Носир Зокир
Мақоламизнинг сарлавхасини шундай номлашимиз бежиз эмас. Ҳозир Ўзбекистонда ўнлаб телевиденялар фаолият олиб боряптилар. Лекин улар эфирга узатаётган кўрсатувларнинг барчаси мазмун мохияти бир хил. Берилаётган ахборотларни олайлик. Фаолият олиб бораётган телевидениелар дунёда ва мамлакат ичида бўлаётган янгиликларни фақат давлатга қарашли бўлган ахборот агентлигиларидан олишади.
Телевидение ҳар бир мухбири ўзи ахборотларни изламайди. Бу телевидениеларнинг мамлакатдан ташқарида фаолият олиб бораётган мухбирлари йўк, ва бўлмайди хам. Чунки дунёнинг турли жойларида мухбир бўлиши учун пул керак, пул бўлиши учун телевидениялар мустаккил бўлиши керак, мустақил бўлиши учун мамлакатда матбуот эркин бўлиши керак. Эркин матбуот бўлиши учун эса, мамлакат рахбариятини матбуотга бўлган қарашлари ўзгариши керак. Тўлик эркин бўлмагани учун телевидение ижодкорлари, “олди қочди”, хақиқатдан йироқ, хай баракачилик рухидаги кўрсатувлар яратишдан нарига ўтмайдилар.
Дахшатлиси ўзбек томошабинлари ёлғонга ўргатиляпди. Охирги пайтларда бундай ёлғончилик жамиятни кенг камраб оляпди. Ўтмишдаги файласуфлардан бири шундай деган эди: “Қулликни дахшатли томони шундаки, одамлар бора-бора кўлидаги занжирларга мехр қўя бошлайдилар»
Ўзбекистон телевидениялари хукумат сиёсатидан келиб чиқиб, кўрсатувлар уюштириб, одамларни қулликка етаклашмокда. Одамлар бошқа имконият бўлмагач фақат Ўзбекистон телевидениясини кўрсатувларини кўришга мажбур бўляптилар. Шундай холатларда кўрсатувларни мазмун мохияти саёзлиги, томошабинни фикрлашга чорлаш ўрнига, тайёр ечими хал этилган кўрсатувлар берилиши, мустакиллик, Ватан, деган сўзларни тинимсиз такрорланиши, бу одамларни қулликка, эски совет даврларига етаклаш билан баробар эмасми?
Тўғри, телетомошабинларда яна бир талов бор. Бу Россия телевидениесидир. Хозирда Ўзбекистонни шахар худудларида кабел телевидениялари юздан ортик Россия телеканалларини олиб кўрсатади. Лекин кишлок ахолисида бу имконият йўк. Шахарларда Ўзбекистон теле-каналларидан безиган ахолии кабель телевидениеларига ўланиб олганлар. Лекин бу факат рус тилида бериладиган телевидениеларни рухи айникса ёшлар онгига салбий таъсир этади. Давлат бюджети хисобига ишлаётган Ўзбекистон телевидениелари эса, қачон холис ахборот воситага айланади? Бу савол хозирча жавоб йўк. Яқин кунларда жавоб бўлиб қолса, ажаб эмас.



