(Ўлимлардан баъзиларининг тафсилотлари)
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги Хосиён қишлоғида бир йил нари берисида 20га яқин киши ўз жонига қасд қилган. Ўз жонига қасд қилганларни бир неча гуруҳга бўлиш мумкин. Бир қатор фуқаролар ишсизлик, мўмай пул топишга интилиш туфайли қийин вазиятга тушиб қолмоқдалар ва кўпроқ ўзларининг иродасизлиги туфайли жонларига қасд қилмоқдалар. Хосиёнликлар тиришқоқ ва меҳнаткаш халқ Улардан кўпчилиги Россия ва Қозоғистонда ишлаб пул топиб, оиласини боқишади. Уларнинг орасида юртдошларини турли юртларга олиб бориб, воситачилик билан кун кўрувчилари ҳам йўқ эмас. Худди шу хил “касб” эагаларидан баъзилари иш берувчидан юртдошларига пулларини олиб бериш давомида ёки нафслари устунлик қилиб ўзларини оғир вазиятга тушириб қўйишгани маълум бўлмоқда. Иш ҳақини олаолмаганлар бу бригадирни “одам савдоси” билан шуғулланган, деб органга ёзиб беришгани оқибатида кўпинча нохуш ҳоллар рўй берган кўринади.
Масалан, (1970-йил таваллуд топган) Сатторов Даврон Россияда одам ишлатиб юрган. Сўнги ишлаган жойларида ердошларига “ишлаб топган пулларингизни уйларингизга олиб бориб бераман” деб ваъда берган. Аммо, кейинчалик маълум бўлишича, маблағни мехнат мухожирларининг оилаларига бермасдан ўзи учун “матист” ва “дамас” русумли автомабиллар сотиб олган. Бу пайт юртдан узоқда бўлган мехнат мухожирлари Даврон алоқадор бўлган ишларни ниҳоясига етказиб, янги иш топишган. Уйларига қўнғироқ қилишганда, оиласидагилар ҳеч қандай пул олишмаганини айтишган. Куп утмай, Россияда ишлаб юрган мехнат мухожирлари Давронга кунгирок килиб, уни жазолашларини, жуда бўлмаса судга беришларини иддао этишган. Уларнинг пўписаларидан қўркиб кетган Даврон ёмон бир ҳолатга тушиб, узини осган.
Худди шу қишлоқда яшаган (1980-йил таваллуд топган) Собиров Ахрорнинг ўлими ҳам мардикорлик машаққатлари билан боғлиқ. Россияга пул топиш илинжида бориб, меҳнатнинг оғирлигига (ва назаримизда, атрофдагиларнинг зуғумларига ҳам) чидай олмай, узининг кон томирини кесиб, оламдан куз юмган. Юқоридаги марҳумларнинг қишлоқдоши (1980-йил таваллуд топган.) Машарипов Умид исмли йигит Козогистонда ишлаб келган. Бир одамга карз берган. У одам карзини вактида тўламаган. Умиднинг уйидагилар бу ҳолдан норози бўлиб, жанжал чиқаришган… Бу жанжалдан кейин у устига бензин сепиб, ўзини ёккан. Аммо бахтли тасодиф ва шифокорлар ёрдами туфайли омон колган.
Яна бир мисол: Эгамов Шоназар исмли фуқаронинг ўғли Қозоғистонда одам ишлатиб юрган. У билан ҳамкорлик қилган қурувчилар пулларини олаолмагани туфайли Шоназарнинг ўғлини судга бериб қаматишган. Ўғлининг қамалишини катта фожиа сифатида қаршилаган Шоназарнинг қон босими ошиб оламдан кўз юмган. Шу қишлоқлик меҳнат муҳожири 15 ёшли Кучкоров Рустам исмли бола Тошкентда ишлаб юриб, номаълум сабабларга кўра, узини осиб ўлдирган.
Бир гуруҳ фуқароларнинг ўлимига спиртли ичимлик истеъмол қилиш ёки етишмовчиликлар туфайли келиб чиққан оилавий можоролар сабаб бўлаётган экан. Масалан, (1961 йил тугилган) Рўзметов Рустам исмли фуқаро қишлоқдошининг туйида кўп ароқ ичиб қўйган. Уйига келиб оила аъзолари, хусусан, аёли билан жанжаллашган. Каттик-курук гаплардан кейин асабийлашиб уйдан чикиб кетган. Оила аъзолари каерга кетаётганини сурашганда, «шоли пайкалга», деб, жавоб берган. Аммо маълум муддат ўтиб, молхоналаридан осилиб турган жасадини топишган.
1971-йил таваллуд топган Худайберганова Нодира оиласида фарзандсизлик туфайли кўп бора жанжаллар бўлиб турган. Кунлардан бирида, эри: «Сен хеч качон туғмайсан, ундан кура уйингга кет», деб қувиб солган. У бошкага турмушга чикканда хам фарзанд кураолмаслиги мумкинлигини уйлаб, хонасини махкам кулфлаб, гиламларга керосин сепиб, узини ёккан. Можаро улим билан тугаган.
Баъзи ёшлар муҳаббат савдолари сабаб ўз жонига қасд қилишгани маълум бўлмоқда. Жумладан, Хўжаев Одил исмли 1984-йил тугилган йигит севган қизи турмушга чикканини эшитиб ўзини осган. Хасанов Махмуд ҳам мухаббат можоролари туфайли уз жонига касд килган. Бу хил савдолар қизларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Масалан, Гузал исмли 18- ёшни каршилаган бокира киз, уз севгилиси бошка бир кизга уйланганини эшитиб уз жонига касд килган.
Балки ирсият туфайлидир, балки етишмовчилик, оилавий можоролар сабаблидир, қишлоқда руҳий касалга чалиниб, ўз жонига қасд қилганлар ҳам учрамоқда. Жумладан, 1962-йил дунёга келган Салоев Одина Аширович қишлоқдошларининг айтишларича, илгарилари бинойидай ҳаёт кечириб юрган. Кейинги пайтлардаги иқтисодий кийинчиликлар, оилавий келишмовчиликлар туфайли рухий касалга йўлиққан. Оқибатда узини осган. Назаров Машариф исмли бешик устаси ҳам рухий касалга чалиниб ўз жонига қасд қилган… Юқорида номлари келтирилган жонига қасд қилганлар бизнинг респондентимиз аниқлай олганлари халос. Ўша қишлоқ ҳаётини яхши биладиган респондент-журналистлар қолган шахсларнинг ўлими тафсилотларини аниқлашни давом эттиришмоқда.
Саид Азим.



