Ёшлигимда бир татар қўшнимиз бўларди, биз, болалар уришиб қолсак, айби бўлса, бўлмаса ўзининг боласини урарди. Катталарга: “ҳар ким ўз боласини тартибга чақирса қўшнилар орасида жанжал бўлмайди”, деб қўярди. Аслида, бирон ҳодиса бўлганда, Марказий Осиёда – қадим Туронда яшаётган барча миллатлар бошқа миллатларни эмас, аввало, ўз улуси вакилларини тартибга чиқириши керак. Агар ўтган асрнинг 89– 90 йилларида Фарғонада, Ўш – Ўзганда, 2010 йили Уш ва Жалолободда катлиом бошланганидаёк ўзбек, турк, қирғиз бир-бирини ёмонламай, ҳаммаси ўз фарзандларини тартибга чиқирганда, уша фожиалар булмаган буларди. Тушунаман, ўшанда хам, 2010 йил июнида хам бу халқларнинг онгсиз вакилларини миллатчи тудалар, ёт кучлар, криминал гурухлар бошкарди ва гиж – гижлади. Айникса, 2010 йилги катли ом мураккаб ва хозирча тушиниш кийин булган бир шароитда юз берди. Хукумат киргинни ё узи тухтатгиси келмади, ёки бунга кучи етмади.Нима булганда хам жиноятнинг асосий кисмини оддий одамлар, купрок ёшлар амалга оширдику?! Катта ёшдагилар, амалдорлар жим туришди ва хатто милиция (ёки милиция кийимини кийиб олган карокчи жиноятчилар) хамда армия зобитлари (?) ёш ялангларга куроллар беришди…Натижа оғир, асоратли бўлди…
Бу жанжалларнинг айримларида турклар, бошкаларида узбеклар купрок талофат курганлиги аник. Айникса, Уш ва Жалолобод катлиомида узбек биродарларимиз берган курбонлар куп булди. Ёниб битган уйлар улганнинг устига тепган булди…
Айни замонда, аввалги Уш-Узган фожиалари даврида хам, бугунги катлиом пайти хам узбек кушниларини миллатчи тудалардан яширган киргизлар бор. Демократ киргизлардан айримлари, «энди узбекларнинг юзига кандай караймиз» деб ёзиб чикишмокда. Афсус, нормал шароит булганда, миллий можороларнинг олдини олишда Козогистон тажрибасидан фойдаланиш мумкитн эди. Тугри, Козогистон тула демократлашган мамлакат эмас, Бу ерда хам узига хос муаммолар бор. Айникса, узбекиистонлик кочокларни экстрадиция килиш масласида козокистон расмийлари хатога йул куймокдалар. Аммо бу ерда гап айнан Козогистонда миллий муносабатларга ёндашув нисбатан тугри булаётгани хакида кетмокда. Кейинги 5-6 йил ичида Козогистонда хам озми-купми махаллий сабаблар билан миллатлараро можоролар, айрим муштлашувлар булди. Жумладан, Козогистон шимолида турк ва козок улусларига мансуб бир гурух ёш-яланглар муштлашишди, Жанубда миш-мишлар окибатида безоритабиат ёшлар курдларни уйларини, узбекларнинг молхоналарини ёкишга харакат килишди. Аммо Козогистон хукумати, хусусан, Н.А. Назарбоев бу вокеаларга уз вактида диккат килди. Дархол махсус одамлар юбориб, масалани урганиб, тегишли хулосалар чикаришди. Мен узим журналист сифатида Сайрамнинг Пахтазарбдор овулида юз берган вокеларнинг гувохи булганман. Пахтазарбдордаги воқеа бўлиб ўтгач, мен ҳам журналист сифатида ҳар икки халқ вакилларининг йиғилишига қатнашдим. Ҳар икки улус вакиллари бир – бирини ёмонотлиққа чиқаришга ҳаракат қилганда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари (шу жумладан, собик туман хокими уринбосари Раҳматжон Абдусатторов ҳам) ҳар икки томондаги бир икки ахмоқни деб бу ерга йиғилиб ўтиришимиз мусулмончиликка ҳам, қардошликка ҳам тўғри келмайди, деб насиҳат қилишди ва оломон тарқалди. Ўша куни ўзбек улуси вакилларини ёмон ишлардан тийиб қўйишда вилоят ва туман раҳбарларининг, хусусан, Раҳматжоннинг, қозоқ биродарларимиз вакилларини тийиб қўйишда куч ишлатиш тизими катталарининг, айтайлик, Уразалиевнинг ҳиссаси улкан бўлди. Натижада катта ахмоқгарчиликларнинг олди олинди…
Ўзбек ва қозоқ асрлардан бери бирга яшаб келади. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбек драма театрини очишга келганда: “Бировни ўзбек, бировни қозоқ, деб ажратишга бўлмайди. Биз бир ота – онанинг фарзандларимиз, динимиз бир, тилимиз бир, маданиятимиз яқин”, деган мазмунда сўзлаган ва унинг овози Би.Би.Си орқали бутун дунёга эшиттирилган эди. Шу маънода биз зиёли ва журналистлар халқимиз вакилларига қозоқ ва ўзбек битта ота онанинг фарзандлари каби яқинлигини, улар азал – абаддан бирга яшаб келаётганини, бирга яшаш улар учун қисмат эканлигини, ҳеч бири уй жойини ташлаб бошқа ёққа кетаолмаслигини уқтиришимиз керак.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, ҳозир Қозоғистон Республикасида ошкоралик, демократия озми кўпми ривожланиб бормоқда. Шундай бир пайтда, матбуот воқеалар ортидан юрмаслиги, ўз вазифасини сидкидилдан бажариши лозим. Худди собиқ СССРдагига ёки бошқа ошкоралик бўлмаган давлатлардагига ўхшаб, индамай утирш хам инсофдан эмас. Қозоғистон марказий Осиёда ошкоралик жиҳатидан ялавбардор, дейиш мумкин. Қозоғистон республикаси 2010 йили ОБЭСЕга раислик килди ва асосан уз вазифасини сидкидилдан бажарди. Шу йил май ойида Асатанада Туркий халклар академияси очилди. Бир неча бор туркий халклар Саммити утказилди. Барчасида Козогистон хукумати бош-кош булиб турибди. Қозоғистон ошкоралик ва демократиялаш йўлидан кетаётганига, бошқа нодемократик мамлакатлардаги каби қувғин ва тазйиқлар бўлмаслигига ишончим комил…
Айни замонда, журналистлар ҳам, айниқса, миллатлараро муаммолар ҳақида гап кетганда, етти ўлчаб бир кесгани маъқул, деб ўйлайман. Мен турли сайтларнинг узаро хзакорлигига. хатто газеталарда сайтлардан олиб материаллар берилишига хайриҳоҳман. Фақат миллатлараро масалада чет эл радиостанцияларининг услуби газета услубига мувофик келмай қолиши мумкинлигини ҳисобга олиш, зарур ўринларда изоҳлар бериш керакка ўхшайди.




