Ўзбекистон Миллий Хавфсизлиги Хизмати Раиси Р.Р.Иноятовга
Ўзбекистон Инсон Хуқуқларини Химоя Қилиш қўмитаси Тошкент шахар Мирзо Ғолиб кўча 1-тор кўча 22-уйда яшовчи фуқаро Ахроров Шорахматнинг хуқуқларини химоя қилиб, “Карвон бозори” ЁАЖ билан “Шорахмат” хусусий фирмаси ўртасидаги низони ўрганиб чиқдик. Ахроров Ш.нинг даъвоси тўғрилиги аниқланди. У 2006 йилдан бери суд тизимидаги нохақлик қурбони бўлиб келмоқда. Биз бу нохақликлар тўғрисида керакли хужжатларни тўплаб, тегишли идораларга, жумладан Бош Прокуратура ва Олий судга ҳам юборганмиз 12.07.2010 йилда.
Нусхаси илова қилинади. Хозирда бу низо Тошкент шаҳар хўжалик судида қурилмоқда. Лекин хозир суд ишни кўришни номаълум муддатга тўхтатди. Сабаби прокуратуранинг протести бўлиши керак ёки Олий суднинг протести бўлиши керак дейилмоқда. Бу идораларга эса иш номаълум сабаблар билан тўхтаб турибди.
Сиздан ушбу муоммони хал этишда амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қиламиз.
Ўзбекистон ИХХҚ Қўмитаси раиси
Инсон Хуқуқлари Халқаро Жамияти
вицепрезиденти М.Захидов.



