Хурматли жаноблар, мен Абдилло Тожибой – ўғли камми – купми Ўзбекистонни эртанги куни болаларимиз – набираларимизни фаровон хаёт кечириши, кундалик аниқ бир ишга эга бўлишлиги, ҳамма қатори уй рўзғорини бутлиги, ортирган пулига орзу ҳавсларини амалга ошириб юришлигини истаб, шу кунга кадар бирон бир мухолифат ва хуқуқ химоячиси билан сан – манга бормай, ўз фаолиятим давомида эса ўз бурчимга хиёнат қилмаганман ва килмасдан келаётирман.
Бош вазир Ш.М. Мирзияевни истефоси ва хукуматни тарқатилишини талаб килиб чиқишимга сабаб ўн ой давомида аввал Чилонзор тумани хокимига тадбирколикни юритаётганлигим, янги иш ўринларини яратиш ва ахолини иш билан таъминлаш мақсадида хат билан мурожат қилдим жавоб олмадим.
Сўнгра эса шахар хокимлигига мурожат этдим, жавоб бўлмаганидан сунг Узбекистон Республикаси Вазирлар мҳкамасига хат билан мурожат этдим, ундан ҳам жавоб олмадим.
Менинг фаолиятим давомида фукароларнинг мурожати Конунини хукумат ташкилотлари ҳодимлари томонидан йилдан-йилга кўпол равишда бузишиб келинаётганлиги сабаб бундек плакат билан норозилик акциясини ўтказишга қарор қилдим чунки бу ташкилотларнинг хар бири тадбиркорларнинг қуллаб қуввотлаш учун ўз қарорларини чиқарганлар.
Дўстларим менга нега Каримовни истефосини талаб қилиб чикмайсан, Мирзияев унинг бир югурдагику деган савол билан мурожат қиладилар.
Ўз вақтида, 2007 йили Ўзбекистонда Президентлик сайловаидан сўнг Каримовни Ўзбекистон Республикаси Конституциясини инкор қилгани Қонунларни бузганлиги учун Ўзбекистон Олий Судига унинг устидан жиноий иш қўғатилишини талаб килиш Билан бирга унинг бу лавозимга зўровонлик билан хокимиятни эгаллаган деб намоиш ўтказганмиз мухолифатнинг аҳилсизлиги хокимият тепасига диктаторни қайтаўутиришига олиб келди.
Эсингизда бўлса 2009 йилги янги Олий Мажлисга депутатлик сайловидан сўнг, Олий Мажлис Конунчилик Палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг қўшма мажлисида Президент Каримов шахсан Мирзияевни Бош Вазирликка номзодини тавсия этди.
Мана шундан кўриниб турибдики Каримов учун Мирзияев ишончлик киши, ҳалкимизда шундек мақол юради хукизни шохига урсанг туёғигача зирқилайди деган , ахир Мирзияев хўкизни шохику.
Хозирда дунё бўйлаб куплаб хар-хил ўзгаришлар бўлаётир чунки биз йигирма биринчи асрда яшаябмиз шундек экан биз биргаликда Ўзбекистон ва уларнинг халки учун узгаришларни амалга оширишимиз вакти келди деб ўйлайман.
Менга Юнусобод ИИБ ходими, сиз танкга қарши ёғоч билан бораётирсиз дейди, қаранки биргина мендан шунчалик хавотирга тушган булар агарда кўпчилик булсак анча муфоқиятларга эга бўлур эдимиз.
Шу сабаб лоқайт бўлмасдан мени хозирда қилаётган харакатимни қўллаб қувватлашингизга ишонаман.
Эртага 30 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини Конунчилик Палатаси биноси олдида кундузи соат 11 дан 12 гача ўз норозилик акциямни давом этдираман.
Мустакил тахлилчи Абдилло Тожибой-ўғли.
Пресс-центр: « Ўзбекистонда халол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашмаси.
29.04. 2010 йил Тошкент, Ўзбекистон.