ИККИ СОВҒА

О. Генри
Жим ва Делла жуда камбағал. Улар Ню-Йоргда баланд биноли уйнинг юқори қаватидаги кичкина хонада яшайдилар. Жим 22 ёшда, Дела эса 21 ёшда эди. Эру хотин кечаю кундуз қаттиқ ишлашади, аммо ҳеч қачон уйда пул бўлмайди. Уларнинг топгани озиқ-овқатга, нонвойга, қассобга кетади. Яна ҳафтасига 8 доллар ижара ҳақи ҳам тўлашади.
Уларда иккита қадрли нарса борки, у билан доимо ғурурланишади. Бу қадри юқори нарсалар Жимнинг олтин соати бўлиб, бу соат унга отасидан мерос ва Делланинг мафтункор олтиндек сариқ сочлари эди.
Янги йил арафаси эди. Делла Жимга нимадир совға беришнихоҳлаб қолди. У йиққан пулини санаб кўрса, 1 доллару 87 сент чиқди. Унда бори шу эди, холос. Фақатгина 1 доллару 87 сентга Жим учун совға олиш керак. Шунда кўзи ёшланиб, ўксик ҳолатда, диванга ўтирди. Тўсатдан хаёлига бир нарса келиб, сакраб ўрнидан турди ва кўзгуга қаради. Кўзлари чақнаб кетди ва тезда сочларини ёйди. Сочлари тиззаларига тушиб, Делланинг устида либосдек ял-ял товланар эди. Делла сочларини қайта йиғди ва яна кайфияти бузилди. Жигарранг жакети ва эски шиляпасини бошига илди-да, эшикдан зинадан тушиб, кўчага отилди.
Делла “М-Софранил барча турдаги яхши сочлар” деган ёзув олдида тўхтади, кейин дўконга кирди. Бурчакда ўтирган хонимни кўрди. У хўппа семиздан келган семиз, қизил яноқли аёл эди.
– Сочимни сотиб оласизми?
– Кел, уни кўрайчи?
Делла шиляпасини ечди ва сочини ёйди.
– 20 доллар деди,- Делланинг олтин сочларини ушлаб кўриб.
Делла пулни олиб дўконга югурди. Дўконлардан қадрдони Жим учун совға қидира бошлади. Ниҳоят, топди: у олтин соат учун занжир эди. Уни 21 доллар тўлаб сотиб олди. Сўнг занжир ва 87 сентни олиб ўз уйи томон шошилди.
Жим уйга ҳали келмаган экан. Делла ҳаяжон ила эрини кутиб дазмол қила бошлади, сўнг газни ёқди ва ишга киришди. 40 дақиқадан сўнг у сочини майда туклар қоплаганини ҳис этди. Делла гуё мактаб ўқувчисига ўхшаб қолганди. У ўзига-ўзига деди:
– Умид қиламанки, Жим мени ўлдирмайди. Нима ҳам қилардим. 1 долллару 87 сент билан нима ҳам қила олардим.
Соат 7. Кофе тайёрлади. Делла Жимни кутарди. У зинадан оёқ товушларини эшитди. Югуриб эшикни очди ва Жим уйига кирди. У озғин ва жуда жиддий. Тўсатдан Жим тўхтади ва Делланинг бошига қаради-ю даҳшатга тушди.
– Жим, йиғлади.
– Менга бундай қарама, мен сочимни сотдим, негаки сенга совға олишни жуда хоҳладим. Мени сочларим яна ўсади. У жуда тез ўсади. Ана кўрасан… Янги йилинг билан Жим. Кел бирга хурсандчилик қилайлик. Сен билмайсан, мен сен учун қандай ажойиб совға олдим…
Жим хўрсинди. Пальтосининг чўнтагидан қоғозга ўралган совғани олди ва столга қўйди.
– Уни очсанг ҳаммасини тушунасан. Делла ўроғли қоғозни очди ва ҳайратда қолди. Қутида у орзу қилган “Broadway” дўкони деразасидан кўрган чиройли тароқлар бор эди. Тароқлар уники эди, аммо….
Тўсатдан Делланинг эсига совғаси тушди.
– Оҳ, Жим мен сенга ажойиб совға бераман. Делла Жимга ўз совғасини мажбурлаб очтирди. Нақадар гўзал занжир шундай эмасми? Соатингни менга бер, кўрайчи, бу унга қандай тураркин.
Жим индамади. У диванга ўзини ташлади ва қўллари билан бошини чангаллаб хастагина кулди.
– Делла, деди у, мен соатимни сотдим, сенга тароқ олгани. Сен эса…
Кофе тайёрми, олиб кел…?

Муштарий

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares