Чироқчилик Ўктам Абдуназаров 12- сентябрь кунида тағин Республика Бош прокуратурасига ариза бериб ўз бошига бошган иш юзасидан Олий Суд қарорига протест киритишни сўраганди, аммо протестдан дарак йўқ.
Илгариги хабарлримиздан ҳам маълумки, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан бўлган Ўктам Абдуазаров акаси Амир Абдуназаровнинг ўлимига сабабчи бўлган ДАН ходими Нодир Холбоевни жазога тортилишини талаб қилиб келмоқда. Унинг яқинлари бир неча бор суд қарорларига норозилик билдириб пикет ва очлик акциялари ўтказиш билан ифода этишмокчи бўлишганди. Бироқ улар тергов органлари томонидан тўхтатилиниб бунга йул қўйилмади.
Аслида ҳуқуқ тартибот органлари Чирокчиликларнинг бу акцияларни ўтказишлари вақтида уларнинг хафсизликлрини таьминлаб беришлари шарт эдию. Бироқ Ўзбекистонда бундай эмас!
Шундай қилиб, Ўктам Абдуназаров ва унинг яқинлари тағин адолатни қарор топтиришни исташмоқда.
“Менга яқин бўлган икки инсон оламдан ўтди, ўзим эса ногирон бўлиб қолдим. Ахир нега буни кўриб кўрмасликга олишади? Вафот этган кишилар у ёқда турсин, менинг аҳволим, саломатлигим маҳаллий ҳокимият органларини ташвишлантирмаса?
Ўктам Абдуназаров айни мавзудаги талаби билан 23- сентябрь куни Қашқадарё вилоят Жиноий Ишлар буйича суд раиси Ҳ.Ҳасановнинг ҳузурига кирган ва унинг билдирганига кўра, суд раиси тағин ўша яна эски ваьдалардан нарига ўтмаган.
Албатта Ўктам Абдуназаровнинг гапларида жон бор. Айни вақтда суд раиси Ҳ.Ҳасановнинг ваьдалардан нарига ўта олмаётганида ҳам жон бор. Ҳ.Ҳасанов ҳукмни ўз бошимчалик билан ўзгартира олмайди. Сабаби, бу ҳукмни факатгина Бош прокуратура протест киритса ва Олий суд ишни қайта кўриб, ҳукмни бекор қилишга ҳақли.
Ҳукм бекор бўлгандан сўнгина ДАН ходими Нодир Холбоев устидан жиноий иш қўзгатилиши ва бу билан бир қаторда адолатсизликка йўл берган терговчи, судяларни ҳам жавобгарликка тортиш лозим.
Эндиликда ишни қайта кўрилмаса Қашқадарё вилоятида ўтказа олмаган норозилик акциясини пойтахтда ўтказишмоқчи бўлишаётганини айтади Ўктам Абдуназаров ва унинг яқинлари.
“Ҳакикат букилади аммо синмайди”- дейди Ўктам Абдназаров.
Умид қиламиз-ки, Олий Суд ҳукмни бекор қилади ва ДАН ходими Нодир Холбоев жиноий жавобгарликга тортилади, моддий ва маьнавий зарарлар ундирилади.
3-октябрь, 2010-йил.
Гулшан ҚОРАЕВА
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси.



