Қурол қачон ва нимага керак буни оддийгина мисолларда ва осон билиб олса бўлади.Тирик ҳайвон ва қушларни ўлдириш учун инсонлар турли қуролларни ўйлаб топишган ва уни доим қўллаб келадилар.
Кейинчалик инсонлар, ҳатто қавм ва давлатлар ўртасидаги турли сабаблар билан томонлар ўртасидаги бўлган урушларда инсонларни тезроқ ва кўп миқдорда нобуд қилувчи автомат ўқ отувчи қуроллар ва пулемётлар устига боринки, кучли бомбалар ҳам ихтироъ қилинди.
Қуроллар тўғрисидаги бугунги маъвзумиз оддий фуқаролар учун чиқарилган қуроллар ҳақида бўлгани учун кўп давлатларда махсус қонунлар асосида фуқароларга бериладиган қуроллар ҳақида бўлади.
Масалан пичоқ ҳам, болта ҳам, қаранг оддий арқон ҳам қурол бўлиши мумкинки, шу билан қотилнинг истаганида яна саноқсиз кўп йўллар билан, масалан яширин захарлаш ва очиқ одамни отиб ҳалок этиши мумкин.
Шундай инсоният қалбига изтироб берадиган даҳшатларни, мен паловга тўйиб олгач аччиқ чойни бемалол ичиб ўтириб ёзмадим, аксинча мажбурлигим учун ушбу ёзганларимдан тўғри хулоса чиқарсангиз балки сизлар ҳам фикрларимга қўшиласизлар деб ўйлайман.
Ўзбекистонда хар йили террорист ва экстремист деб жар солиниб, она сути оғзидан кетмаган 35 талаб ой сайин шахар ва туман, вилоятларда айби номоз ўқишгина бўлган йигитларни қамаб. уриб бўйнига оғир жиноятларни қўйиб, туҳматлар билан 10-15 йилга ҳукм ўқилиб, буларни республика телевиденияларидан дағ-даға қилишлардан халқимиз олазарак ва қўрқоқ бўлиб қолган.
Халқни қурол билан таъминлаш жуда кўп давлатларда амалга оширилган ва бу анча вақтлардан бери давом этиб келаётган нормал нарсага айланган, деган жумласи учунгина масалан яқинда ҳурматли Толиб Ёқубовга ақил ўргатиб, воқъелик ва ёзилган фикрларни тушунишга кучи етмаган чаласаводлар Толиб акага қарши изоҳлар ёзиб, ўзларининг жамиятимизнинг орқанги оёқ эканини исботлаб бердилар.
Халқимизга қуролланиш дейиш билан уларни мандраж ҳолатига келтириб қўйиш мумкин, албатта биздагина бу ваҳимага айлантирилган қуролнинг аслида ҳар биримизга ва ҳар доим жуда керак эканинига Каримов амалда экан, ёки унинг ўрнини келажакда Гурбангулига ўхшаган киши олар экан, ўзбек халқи Марказий Осиёда энг оз қолган ва энг қўрқоқ халққа айланиб қолаверади.
Менинг бу сўзларимга ҳамма нарсани тушуниб туриб, атайин кулгувчи ва диктаторнинг ювиндихўрлари бўлган оддий кишиларимиз эмас, афсуски ўқимишли бўлган зиёлилар орасида ҳам керагидан ортиқ топилади, мен бунга олдиндан ишонаман, энди менга тошбўрон бошланишини ҳам сезиб турибман.
Гап тошбўрондан қўрқишда эмас, тошлар ёмғирида мен биргина қолсам ҳам, менинг халқим бошига бир ҳатто дайди тош тегмасин, у қуролсиз қолиб, қуролланган икки уч гуруҳдан ва ўзидан анча кичик укаси қирғиздан хўрланиб уйлари куйиб, хотин ва қизлари зўрланиб калтак емасин, деган бўлардим.
Атрофига қарашга ўзбекман деганнинг орзу умиди қолмади, у ўзи ишонган тоғидан ажраганига икки марта ўн йил тўлди ва айнан ишонч тоғи бўладиган бу тоғ ўзбеклар бошига қулаб унинг барчак порлоқ келажагини дўзаҳга айлантириб куни кеча мағрур халқнинг йўлини тўсди.
Айнан шу ифлос тоғ сабабли ўзбек миллат манфаатларини қўриқлашда ва бу миллатнинг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш ўрнига сеҳрланган касофат тоғнинг айтганини қилиб халқнинг энг арзирлик қаҳрамонларини тутиб қамадилар ва қайсарроқ қаҳрамонлоарини қийноқлар қўллаб ўлдириб тамом қилдилар.
Энди бу миллатнинг харбир хонадонида ўзини истаган вақтида сақлайдиган ва менинг тушунчам бўйича қурол бу ифтихор, у инсоннинг охирги ишончи ва уни кўрар кўзга ёлғон қонунлар билан алдашларига қарши ёки унинг кўзича қизини ёки рафиқасини зўрлаш каби даҳшатли ҳолдан сақлайдиган қуроли бўлиши керак.
Менга қарши фикловчилар қурол бўлишининг салбий таъсирини бўрттириб кўрсатмоқчилар, гўё қурол бўлса истаган вақтида истаган кишисини отиб кетаверадиган психлар борлигини шаъма қиладилар.
Аввал бу психлар юзмингдан бир миқдорда бўлча респуликада истамасак ҳам авто ҳалокатлардан 50 киши атрофида ҳалок бўладику, ким кимни ўлдираверса ошхонанинг ўзида бунга камида ўнта қурол топиладику, кўчадаги уйилган тошларчи булар қурол эмасми?
Киши юрак ҳисси билан бировдан ўлдириб ўч олишни ҳоҳласа унинг йўлини топади, агар қонун билан сизнинг ҳаётингизни сақлайдиган орган одамлар я қинда Сурхондарёда 12 милиционер опа сингилларни зўрлаганда уларнинг укасига шикоят қилишга биринчи бўлиб началник милиса сен иккинчи марта “Озодлик”дан чиқсанг мен сени ўз қўлим билан отиб ташлайман деб турса ука кечирим сўраб яшайверсинми, у хақиқий эркак экан, шикоятларидан майли ўлса ҳам қайтмайдиган йигит экан бу ишларини давом эттирди.
Лекин бу охирги салбий даражада бузилган Каримовнинг режимида милиционерларнинг биронтаси ўз айбига иқро бўлмай жазосиз қолиши шундай қолаверди!
Халқимиз ўз орасидаги инсоф ва диёнатидан тойиб, бўриларча йиртқичлик ва раҳмсизликка юз тутиб маҳалладан бошланиб президентгача етадиган занжирни ташкил этувчи шафқатсиз амалдорларидан ёрдам сўраб, ўзларини хор-зор қилмасинлар дейман.
Жамиятимиз, тузумимиз халқимизнинг истакларидан тамоман узоқлашди, маразлар кўпайди! Буларга чек қачон қўйилади, биргина президентнинг истаги билан ўзбек қачонгача ўзидан юқори амалдорга қўли кўксида таъзим қилади, хуқуқингни талаб қилчи, ўзингни қариндош уруғинг билан умирбод зиндонда кўрасан.
Нега шундай? Бу халқ тўла қуролсизлантирилгани, аслида қурол Ўзбекистонда кўп, лекин у қуролларнинг қонуний эгаси Каримов бошқараётган давлатнинг миллий хавфсизлик ва ички ишлар вазирлик ходимларида ва яхши яшаётган ҳамма бойларнинг телехронителларида улар истаганча бор, қора бозордан истаганча граната ва қурол ва ўқлар топилади.
Ҳатто армиядаги рота, батальонларга ҳам, қурол унинг командирларига ҳам истисно тариқасидаги масалан кам ҳолларда берилгани билан ҳам унинг ўқи берилмайди, бу деган сўз Каримов ўз армиясидан ҳам жуда қўрқади.
Каримов ўз халқидан айниқса қўрқади, буни байрамлардаги халқ йиғинлари пайтида керакли кўчалардаги минглаб эшик ва давозалар мажбурий ёпилиб, уларга соқчиларнинг кучайтирилиб Каримов кетгунча назорат қилинишидан ҳам билса бўлади.
Бундай вақтларда Каримовни қўриқлайдиган махсус ҳатто президентга таниш взводларгина халқни назорат қиладилар ва уларга ҳам қурол ва ўқ бирнеча соатларга берилади, умуман кўпчиликка қурол топшириш, масалан солдатларга танк беришни йўқ қилиш учун Ўзбекистонда халқ байрамларида ҳарбий парадлар ўтказиш маън этилган.
Диктатор ўз хавфсизлигини ўйлар экан миллат ва халқ билан унинг иши йўқ, у “эзувчи орган”ларга халқни доим қалтироқ босадиган даражада қўрқув остида ушлаб туриш учун уларга керакли хуқуқлар, керак бўлса қурол, текин кийим ва катта маошлар бериб қўйган.
Айнан диктатуранинг халққа қарши душман тузум эканига тўла ишонишимизга ўзбек халқининг ярмиси очлик ва турмушнинг оғирлигидан қирилиши, қолгани чаласавод манқуртларга айланишига яна бирнеча йиллар қолгандай кўринсада барибир мен вақти келиб яхшиланиб кетса керак деб ниятлар қилгандим.
Сайловларни кутдим бўлмади, умир чексиз эмас экан, мана инсон хуқуқлари ва демократия деб бўлмаган нарсаларга чалғиб, ўзимни босдим, анча қариб қолсам ҳам Каримовнинг ўша бир ғилдираги тушиб қолган шалдироқ аравасида ҳамон кетаётирман, ўзгаришлар аксинча ёмон томон бўлмоқда.
Ўлимим яқинми ғайратим сусайган, ичимда қайнаган фикрлар қозонига бошимдан келадиган фикрлар ҳам тугаб қолгандай, ортиқча пишишга ҳожат йўқ фикрларим билан сизларни дастурхонимга таклиф этмоқчиман ва сизлар билан бир юракдан гаплашиб олмоқчиман.
Тақдир тақозоси билан Америкага келганимга бугун роса икки йил тўлди, мен келган куни Америкада бошланган президент Обаманинг сайлови эди, ўзи тўрт йиллик муддатнинг ярмиси ўтиб, бугун унинг ишлари сарҳисоб қилинмоқда, камчилик ва хатолар етарли бўлса уни бугун вазифасидан олиб ташлашлари ҳам мумкин экан.
Аммо Каримов қизи талоқнинг 20 йил айтгани айтган ва хеч ким унинг қилаётган хатолари эмас, тугалмас оғир жиноятларини ҳам текшириш эмас, уларни ҳатто гапирмаётир ҳам, нега?
У ўзбекнининг ўнлаб тонна тиллоси унинг фаровонлиги учун эмас аксинча унинг ўзига қарши ишлаб келмоқда, бу тиллолар халқнинг қўлига солинган занжир бўлиб буни ҳам охирги ҳимоячилар десак, энг юқори халқаро суд ва нуфузли ташкилотларнинг ҳам оғзини ёпиб ташлаган!
Мен Американи икки йил ичида кўп марта узуни ва кўндалангига кесиб саёҳатлар қилиб кўриб, унинг баъзи штатлари Ўзбекистондан ҳам катта эканига ва шу кунларгача ўзимнинг кўп нарсаларга ақлим етмас гўл эканимга иқрор бўлдим.
Тошкентдалигимда ФРЕДОМХАУЗда катта йиғилишга келиб танаффусда ҳавлида ўтирганларнинг ичида хозиргина сўзга чиқиб Америкага бориб у ерда ишлаб келаган бир ўқимишли одамни саволга кўмиб ташладик, у охирида бизларга қараб: “Қани эди Америка бизни ўзига қўшиб олса, олмайдида” деганидан унинг олдида ўтирган кўп хуқуқ ҳимоячиларининг башаралари буришиб, у кишининг олдидан туриб кетишган эдилар.
Даврадагилардан биттаси у кишига яқинлашиб яна савол берди: Хўв ака қанақа одамсиз ўзи? Ахир бизлар нима қилиб юрибмиз бу фредомхауз, пикетларда юрибмиз, айтинг ундай бўлса бу Мустақиллигимиз нима бўлди, Ватан ва унинг келажаги нима бўлди? деб тутақиб кетса, хавлидагилар ҳоҳолаб юборишган эдилар.
Шунда ўқимишли акамиз бошини чайқаб: “Яна қўрқманглар сизлардака фикрлайдиганларнинг Ўзбекистонда кўплиги учун ҳам Америка бизларни бошига ҳам урмайди” деб урнидан сапчип туриб чиқиб кетиб қолган эди ўшанда.
Тўғрисини айтай, мен Америка деганда ҳамма ёқни бутилка босган, аҳлатлар уйилган наркоманлар изғишган, полицияси бизнинг ментлардан баттар қўпол порахўр, хаммада пул кўплигидан ичиб маст алас, полиция жиноятчиларни гала гала ушлаб қамаган деб ўйлардим, фоҳишалар СПИДлар тўла деб ўйлар эдим.
Ғирт галвас эканман, атроф ўрмонлар тўла экологик энг тоза нарсалар ва жойларни кўриб кўзим заррача аҳлат учратмайсиз, чекканлар чеккан сигаретларини чўнтакларига солишга тайёрлару кўчага ташламайдилар яхшиси 30 метрдаги аҳлат соладиган чиройли қутиларга солиб кетадилар, бирор қоғоз парчаси ётганини кўрмайсиз.
Мен бу ерга келганимга 2 йилдан ошмоқда ҳали бирор марта мастроқ одамни кўчада кўрмадим ёки унинг бекатда сигарет тутатганини, боринг мен ҳам шу захардан қутилиб чекишни ташлаб юбордим.
Мен гаров ўйнайман сиз бир квартирада юз йил яшанг уйингизга бирор марта текшириш мақсадида полиция бош суқмайди ва бирор марта ГАИ ходими олдингиздан тўсиб сизнинг правангизни агар юз йил қоидани бузмай ҳайдаб юрсангиз тўхтатмайдилар.
Аниқлаб қолишса 10 йил қоида бузмаганлигингизни, бир кун тўхтатиб сизни табриклаб, қўлингизга правани ўзлари ёзиб топширишади, худди шундай паспортсиз деган қоидага хилоф бўлса ҳам сиз хукуматдан ёки бирор корхона ёки фуқародан танбеҳ олмасангиз ҳам сизни табриклаб номингизга паспорт ёзиб беришар эканлар, қойил эмасми булар?
Мана одамларни ҳайрон қолдирадиган минглаб инсониятни қадрлайдиган юзлаб йиллардан бери унинг фақат 27 моддасига ўзгартиш киритилгани Америка конституцияси қонунларининг адолатли экани, демократиянинг шу даражага эришилгани натижасида кишиларнинг ўзлари тартиб ва интизомни бузмасликка одатланганлиги бизлардай келгиндиларни албатта ҳайратга солади.
Бу ердаги оддий хақиқатга айланган қонунлар устиворлигидан ҳатто президент Обама ҳам ўзининг қари аммасини муддати ўтган саёҳатдан, Америкада яшашга олиб қоломади, у кетди ўз юртига.
Мана сизга демократик қарашларнинг ҳосила ва унинг берган натижасидан бошқа давлатларга нисбатан мислсиз ва хартомонлама ривожланишларнинг чўққисига эришувлар демоқчиман.
Эсим қурсин Америка деб, қурол деб бошлаган мавзуъимга қайтсам аввал келинг қанча қўпол ва эриш туюлсада, шу ерда Ўзбекистонни Америкага бироз таққослаб кўришга харакат қилайлик.
Жуда чаққон ва устакор маҳмадоналар айниқса хозир ўзини асоссиз ҳолда муҳолифатчи деб орамизда анчагина бўлиб кетишганларки, улар Каримов диктаторнинг учинчи оёғига калиш бўлишликни касб қилиб олганлар, қисқаси улар халқимизнинг неча довюракларини сотиб ва уларнинг бошини еб, бой бўлиш ва амал олишга эришганлар.
Булар етмагандай улар бизларнинг орамизга кириб олиб бизлар демократларнинг додаси деб юрганлар ҳам кўп, уларнинг ҳам рўйхатлари аниқланиб, темир сандиқларда шу органларимизнинг ўзида сақланиб вақти келганда очиқланиши ҳам аниқ.
Ким бўлмасин ва у қанча чидамасин унинг инсоний вужудидан ўтган аянч, ғам-ғусса, ғазаб ва яна алланималарнинг алами унинг қўлига бир кун қалам тутқазиб уни қоралашга мажбурлайди, бу табиий ва оддий нарса.
Бундай муаллифлар ўзларича гоҳо арзимаган нарсалардан тутоқиб, ёки менга ўхшаб ошпичоқ билан ҳам одамни бемалол ўлдирса бўлади, деб валдирашса, уларнинг ёзилган фикрларини тушуниб етмасдан изоҳ ёзишга тушиб кетишади.
Бу ерда ҳам муаллифнинг орамиздаги ўта жиддий муаммо ёки масалани кўтариб чиқаётгани учун ҳам, ўзгаларни чалғитиш мақсадида мақола ёки фикрлар муаллифини “тошбўрон” қилиб кетабошлайдилар.
Орияти кучлироқ кишилар: биринг ўлиб, биринг қолмайсанми иккинчи бирор нарса ёзмаганим бўлсин, Каримов тўғри қилаётган экан, жазонгларни ўша берсин сизларнинг, мен нимани куйиниб ёздиму, сенлар нима деб тушунасанлар, деб бир умирга ёзмай ҳам кетадилар.
Шундай қилиб эссизгина халқ ўзининг бугун навбатдаги бир арзигувлик ҳимоясидан айрилади, буни ким қилди, нечун қилди бу сизларга тушунарсиздай, менга эса ойдай равшан, ўз жиғилдони деб виждонини сотган ўзи битта лекин 4 киши номидан бўлиб шарҳ ёзадиган номсиз ва нишонсиз бир ҳаромининг ишидир бу!
Орамизда погон тақиб кишиларнинг таналари ва кўзларини кўкартириб камбағал бева ва бечораларнинг охирги сўмларигача тортиб олиб олаётган жаллодлар билан бундай халқнинг севикли одамларига сассиқ шарҳ ёзган ифлосларнинг фарқи нимада дейсиз?
Бундай ифлос таом билан суяги қолган эркатойларининг эртага ким бўб етишлари мумкин, улар “от босмаган ерни, той босади” деганларидек бундай оталар тарбиясини олган кучукчалар эртага, отасидан ўн марта баттарроқ халқни қопадиган, кўппакларга айланмайдими?
Ўзларини муҳолифатчи кўрсатиб талмоқсираб йилига бир Каримов номини шундайгина сийпалаб ўтиб кетадиган кўп сафдошларимиз борки, уларнинг Ўзбекистонда юзлаб гектар ерлари бор, солиқ ва светга, газ ва сувга бир тийин тўламайдиган корхоналари бор, бўлиб улар тинч ва осойишта кун кечиришмоқдалар.
Шунинг учун улар қайнагандан қайнаб, кимгадир заҳрин сочиб бўлгач, гоҳида эл назардан қолмай деб бемаъни шеър ва ғазаллар ҳам битадилар ва Тошкентдан буйруқ олиши билан кўрсатилган мақола муаллифларини қоралашга ёрдам берадиган юборилган маълумотлар ёрдамига суяниб умрида кўрмаган одамига қарши буйруқни бажариб ўша мағзава ва шалтоқ отишни бошлайдилар.
Яна гапни қуролларга буриб, Америка ва Ўзбекистон ҳақида кўпроқ гапирсак мақсадга шунча яқинроқ бўламиз демоқчиман, аммо шу ерда яқин тарихимизга ҳам назар ташласак ёмон бўлмасди.
Америкада 60 фойиз атрофидаги оилаларда шахсий қуроллар бўлиб, яна хонадонлардаги ов милтиқлари ҳам бор экани булар ҳисобга кирмайди.
Европанинг кўп ва катта мамлакатларида ҳам мана энди тушунган бўлсангиз адолат ва демократиянинг кафолати ва эркин ва тенгликни таъминловчи, адолатни ҳимоя этгувчи — бу қурол, деган сўзимда қолишимга сизлардан ижозат сўрайман.



