МУХТАРАМ САМАРКАНДИЙЛАРГА ХОЛИСОНА АРЗ

Узбек жадид адабиётининг асосчиси, Туркистон жадидчилик
харакатининг рахнамоси булмиш, Махмудхужа Бехбудийнинг танланган
асарлари .Нашрга тайёрловчи, ва изохлар муаллифи проф. Бегали
Косимов « Маънавият » 1999 йил

Махмудхожа Бехбудий
МУХТАРАМ САМАРКАНДИЙЛАРГА ХОЛИСОНА АРЗ

Асли хабаранинг маълумидурким, эски хукумат замонида хар нимарса амр

ва буйрук ила булур эди. Халойикнинг диний ва миллий ишларини ислохи

ва ривожи тугрисинда килатургон харакатларга йул берилмас эди. Хеч

нимарса хукуматдин бежавоб ва изнсиз килина олмас эди, хозирда булса,

Худойи таоло бизга хуррият берди. Диний ва миллий ислохот ва

таравдийимиз учуш харакат ва сайъ этмокга йул очукдир.

Хурриятнинг учинчи ойиндамиз. Лекин биз самаркандийлар диний ва

миллий ишимизни ривож бермок учун хануз бир иш кила олмагандурмиз.

Ахли жамоат ва гайрат бир неча ёшлар, ахли мурувват бир неча муйсафид ва

катталаримиз бир неча кун бир булиб,, баъзи яхши ишларни бажармокчи

булдилар. хатто, уламойи киромдан аксари кушулмокчи булдилар, билкулли

кушилдирлар.

Ёшларнинг очган «исломий кулуби» хар кун уламо, савдогар ва ахли

касабадан бир неча дафъа тулуб бушолуб эди, ишлар яхши кетар эди,

умидлар кавий (кучли — X, С.) эди. Ояндамизнинг яхши булушини ис-

тидолар килур эдук. Аммо ишлар ва иттифоклар узокка сурилмади. Бир

неча тажрибасиз ва тез харакат ёшлар, бир-икки нафар нафсониятга ботган

ва улгунча тузолмайтургон кишилар кадима игво ва фасодни уртага

солдилар, натижада Самарканд халки иккига булунди. Балки икки эмас,

юзга булунуб, халкининг кунгли совуб, баъзиларининг суз ва

харакатларидан нафратланиб, таркалиб кетдилар.

Букун маънойи хакикийси ила Самаркандда бир жамият йук миллат ва

дин ояндаси учун натижалик бир сайъ ва харакатни бошкаратургон бир

жамият йукдур, хозиргача айтур эдукким, бизнинг миллий харакатимизга

укумат монеъдур, аммо энди узимиз монеъмиз.

Эй хазрати уламо! Эй тужжор, ахли касаба ва агниё! Эй, гайратлик ёшлар!

Нифок ва бир-бирига душманликни ташлангиз. Худо хаки, арвохи анбиё

хурмати ва бу кунларда корнини туйгазолмайтургон етим ва бевалар хаки

бири-бирингиз ила иттифок; этуб, жамиятлар барпо килуб, холик Худонинг

нафъига, дин ва миллат йулига хизмат этингиз. Миллат ва халк сиздан

хизмат ва яхшилик талаб этадур, нафсоният ва гурур эмас.

Эй ёшлар! Сиз хам бир оз огир ва хушсуз булингиз. хурриятнинг аввалида

халойик сизга инонди, сизга узини ташлади, аммо сизлар тажрибасизлик

этиб ва уз орангизда ихтилоф курсатиб, халкнинг уз борангиздаги

хушгумонлигини, афсуским, йукотдингиз. Мана шул йукотганингизни

кайтариб топмовда харакат, саъй этингиз. Халк сизларра майл килгон эди,

сизлар, тугриси, бажаролмадингиз. Мана шу тажрибасизлигингизни

хотирингизга келтирунгиз ва бул ёшларга дарси ибрат булсун.

Мухтарам ёшлар! Замон сизникидур, карилар замони уткан. Сиз

киромга бобасират булуб, ун дафъа улчаб, бир дафъа кесингиз.

Оташинлик ва тезлик ила иш булмас. Ал-ажла минашшайтон!

(Шошилган шайтондандир! бу фикрни бошингиздан чикарингизким,

сизнинг уз бошингизга тараккий килмогингиз мушкулдур. балки, бутун

шахрингиз ва миллатингиз ила тараккий килурсиз.

Ман хам йигирма йилдан бери харакат этаманким, тараккий пайдо

булсун, шуни сизлар хам билурсизки, ун ва йигирма нафар ила

тараккий булмайди ва булмас экан. бинобарин, урта ва бир кадар

имкони купрок киши майл килатургон йул ила тараккий этмок керак ва

унсиз бошка чора йукдир. Муни мен бир неча дафъа сизларга юз ба

юз айтганман. Мухтарам хамшахарларимдан аксари шундай

биладурларки, менинг хар сузумни сизлар кабул киласиз ва сизнинг

хар бир ишингиз ме¬нинг машваратим ила булур. Хайр ундай эмас.

ёшларнинг баъзи бир машварат ва ишларига шерик булсалар хам

баъзисидан бехабардурман. Аларнинг барча ишларига мен масъул

эмасман. Зотан хеч ким хеч бир кимнинг харакатидан масъул

эмасдур. Азиз хамшахарларимга, муътабар ахли ватаним, хаммангиз

бир булуб, халк ва диннинг ривожи учун бирлашуб, орадаги

нафратларни ташлаб, Худонинг берган хуррият неъматидан

нафъиланмок харакатида булмок керак ва ал-он (токи ) бизнинг

харакатсизлигимиз биздан хурриятни кеткуриб, яна бошкаларга бизни

асирлик даражасига тушурур ва юз йиллар ила кейин кетармиз.

Бизнинг авлодимиз хамда халки олам бизга рахмат урнига лаънат

укурлар.

бу сузлар тугри сузлардур. ёш ва карилардан, албатта, мандан ушбу

сузларим учун ранжийдургонлар булур. Аммо начора, тугрини

айтмагунча, ишлар тугриланмас. Олдимизда шахар думаси сайлуви,

мажлиси маъбусон(?) (учредитулная собрания) сайлуви, мамлакат

думаси сайлуви турубдур. Агарда Самарканд ёш ва карилари шу

холатда турсалар вой бизнинг холимизга! Халки олам бизга кулар.

Биз янадин бошкаларнинг асири булурмизким, бунга тажрибасиз

ёшларимиз, тараккийни хохламайтургон катталаримиз сабаб

булурлар ва хам бизнинг ишсизлигимиз учун бошкалардан кейин

колишимиз мукаррардур. «Колу ал хак валу кон маран» — «Тугрини

суйла аччик булса-да!»
Махмудхожа Бехбудий
«Хуррият» газетаси, 1917 йил, 13 май.
Нашрга тайёрловчи, тупловчи, ва изохлар муаллифи профессор
Бегали Косимов © М. Бехбудий. Танланган асарлар; «Маънавият»,
1999 Электронную версию к печати подготовил А. Махмудов.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares