ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Қарши, 2003 йил
Қарши, 2003 йил

29 апрел, Ёдгор ака Турлибековнинг туғилган кунлари,

Ёдгор Турлибеков 1997 йилда Қарши шахридаги 12 телевизор механиклари тайёрлаш коллежларидаги ўзларининг 16 йиллик педагогик фаолиятларини тугатиб Қашқадарё вилоят профтехника бошқармаси томонидан уларнинг яхши хизматлари учун «халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони ва фахрий гувоҳномаси билан тақдирланиб, юбилей тўйи ўтказилади. Ёдгор ака ўқитган колледжда асосан радио техника ва телевидения сирлари ўргатилиб, улар тарбия қилган студентларнинг 90 фойизи ўз ҳунарлари бўйича катта ютуқларга эришиб ишлаганлар ва ўз касбларининг етук тажрибали мутахасислари бўлиб етишганлар. 16 йил ичида улар тарбия қилган ходимлар сони 300 нафар талабалар бўлиб, уларнинг кўплари мураккаб электрон аппаратлар билан ишлаш, телевизор тузатиш каби маиший хизматларда, медицина ва темир йўл ва алоқа соҳаларида ишламоқдалар.
Ёдгор ака ўзларининг иш фаолиятларини мактабни битиргандан бошлаб, бир вақтнинг ўзида кундуз ишлаб кечки уқув юртларида билим олдилар. Ҳалол меҳнат орқасидан қувиб улар Ўзбекистон радиосида, овоз операторликдан 1957 йилда Республиканинг Тошкент белевидениясига ўтиб овоз режиссери, сўнгра Хамза номли ўзбек Академик театрида овоз оператори бўлиб ишладилар. 1967 йилдан Тошкент зилзиласидан сўнг республика областлар аро телевизион станцияларда кўрсатувларни узатиш соҳалари бўйича анча ишладилар. У кишининг турли мавзудаги танқидий мақолалари республиканинг анча нуфузли газеталарида онда сонда чиқиб турарди. Пенсияга чиққанларига қарамай улар тиниб тинчимай, мустақиллик йилларида бўлаётган атрофдаги тартибсизликларни бартараф қилиш тўрисида мақолаларини газеталарда чиқариб турдилар. Сўнгра кундан кун авж олиб бораётган турли адолатсизлик билан тўқнашаборгани учун Ёдгор ака инсон хуқуқларига киришиб кетдилар. У кишининг қалам тебратиш маҳаллий хукуматнинг, милиция ва бошқа хуқуқ тартибот органлари билан халқнинг яъни инсонларнинг хуқуқларини ҳимоя қилишни афзал кўрдилар. Улар дастлаб Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари жамиятига аъзо сўнг кўп йиллар Қашқадарё видоятиниг раҳбари бўлиб, 2006 йилда ўз фаолиятларининг фидоийлиги учун туҳмат билан 70 ёшларида 3 ярим йилга қамалиб 2007 йилда амнистия билан озод қилинди. Ўша фаолиятини қамоқдан чиқб ташламаган бу чолнинг иккинчи марта қамалишларига бир бахия қолганда 2007 йил кузида у киши ватанни ташлаб Қирғизистоннинг Бишкек шахрида яшашга мажбур ўлдилар. Бу ерда ўз ҳохишлари билан Ўзбекистон Бирдамлик харакатига аъзо бўлиб кирдилар 2008 йилнинг 4 ноябрида қочоқлик мақомини олган Турлибеков АҚШдан бошпана олиб хозир ҳам «Бирдамлик» нинг фаолларидан бўлиб қаторимизда ёшлар билан бир қаторда ўзларининг қизиқарли мақолалари билан сайтимизда чиқиб турадилар. Раҳмат болаларингиз ва невараларингиз қолаверса бизларнинг бахтимизга 100 лардан ошиб умир кўринг!
Бирдамлик харакати раҳбари
Баҳодир Чориев

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares