Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази

Яқинда Тожикистоннинг шимолий Суғд вилоят адлия бўлими «Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази» жамоатчилик ташкилотини қайддан ўтқазди.
Ҳамдўстлик мамлакатларида қатор йиллардан буён амал қилаётган бундай марказлар ҳаётда ўзининг ижобий натижасини бераётгани кўпчиликка маълум.
Янги Ташкилот ўзбек олими, педагогика фанлари номзоди, доцент Илхом Темирович Юсуповнинг саъйи-ҳаракати туфайли таъсис этилди.
Ташкилот уставида «фаолиятнинг асосий мақсадлари: хуқуқий ҳимоя ва миллий озодлик, маданият, маърифат, ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, миллатлар ўртасида муносабатлар муштараклиги, Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ҳамда бошка давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ва тинчликни мустаҳкамлашни амалга ошириш учун учун ўзбек аҳолисини бирлаштиришга қаратилган» деб ёзиб қуйилган.

“Бирдамлик” ҳаракати Матбуот Маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares