Ўзбекистон «Осиёга назар» лойихасидан чиқариб ташланди

Зоҳид Зокир

Осиё футбол конференциясининг Куалампур шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида Конференция раҳбари Мухаммад Бин Хаммат Сўз олиб Узбекистонни «Осиёга назар» дастуридан чиқариб ташлаганлигини эълон килди. У асос этиб ўзбек футболининг хусусийлашмаганини айтди.
Конферанция талабига асосан ўтган йили “Профессионал лига” ташкил қилинган эди.
Бу эса ғирт кузбуямачилик эди. Ҳали мустақил, профессионал жамоалар бўлмай туриб қандай қилиб “Профессионал лига” ташкил қилиш мумкин?
Ҳозир ҳам ҳар бир футбол жамоасини ҳокимлар маблағ билан таъминлайди. Бирорта клубни мустақил эгаси йўк. Ҳамма клубларни раҳбарлари ҳокимсиз ҳеч нарса қилолмайди.
Жаҳон футбол федерациясининг низомига кўра ҳукуматлар футбол ишларига аралашмасликлари керак. Футбол замонавий ривожланиши учун футбол жамоалари акционерлик жамиятларига айланишлари керак. Акцияларни кўп қисмини сотиб олган шаҳслар клуб ҳужайинига айланадилар. Бизда футболдан ташқари бошка соҳаларда ҳам иктисод ёки сиёсат бўлсин демократик ислоҳотларга муҳтожлигича қолмокда. ШУ соҳаларда ўзгаришлар бўлса футболда ҳам ўзгаришлар бўлади.
Осиё футбол конференцияси раҳбари Бин Хаммон Ўзбекистонни назарда тутиб шундай деди. “Агар улар уз низомларини ўзгартиришга тайёр бўлишмаса бизда бундай лойиҳаларни ўша давлатларда тўҳтатилишдан бошка чорамиз йук”. Ҳа 25 миллион доллар эвазига Сколарини яна миллион-миллион доллар эвазига Ривалдо сингари юлдузларни олиб келган билан футболдаги сиёсат ўзгармаса Ўзбекистонда ҳеч қачон футбол ривожланмайди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares