Ботир Норбой, филология фанлари доктори
Хозирда турли Сайтларда, мухолифат нашрларида шеър ва хикоялар, хатто роман ва киссалар пайдо булмокда. Жумладан, Ёдгор Обид, Мухаммад Солих, Гулчехра Нуриллаева, Максуд Бекжон, Холдор Вулкон шеърлари, Абдулла Аъзамнинг достони, Жахонгир Мухаммад сингари адибларнинг романлари, «Мухолифат тарихидан лавхалар», «Абдурахим Пулат Озодликда» сингари китоблар бахоланмай колиб бормокда. Уларни бахолайдиган танкидчилар хам, адабий танкидий маколалар хам йук хисоби. Ҳозир Ўзбекистон ва ундан ташқарида босиб чиқарилаётган ўзбек тилидаги асарлар орасида, бўшлари ҳам, ўртамиёналари ҳам оз эмас. Аммо адабий танқидчилик уларни кўриб, кўрмаганликка оляпти.
Холбуки, адабий танқидсиз бугунги адабиётнинг ривожланиши қийин. Абдулла Қаҳҳор бир пайтлар, адибга мақтовдан кўра (нотўғри бўлса ҳам) танқид кўпроқ фойда беради, деган мазмунда гапирган… Аммо танқидий фикрларни қабул қилиш учун кишида бағри кенглик, ирода ва ўзига ишонч бўлиши керак.
Аслида ижодкорларнинг асарлари яхши ёки уртамиёналигини табиатан танқидий тафаккур эгаси сифатида тугилган, бадиий диди юксак адабий танқидчилар аниқлаб бераолади. Агар адабий танкид булмаса буш асар билан хашаки асарнинг фаркига бормайдиганлар купаяди. Аммо адабий танкид уз-узидан пайдо булмайди, танқидчилар осмондан оёғини узатиб тушмайди. Улар бизнинг орамиздан етишиб чикмоги даркор. Мухолифатчилар орасида асар танийдиган, уларни тахлил этиб бераоладиган каламкашлар топилади. Аммо мухолифат нашрларида адабий танкид пайдо булса, «ур-йикитсчилик», бир-бировни асоссиз танкид килиш хам купайиб кетармикин, деган хавотир хам бор. Чунки, айрим каламкашларда, андиша, узбекона лутфдан кура, булар-булмас жангарилик купрок. Улар бир-бирини «корамол», «МХХ малайи» деб айьлашдан нарига утишмайди. Шу учун адабий асарни бахолаш меёрларини аниклаб олиш зарур. Хўш, етишиб чиккан ва чикадиган танкидчиларимиз бадиий асарларга нималарга асосланиб ёки бўш, деб баҳоланади?
Биринчидан, асарда оҳорли, янги маъно, ғоя ўзига хос шаклда ифодалиниши, иккинчидан, фикр ва туйғу мутаносиблиги мавжуд бўлиши, қаҳрамонларнинг хатти ҳаракатлари, ҳаётий, самимий ва табиий жаранглаши, ўзида замондошларнинг тафаккур тарзини, даврнинг тамойилларини акс эттириши керак. Худди шу хусусиятлар бўлмаган асарларни бўш деб баҳолаш мумкин. Айтайлик, Абдулла Қодирийнинг тарихий романларида ХIХасрда яшаб ўтган ўзбекларнинг турмуш тарзи, урф одати, муҳаббати ва нафрати жонли эпизодларда акс эттирилган. Абдулла Қодирий туркий ўзбеклар, айрим шовинистлар ўйлаганидек, тарбиясиз, саводсиз, маданиятсиз эмаслигини, улар орасида замонни ва сиёсатни чуқур тушунган Юсуфбек ҳожидадай отохонлар, Отабек, Анвардай хар жихатдан етук бек йигитлар, Кумушбиби ва Раънодай ўқимишли, одобли ва андишали қизлар борлигини кўрсатиб узбекларнинг мухолифларига “кимлигимиз”ни уқтирган. Айни замонда ўзбекнинг характеридаги кўнгилчанлик, баъзи аёллардаги (худди Ўзбекойимга ўхшаб) ўзида йўқ хухусиятларни бордай кўрсатишга интилишини, бир тилда сузлашувчи икки қавмнинг бир-бирига қўшин тортишдай зарарли иллатларини ҳам ҳаққоний ифодалаган. Аммо купгина укувчилар бу асарларни факат мухаббат хакидаги китоблар, деб уйлашади. Яхшиямки адабий танкидчилик, жумладан, марҳум устозимиз Матёқуб Қўшжонов Абдулла Қодирий ижодининг асосида ўзбекнинг ўзлигини кўрсатиш ётганлигини кўрсатиб берди. Озод Шарафиддинов, Норбой Худойберганов. Иброхим Хаккул сингари танкидчилар ХX аср охирги чораги ва XXI аср бошларида О. Ёқубов яратган романлар, (ижодининг маълум бир даврида маддоҳликка берилган Абдулла Орипов), Рауф Парфи, Гулчеҳра Нуриллаева, кейинги авлод шоирларидан – Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Солиҳ, Тоҳир Қаҳҳор, Баҳром Рўзимуҳаммад каби шоирларнинг энг яхши асарларидаги ютук ва камчиликларни очиб бераолди.
Адабий танқидчиликнинг яна бир муҳим жиҳати адабиётни ҳаёт ва одамлар тақдирига боғлаб таҳлил этиб бераолишидир. Бадиий асарлар айримлар ўйлаганидек, ўқиб мазза қилиш, роҳатланиш ёки дам олиш учун ёзилмайди ва шу мақсадларда ўқилмайди. Ҳар бир ҳақиқий асар юқорида ҳам қисман айтганимиздай – ўз даврининг ижтимоий, ахлоқий суратидир. Адабий танқидчи худди шу сувратни таҳлил этиш баҳонасида тузимнинг, жамият ҳаётининг, одамлар турмушининг инсонийликка қай даражада мос ёки мос эмаслигини, текшириб боради… Текширибгина қолмай, бадиий асарларни таҳлил этиш баҳонасида, гоҳ бевосита, гоҳ бавосита, кишиларга ҳаётнинг моҳиятини, унинг қинғир қийшиқ ва қоронғу, кенг ва тор “кўча”ларини, инсонларнинг турфа хилларини аниқлайди ва биз ўқувчилар бундан ўзига яраша сабоқ оламиз. Шу тариқа янада яхшироқ ҳаётга эришишга йўлларини ўрганамиз. Буюк демократ танқидчи Чернишевский “Адабиёт ҳаёт дарслиги” деганида адабий танқидчиликни ҳам кўзда тутган. Юкорида саналган ёзувчи ва шоирларнинг асарлари шу хил ижтимоий тахлил элагидан утказилса, укувчиларимизнинг ижтимоий-сиёсий онги хам усган буларди.
Адабий танқидчиликнинг яна бир вазифаси адибларнинг ижодий суврат (портрет)ларини яратишдир. Бу жиҳатдан Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек сингари адибларнинг асарларини таҳлил қилиб берган Матёқуб Қўшжонов ижоди, шунингдек, Одил Ёқубов, Назир Сафаров ижодидаги ютуқлар ва қусурларни аниқ кўрсатган Норбой Худойберганов китоблари ибратлидир. Адабий танқидчи ёзувчи ва шоирлар адабий сувратларини яратар экан, уларнинг асарларидаги, ўзларининг характерларидаги ёруғ ва қоронғи нуқталарни холисанулло ёритишлари лозим. Агар адиблар характеридаги яхши томонларни, асарларидаги ютуқларнигина кўрсатиш йўлидан борилса, ҳақиқат тўла намаён бўлмайди, адабий суврат биртомонлама ва жонсиз чиқади. Чет эллардаги ва юртимиз ичкарисидаги танкидчилар Рауф Парфи, Гулчехра Нуриллаева, Жахонгир Мухаммад, Мухаммад Солих, Усмон Азим, Шавкат Рахмон сингари шоирларнинг, Олим Отахон, Зохир Аълам, Тохир Малик, Тогай Мурод, Шароф Бошбеков каби ёзувчи ва драматурглар адабий портретларини яратиб беришлари лозим. Зеро бусиз, адабий танкидчилик кемтик бир ахволда колган буларди.
Юқорида номлари саналган ўзбек адиблари яратган асарлар ичида йиллар, асрлар оша яшаб қоладиганлари топилади, аксинча, бир қатор ижодкорларнинг яшаб қолиши гумон булган китоблари хам куп.
Адабиётшунос ва танқидчилар асарларнинг узоқ яшаб қолишининг бадииятга асосланган сирларини, хусусиятларини очиб, умри капалак умридай қисқа китобларнинг ожиз жиҳатларини кўрсатиб беришлари шар ва зарур. Гарчи Узбекистон ичкарисида замонавий асарларни Қозоқбой Йўлдошев, Абдулла Улугов, мумтоз адабиётни Иброҳим Ҳаққул каби адабиётшунослар таҳлил этиб бу соҳада яхши фаолият юритишаётган бўлсада, адабий танқидчилик биз кутган даражада фаол эмас.




