Носир Зокир
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг депутатлар олдида килган нутки жамоатчиликда катта кизикиш ўйғотди. Мамлакат рахбарининг фикрлари амалга ошган тақдирда, Ўзбекистон собик иттифок республикалари орасида етакчи ўринларга чикиши муқаррар.
Президентнинг фикрлари амалга ошиши учун нима килмак керак? Келинг бир бошдан бошлаймиз. Президент энди “мушт” билан бошкарув олиб боришдан воз кечамиз, деган мазмунда фикр билдирмоқда. Демак, олдин “мушт” билан бошкарув юргизиш холатлари бўлганлиги келиб чиқмоқда.
Туракургон туманида бир фермерни айтишича, доимо вазирлар махкамасидан келган икки шахс фермерлар ва махалли рахбарларни, хуқуқ тартибот органи ходимларини йиғиб, улар одида фермерларни оғизда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади. Қамаб қўйиш билан қўрқитади. Бундай воқеалар биргина Наманган вилоятигина бўлаётгани йўк. Бизнингча бундай зўравонликларни йўқотиш учун аввал қишлоқ хўжалигида чукур ислохотлар ўтқазиш зарур.
Ўзбекистон ахолисининг 70-80 фойизи кишлокларда истиқомат қилади ва асосан қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш ишлари билан шуғулланади.
Хозир, ер фермерларга узоқ йилларга ижарага берилган. Аслида, ислохотларни дехконларга ерни бутунлай бўлиб беришдан бошланиши даркор эди. Шунда ер хақиқий эгасини топади.
Дехқон ўз ерига хоҳлаган махсулотини экади. Келишилган холда, хоҳлаган махсулотини ҳар икки томонни ҳам кониктирадиган нархда сотади. Давлат ҳам дехкондан махсулотни келишилган нархда сотиб олади. Яъни, дехқонларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорига айланса, уларга юкоридан ҳеч ким зўровонлик қила олмайди.
Президент мавжуд партияларни тўғри танқид қилди. Бу партияларни партия дейишга ҳам тил бормайди. Сиёсий сохада ислохотлар утказиш учун ҳеч бўлмаса битта мухолиф партияни рўйхадан ўтказиш зарур. Парламентда бу партияни 4 ёки 5 нафар вакили бўлса, парламентда мухолиф фикрлар янграй бошлайди. Тортишувлар бўлади. Депутатлар ўзларига халк томонидан қўйилган «карсакбозлар» деган таъналардан холос бўлишади.
Агар шундай қилсак мен аминманки Ўзбекистонни халқаро жамоатчилик олдида обрўси ҳам кескин ошади. Президент «керак ўулса президентни ҳам назорат килиш керак, бизга халқ назорати зарур» деган мазмунда гапирди. Маълумки, Андижон фожеаларидан сўнг чет мамлакатларнинг нодавлат ташкилотларини Ўзбекистондаги ваколатхоналари ёпилди. «Озодлик», «БИ-БИ-СИ» каби радиоларни бюролари беркитилди. Аникроғи, кайта рўйхатга олинмади. Бу радиоларнинг мухбирлари махаллий матбуот қилиши керак бўлган вазифаларни бажараётган эдилар.
«Мактов ухлатар, танкид уйғотар» деган нақл бор-ки, юкорида айтилган радио ходимлари рахбарларни бемаврут уйкудан уйғотиб туришарди. Эндида, рахбарларни назорат қиладиган нодавлат ташкилотлар қолмади, ҳисоб. Борлари эса хуқумат сиёсатини қуллаб-қувватлашдан нарига ўтмайдилар. Рахбарларимиз мактаганлар дўстларимиз, танкид килганлар душманимиз деган акидадан воз кечишлари керак. Вахоланки рахбарни кўкларга кўтариб мактаётганлар, эртага тунини тескари кийиб, Ўша рахбарни ерга булаб ёмонлай бошлайдилар. Биз бундай вокеани Шаров Рашидов мисолида курдик. Хуллас, президент айтганидек Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан орқада колиб кетмаслиги. Демак, агар биз жахон андозаларига мувофик ислохотлар амалга ошириш йўлидан боришимиз дарқор. Акс ҳолда, келажак авлодлар олдида бизлар уятга қолишимиз мумкин. Бизлар, деб, мен давлат амалдорларини хам , мухолифатчиларни хам назарда тутмокдаман.



