Андижон фожеаларидан сўнг кшп вақт ўтмай, яъни 2005 йилнинг 27 август куни «Озодлик» радиосининг ўша пайтдаги мухбири Носир Зокир мансабдор шахсни ҳақорат қилганликда айбланиб олти ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Қамоқдалик чоғида, ўша йилнинг 6 октябрида унинг устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158 моддаси, 3 бандига асосан «Президентни ҳақорат қилганлик» айби билан жиноий иш очилади..
Куни кеча Наманган шаҳар жиноий ишлар буйича судида ҳакам М. Иброҳимов раислигида Носир Зокирга очилган жиноий ишни ҳаракатдан тўхтатиш мақсадида маҳкама жараёни бўлиб ўтди. Унда прокурор ва айланувчи Носир Зокир фикрлари тингланди.
Маҳкама пайтида ҳакам ҳукмни ўқиб эшиттирди. Унда шундай дейилган эди: «Ушбу ишни тўхтатишни прокурор талаб қилган. Зокиров Носир Идрисуллаевични ўзига нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг 158 моддасини 3 қисми билан олиб борилаётган жиноят ишини тугатишга рози эканлигини , шунингдек у содир этганликда айбланаётган жиноят Ўзбекистон жиноят кодексининг 15 – моддасига асосан унча оғир бўлмаган жиноят эканлигини инобатга олиб , Олий Мажлис сенатиниг шу йил 28 август куни эълон қилинган амнистия тўғрисидаги қарорининг 7 моддасига асосан суд ушбу ишни тугатиш лозим топди. Зокиров Носир жиноий жавобгарликдан озод қилинсин».
Судда Носир Зокир сўз олиб, прокурор ва суд ҳайъатига миннаддорчилик билдирди. У ўзи мухбир бўлиб ишлаган даврида халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан ўз журналистик бурчини адо этганини, тартибот органи ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқ эканлигини , Ўзбекистонда демократик жамият шаклланиши учун бундан кейин ҳам ҳалол иш олиб боришини айтди. Шунингдек, Носир Зокир Ўзбекистонни АҚШ билан ҳамкорлиги мустаҳкамланаётганидан мамнун эканлигини баён қилди.
«Бирдамлик” ҳаракати Наманган вилоят бўлими.
2010 йил, 11 ноябрь



