Тошпўлат Йўлдошев, сиёсатшунос
Жаноб Д. Чолпон, асл номини ошкор қилмаётган одамнинг кимлиги, дунёқарашини билмасдан ўзбек жамияти тақдири хусусида баҳслашишнинг ўзи ноўрин. Шундай бўлсада, сизга жавоб беряпман.
Мен Ўзбекистондаги юртдошларимизнинг бошига тушган зулм ва қатағонларни, ночорликни, ўзбек миллати вакиллари Қирғизистоннинг армия ва милицияси мададига таяниб қуролли қирғиз қонхўрлари томонидан таҳқирланганларидан сўнг, халқимизнинг обрў эътиборини, ижтимоий аҳволини кўтариш йўллари ва имкониятларини қидириб ҳархил сиёсий ва ижтимоий тоифаларга мансуб арбоблар, мутахассислар билан баҳслашиш мақсадида бир неча мақолалар ёздим. Агар улар, шу жумладан исломчилар, жамият учун иқтисодий ижтимоий масалаларни ечиш бирламчи, диний тарбия иккиламчи деб, тан олишганида, улар билан ҳамкорликда жамиятимизнинг ровожланиш дастури устида ишламоқчи бўлиб юрувдим. Сабаби, бунчалик оғир, масъулиятли вазифани уддалаш бир ёки бирқанча одамнинг қўлидан келмайди. Оддий саволга жавоб бериш, оммага ақл идроки, тафаккур савиясини намоён қилиш ўрнига, сиз сингари одамлар пистармадан мен томонга тош эмас, кесак отиб туришибди. Исломчилар сонсиз, мен эса ҳозирча бир ўзимман. Шундай бўлсада улар мардлик қилиб ўз номлари билан ақлий, таҳлилий интеллектуал баҳслашув майдонига ҳалигача чиқишмади. Унинг ўрнига аёлларга хос майда чуйда гапдан четга чиқишмаяпти.
Сиз исломий давлатлар ичида Эронни иқтисодий, ижтимоий, илм фан соҳаларида илғорлигини таъкидлабсиз. Маълум даражада фикрингизга қўшиламан. Кейинги йилларда Эроннинг иқтисоди 5,5-6%дан юксалиб боряпти. Бу яхши натижа. Эслатай, нефт ва газ захиралари экспорти ҳисобидан тушадиган даромад давлат ва бошқа бюджетларнинг 55%ни ташкил қилади. Маблағлар қандай сарфланади?
Бир вақтлар Совет Иттифоқи АҚШ ва НАТО давлатлари билан қуролланиш пойгасига чиқиб беллашиб, охири оқибат қаттиқ кучанганидан ичаги узилиб барҳам топди. Эрон ҳам айни шу йўлни танлаб Исроилни ер юзидан йўқотиш ҳаракатида. Мана, Хитой, Франция ва Россия ёрдамида атом ядро саноатини ўзлаштирди. Шу мақсадни кўзлаб маориф тизимини риволантиришга барча тушумларнинг 4%ни дунёвий таълим тизимини ривожлантиришга ташлашган. Бундай сиёсатдан ибрат олиш зарур. Мен ҳам айни шу фикрни олға сураяпманку, нега сиз ва бошқа исломчилар қўйган саволларимга жавоб бермаяпсизлар?
Энди жаноб Д. Чолпон, эътиборингизни оятоллалар даврида эришган ютуғига қаратаман. Бунинг учун сиз қуйидаги мақолани ўқинг: Шахиншах. http://ei1918.ru/foreign_history/shahinshah.html Шаҳиншоҳ М. Ризо Паҳловий даврида, то 1979 йилгача, Эрон Яқин ва Ўрта Шарқдаги ҳарқандай давлатдан, яъни Туркия, Миср, Саудия Арабистонидан кучлироқ эди. Ҳозирги даврда ундай эмас. Бундан ташқари 31 ичида мамлакатни 5 млн.га яқин ишга яроқ эронлилар тарк этиб, сизлар танқид остига олаётган Ғарб давлатларида ишлаб яшамоқда. Ғарбдан исломий давлатларга қочиб келган фуқаролар бўлмаса керак.
Ўзбек жамияти Эрондан эмас, Ғарб давлатларидан ўрнак олса, келажаги ёрқин бўлади, деган фикрдаман. Бу сизнинг “Ўзбек халқига бирон бир хайрлик иш қилдингиз? Деган саволингизга ҳам жавоб. Бундан ташқари айни шу мақсадда юзга яқин мақола ёзганман, уларни ҳам ўқиб хулоса чиқаришингиз мумкин.
Сиз сингари миллатдошлар билан аноним тарзда баҳслашишга ҳам тайёр, Тошпўлат Йўлдошев.



