
Кўзидан ёш эмас оқар бир кун қон.

Абдуқодир Сатторов

“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.
Юлдузхон Пармонқулова,
марказ аъзоси,1 тойфали шифокор

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares