КОНСТИТУЦИЯ ЭРКИНЛИК КАФОЛАТИ БЎЛМОҒИ ДАРКОР

Носир Зокир
Конституциямиз ҳақида кўпчилик шундай фикрда «Конституция зўр ёзилган, фақат кўплаб бандлари ижро этилмайди». Шундан келиб чиқиб бош комусимизнинг айрим моддаларини ёдингизга солмоқчимиз. Бу моддаларнинг қайсиниси ишлаябди-ю, қайсиниси ишлаямаябди, бу ҳақда ҳулоса чиқаришни, сизнинг ўзингизга хавола этамиз:

2-модда. Давлат ҳалқ иродасини ифода этиб, уни манфаатларига хизмат қилади. Мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

11-модда. Ўзбекистон Давлат хокимиятини тизими хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлиниши принципига асосланади.

16-модда. Бирорта ҳам қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжат Конституция нормалари ва қонунларига зид келиши мумкин эмас.

26- мода. Жиноят содир этилганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунича у айбдор ҳисобланмайди. Хеч ким қийноққа солиниши, зуравонликка шавқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

33- модда. Фукаролар ўз ижтимоий фаоликларини қонунларга мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

29- модда. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътикод эркинлигига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга.

34- модда. Хокимиятнинг вакиллик органларида озчилик ташкил этувчи мухолифатчи шахсларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қиммматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

53-модда. Хусусий мулк, бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

61.- модда. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

67-модда. Оммавий аҳборот воситалари эркиндир. Цензурага йўл қўйилмайди.

90 -модда. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

93 – модда. Ўзбекистон Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистонинг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилдур. Президент вилоят, туманларо, туман, шаҳар, харбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади.

112- модда. Судьялар мустақилдирлар. Фақат қонунга бўйсунадилар.

Агар Конституциямизннги юқорида келтирган моддаларнинг ўзигина амалда бажарилса борми, ҳаммамиз тинч-фаровон, кўнглимиз тўк яшаган бўлардик. Бу моддаларнинг бажарилиши фақат хуқуматга боғлик эмас. Сиз билан бизга ҳам боғлик. Биз ўз ҳуқуқларимизни билишимиз, талаб килишимиз даркор. Саломат бўлинглар.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares